Дуога муҳтож қул


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Маълумот кўчирилганда манба кўрсатилмаса рози эмасмиз.
Мурожаат учун ⤵️
@eslatma_azharBot
إلهي مقصودي أنت ورضائك، هب لي حبك ومعرفتك والرغبة والشوق إليك
إلهي أنت مقصودي، ورضاك مطلوبي

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Меърож намози

Ражаб ойида бир кеча бўлиб, унда қилинган Ҳасанотларга юз баробар кўп ажр берилади.
Бу Ражаб ойининг 27-кечасидир. Айни ҳозирги кеча.
(Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожга чиққан кечалари бўлган.)

Бу кеча ҳақида Ҳофиз, Жалолуддин Суютий роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг
«Жоми ул кабир» китобларида қуйидаги ҳадиси шарифни зикр қиладилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам айтадилар.
«Ражаб ойида шундай кеча бордурки, бу кечада амал қилган киши учун юз йиллик ҳасанот ёзилур».

«Ким шу кечада икки ракатдан олти марта жами ўн икки ракат намоз ўқиса
(бу намозда фотиҳадан кейин хоҳлаган сурасини зам қилади.
Махсус сура белгиланган эмас!)

ва намоз тамом бўлгач юз марта
"Субҳаналлоҳи вал-ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар» дeca,

Кейин 103 мaртa
"астағфируллоҳ" деса,
Кейин 100 марта Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтса ва ортидан дини ва дунёси учун манфаатли нарсаларни Аллоҳдан сўраб дуо қилса, ва шу кечаси саҳар туриб рўза тутса Аллоҳ унинг дуосига ижобат қилади.
Гуноҳ ва ҳаром нарсаларни сўрамаган бўлса бас.

Худди шу ривоятни имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ ҳам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан (заиф иснод билан) ривоят қилган.

Ҳужжатул ислом Ғаззолий "Иҳё"да бу намозни "Меърож намози" деб айтган.
(ал-Адаб фи Ражаб. Мулла Али ал-Қори. 48-Б).

🕊Дуога муҳтож қул


Исро ва Меърож кечасида қилинадиган дуо

🕊Дуога муҳтож қул


• Қачонки ярамиздан шикоят қилсак,
• Ундан баттароғи билан имтиҳон қилиндик.

• Шунинг учун ҳам
• «Таваккул яхшидир» дейдиган бўлдик.

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
🕊Дуога муҳтож қул


Ҳақ шарларни хайр айлар,
Зон этмаки, ғайр айлар.

Ориф уни сайр айлар...

Мавлони кўрамиз не айлар,
Не қилса ҳам гўзал айлар!

Иброҳим Ҳаққи қуддиса сирруҳу
🕊Дуога муҳтож қул


• Луқмони ҳакимдан:
— Бу билмларни кимдан ўргандингиз?, - деб сўрабдилар.

— Жуда ҳам кўпини кўрлардан,
• Чунки улар олдин текширмасдан туриб қадам ташламайдилар
, - деб жавоб берибди.

🕊Дуога муҳтож қул


Ишқ бу:

• Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу азон чақирар экан
• «Муҳаммадан Расулуллоҳ» деганида
• Тиззасига ўтириб бақириб-бақириб йиғлашидир.

"Саҳобалар ҳаёти"дан
🕊Дуога муҳтож қул


• «Агар қалбингиз юмшашини хоҳласангиз
• Фақирни тўйдиринг,
• Етим бошини силанг!»


Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ
🕊Дуога муҳтож қул


• Жаннат калити сабр,
• Шараф калити товозеъ,
• Карам калити тақводир.

• Шарафли бўлишни истаган киши тавозеъга осилсин!

Ҳазрати Алий Муртазо карромаллоҳу важҳаҳу
🕊Дуога муҳтож қул


• Ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати
• Ахлоқининг гўзаллиги мисличадир.

Ҳазрати Алий Муртазо карромаллоҳу важҳаҳу
🕊Дуога муҳтож қул


• Ҳазрати Алий Муртазо карромаллоҳу важҳаҳудан
Байрам нима? деб сўрадилар.

• Амирул мўъминийн:
Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир, - деб жавоб берди.

🕊Дуога муҳтож қул


CIBF56.pdf
14.7Мб
«Қоҳира 56 китоб кўргазмаси»

Қайси залда қайси бўлимда
Қайси нашриётлар жойлашгани

Жадвалдан кўриб топиш осонроқ.
🕊Дуога муҳтож қул


• Йиқилганга ҳеч қачон севинма!
• Олдингдаги ҳаётда
• Сени нималар кутиб турганидан бехабарсан!

Ҳазрати Алий Муртазо карромаллоҳу важҳаҳу
🕊Дуога муҳтож қул


• Ҳасадчида ҳузур;

• Тез ғазабланувчида дўстлик;

• Ёлғончида эса мардлик бўлмайди.

Ҳазрати Алий Муртазо карромаллоҳу важҳаҳу
🕊Дуога муҳтож қул


• Инсонлар дарахтларга ўхшайдилар.
• Ичадиган сувлари бир хилу
• Мевалари ҳар хил.

Ҳазрати Алий Муртазо карромаллоҳу важҳаҳу
🕊Дуога муҳтож қул


• Ишқ ўйлаганинг қадар эмас,
• Ёнганинг қадардир!

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
🕊Дуога муҳтож қул


• Кулиб турган одамдан
• Нима сабабдан куляпсан деб сўралмайди.
• Лекин, йиғлаб тургандан
• Нима учун йиғлапсан деб сўралади.

• Сиз ҳам дуоларингизда шундай йиғлангки,
• Сабабини Роббил аъламийн сўрасин!

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
🕊Дуога муҳтож қул




• Инсонлар гуноҳлари билан мақтаниб,
• Савобларни камситаётган бўлсалар,
• Бу шайтон қалбларини тавоф этаётганидан нишонадир.

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
🕊Дуога муҳтож қул


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


قائمة شاملة بالمعرض مصر 2025.pdf
11.1Мб
Шомия нашриёти китоблари нархлари

🕊Дуога муҳтож қул

Показано 20 последних публикаций.