ҲОКИМЛАР ҚАРШИСИДА МАНА ШУНДАЙ ПОЗИЦИЯДА ТУРИЛАДИ. ЭЙ ИЛМЛИЛАР!
Ривоят: «Абдуллоҳ ибн Али Аббос (Абу Жаъфар Мунсурнинг амакиси) Дамашқни босиб олганда бир соатда 1306 нафар мусулмонни ўлдирди. Хачирларини ва отларини катта жомеъ умавий масжидига киритди. Кейин одамлар олдига ўтириб, вазирларига – «менга бирор киши эътироз билдирмоқчими?» деди. Йўқ, дейишди. «Нима дейсизлар, менга бирор киши эътироз билдирармикин?» деди. Билдирса ҳам, Авзоий билдиради, дейишди (Авзоий ҳадис бобида амирул мўминин, зоҳид ва обид бўлган). Менга уни келтиринг, деди. Аскарлар Авзоийни келтиргани боришганди ўрнидан қимирлаб ҳам қўймади. Улар: сени Абдуллоҳ ибн Али кўришни истаяпти, дейишди. У: ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакил (бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У қандай ҳам ажойиб вакилдир), мени бир оз кутиб туринг, деди. Кейин бориб, ғусл қилди, кийимларини ичидан кафанини ҳам кийиб олди-да, ўзига-ўзи – эй Авзоий, ҳозир сенга ҳақ сўзни айтмоқ они келди, Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқма», деди. Авзоий ўзининг ушбу қаҳри қаттиқ султон ҳузурига киришини бундай сифатлайди: «Кирсам, забардаст аскарлар икки саф бўлиб туришибди, улар қиличларини суғургандилар, мен султон олдига етгунимча қиличлари остида кириб бордим. У тахтда ўтирганди, қўлида калтак, пешонасида ғазаб тугуни бор эди». У яна айтди: «Мен уни кўрганимда Ўзидан бошқа илоҳ йўқ бўлмиш Аллоҳ ҳаққи, у менинг олдимда гўё пашшадек эди...». У яна айтди: «Хаёлимга аҳли оилам ҳам, молим ҳам, аёлим ҳам келгани йўқ, балки Раҳмоннинг аршини, ҳисоб кунида одамлар билан яккама-якка туришини эсладим». У яна айтди: «У менга кўзларини қаратганди унда менга нисбатан ғазаб бор эдики, буни Аллоҳнинг Ўзи билгувчидир. У – эй Авзоий, биз тўккан ва оқизган қонлар тўғрисида нима дейсан?» деди. Авзоий айтди: (Абдуллоҳ ибн Алига дедим:) «Бизга фалончи ҳикоя қилдики, Ибн Масъуд Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини айтади: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, менинг Аллоҳнинг Росули эканлигимга гувоҳлик келтирган мусулмон кишининг қони ҳалол эмас. Магар уч кимсаники бундан мустасно: турмуш қурган зинокор эркак ёки аёл, жонга жон (қасосда), (мусулмонлар) жамоасидан ажралиб чиқиб, диндан чиққан бўлса». Агар сен ўлдирган кишилар шулардан бўлса, тўғри қилибсан. Агар улардан бўлмаса, уларнинг қони сенинг бўйнингдадир». Яна у айтди: «Шунда у калтакни улоқтирди, мен қилични кутиб, салламни қўлимга олдим, вазирларнинг ҳам қондан кийимларини йиғиштиришиб шимаришаётганини кўрдим. Султон деди: «Биз тортиб олган мол-мулк тўғрисида нима дейсан. Мен – «моллар агар ҳалол бўлса – ҳисоб, ҳаром бўлса – жазодир!» дедим. Султон – мана бу бадра (олтин тўла қопча)ни ол, деди. Мен – менга мол керакмас, дедим. Шунда вазирлардан бири менга кўзи билан «ол» деб ишора қилди, яъни у ўлдириши учун бирор баҳона бўлмасин, демоқчи. Ровий айтади: шунда Авзоий қопчани олиб, чиқиб кетар экан, аскарлар бошлари узра сочиб кетди, кейин бўшаган қопчани улоқтириб чиқиб кетди. Ташқарига чиққач: «Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакил, биз буни кираётиб ҳам айтдик, чиқаётиб ҳам» деди.
«Уларга Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила, ёмонлик етмасдан қайтдилар, Аллоҳнинг ризолигини истадилар, Аллоҳ улуғ фазл-марҳамат соҳибидир»
Оли Имрон сураси 174-оят
•┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE4xSKLotVNQrt7U6A