Duo va zikr.

@Duovazikr Нравится 4
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Каналда Росулуллоҳ алайҳиссалом доим ўқиб юрган дуоларини кузатиб борасиз
© Мазҳабимиз Ҳанафий
☝️Кундалик дуолар
☝️Кундалик зикрлар
«Унутманг! Сизни бахтли қиладиган дунё эмас, Аллоҳдир!»
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Telegram
Добавлен в индекс
23.02.2018 23:02
17 Oct 2019, 15:45 (172 дня назад)
… эй Ҳабиб!

Ҳамдлар бўлсин Аллоҳга,
Санолар ҳам у Зотга,
Айтадурмиз ҳар лаҳза
Ассолат алайк, эй Ҳабиб!
Вассалам алайк, ё Расул!

Биздан бўлсин саломлар,
Тиллардаги каломлар,
Саловот-у инъомлар,
Сиз учундир, эй Ҳабиб!
Қабул қилинг, ё Расул!

Набийларнинг итмоми,
Пайғамбарлар имоми,
Башарият икроми
Сиз бўласиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Бутун башар ҳайратда:
Суратда-ю сийратда
Мукаммалсиз, хилқатда
Аълодурсиз, эй Ҳабиб!
Афзалдурсиз, ё Расул!

Барча ишда сиз – устун,
Эрта-ю кеч, кун-у тун,
Доимо бизлар учун,
Намунасиз, эй Ҳабиб!
Ибратдурсиз, ё Расул!

Ўзидан нур таратган,
Қанчалаб дардлар ютган,
Умматим дея ўтган
Сиз бўласиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Ошиқларнинг сўзида,
Ёшли, маъюс кўзида,
Нур порлаган юзида
Сиз бордурсиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Умматнинг ўйлагани,
Ҳар жойда сўйлагани,
Умр бўйи истагани
Сиз бўласиз, эй Ҳабиб!
Ўзингизсиз, ё Расул!

Сизнинг йўлингиз тутган,
Бошқаларни унутган,
Сизни соғиниб кутган
Умматмиз биз, эй Ҳабиб!
Биз бўламиз, ё Расул!

Инсонлар турфа хилдир,
Ирқ-у миллат, элатдир,
Умматлар ичра охир
Умматмиз биз, эй Ҳабиб!
Биз бўламиз, ё Расул!

Аҳли Ислом, иймоннинг,
Хулқи бўлган Қуръоннинг,
Энг комил бир инсоннинг
Умматимиз, эй Ҳабиб!
Умматимиз, ё Расул!

Сизга бўлмоқлик уммат –
Дунёдаги энг чин бахт,
Эрта-ю кеч, ҳар вақт
Мана шудир, эй Ҳабиб!
Эй саййидим, ё Расул!

Умид кўпдир дилларда,
Сақлагаймиз ичларда,
Сўрагаймиз тилларда –
Дуоларда, эй Ҳабиб!
Дуомизда, ё Расул!

Дуо қилинг Мустафо,
Бу диллар топиб шифо,
Бизларни қилсин Худо
Сизга лойиқ, эй Ҳабиб!
Лойиқ уммат, ё Расул!

Маъсият, қабоҳатдан,
Залолат, жаҳолатдан,
Энг ёмон ҳар одатдан
Воз кечгаймиз, эй Ҳабиб!
Иншааллоҳ, ё Расул!

Орттириб чин фазилат,
Динга қилибон хизмат,
Сизга биз лойиқ уммат,
Бўлажакмиз, эй Ҳабиб!
Иншааллоҳ, ё Расул!

Ҳавзи кавсар олдида,
Ливоул ҳамд остида,
Турмоқлик орзусида
Юрадурмиз, эй Ҳабиб!
Насиб қилсин, ё Расул!

Ким не билан овора,
Кимдадир юрак пора,
Сиздан ўтинч: бир бора
Тушга киринг, эй Ҳабиб!
Киринг энди, ё Расул!

Бутун уммат фироқда,
Келишингиз кутмоқда,
Дард-аламлар ютмоқда,
Келинг энди, эй Ҳабиб!
Хуш келибсиз, ё Расул!

Кўзларида ёш билан,
Қавм-у қариндош билан,
Кутмоқда бардош билан,
Келинг энди, эй Ҳабиб!
Хуш келибсиз, ё Расул!

Қиёмат кун бўлганда,
Жамланганда ҳар банда,
Умматингиз келганда
Шафиъ бўлинг, эй Ҳабиб!
Бўлинг шафиъ, ё Расул!

Сўрагаймиз биз ҳар он,
Қўлимиздан тутибон,
Жаннат эшиги томон
Олиб кетинг, эй Ҳабиб!
Олиб киринг, ё Расул!

Оятуллоҳ Қобулов
.

Каналга обуна бўлиш!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE4xSKLotVNQrt7U6A
••••••••••••••••••••••••••••••••••
ҚАБР ИЧИДАН КЕЛГАН БУ ОВОЗ ҲАММАНИ ДАҲШАТГА СОЛМОҚДА
#кўриш 👇😢
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ