Ризқни кенг қиладиган амаллар
Расулуллоҳ (с.а.в.): “Яхшилик ва садақалар билан ризқу насибангизни Аллоҳ таолонинг даргоҳидан тилаб олинглар!” деганлар.
Эрта тонгда, бомдод намози вақтида кўп яхшилик ва баракотлар бор. Бу вақт муборакдир. Унда неъматлар зиёда ва мўл-кўл қилиб берилади. Бу пайтда қилинган дуолар ижобат бўлади. Халқимизда “Эрта турганнинг ризқини Худо етказади” деган мақол бор.
Шунингдек, очиқчеҳралик, инсонларга жилмайиб боқиш ҳам гўзал хулқлардандир. Табассум кибру ҳаво ва мазахдан йироқ, самимий бўлиши керак.
Ширинсўз бўлиш ҳам ризқни кўпайтиради.
Ҳазрат Ҳасан ибн Али (р.а.): “Ҳовли ва ён-атрофларни супуриб тозалаб қўйиш ҳамда идиш-товоқларни ювиб озода тутиш бойликни жалб қилувчи асосий сабаблардан биридир”, дейдилар.
Ризқ-насибани энг кўп жалб қиладиган омиллардан яна бири намоз ўқиш ҳисобланади. Намозлар камоли одоб, шикасталик, хушу-хузу билан адо этилмоғи айни муддао бўлиб, ризқ тез фурсатларда мўл-кўл бўлишига боисдир. Барча аркон, вожиб, суннат, мустаҳаб ва одобларига қатъиян риоя қилган ҳолда намозга киришиш ушбу улуғ фазилатларнинг негизидир.
Қуръони карим ўқиш ҳам насибани зиёда қилади. Кечалари Воқеа сурасини тиловат қилиш кўп фойдали эканига ҳужжатлар бор. Шунингдек, Мулк, Муззаммил, Лайл, Шарҳ ва бошқа сураларни ўқишда ҳам шундай яхшиликлар борлиги ҳадиси шарифларда айтилган.
Олимлар азон айтилишидан илгари масжидда ҳозир бўлишни ризқ жалб қилувчи омиллар қаторида санаганлар.
Ҳамиша таҳорат билан юриш, бутун бадани ва либосларини пок, озода тутиш, бунда бардавом бўлиш ризқу насибага барака киритади…
Лағв, яъни дунё ва охиратга фойдаси бўлмаган, аксинча, зарарли барча сўз ва ҳаракатларни ташлаш керак. Чунки бу кишини ўзига билдирмай гуноҳларга етаклаши мумкин.
Аллоҳ таолога кўп дуо ва илтижолар қилиш ҳам ризқни улуғ қиладиган амаллардандир.
Имом Зарнужийдан.
Каналга обуна бўлиш!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE4xSKLotVNQrt7U6A
••••••••••••••••••••••••••••••••••
ҚАБР ИЧИДАН КЕЛГАН БУ ОВОЗ ҲАММАНИ ДАҲШАТГА СОЛМОҚДА
#кўриш 👇😢
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ