Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
06.06.2018 02:17
6 Apr, 12:12 (197 дней назад)
Репост из: Namangan IIB Matbuot xizmati
Наманган вилоят ИИБ баёноти: рейдлар ва тушунтириш ишлари давом этмоқда, бироқ карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Наманган вилояти бўйича қоидаларга амал қилмаслик билан боғлиқ жами 2011 та ҳолат аниқланган.

Шундан 135 таси карантин ҳудудини ташлаб кетиш, 1796 таси тиббий ниқоб тақиш қоидаларини бузиш, 80 таси бошқа ҳолатлардир.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан ҳамон қоидабузарлик холатлари кузатилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 3 апрель куни Тошкент шаҳридан водийга ҳаракатланган 5 та юк машинаси Наманган йўл патрул масканида ЙПХ ходимлари томонидан текшириш учун тўхтатилган вақтда транспорт воситаларида юк ўрнига йўловчилар борлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чора кўрилиб, барча йўловчилар карантин назоратига топширилди.

5 апрель куни вилоят бўйича 139 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати қайд этилди.

Кеча 5 апрель куни ЙПХ ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилаётган назорат рейд тадбирлари давомида Амир Темур ва навоий кўчаси кесишмасида харакатланиб келаётган нексия русумли автомашинаси тўхташ ишорасига бўйсунмай қочиб кетиб Амир Темур кўчасида хизмат қилаётган ходимлар томонидан тўсиб ушланган вақтда ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилгани маълум бўлди.

Ҳудудлар кесимида олиб қараганда энг кўп қоида бузиш ҳолатлари Наманган шаҳрида 51 та, Чортоқ туманида 26 та, Тўрақўрғон туманида 18 та қайд этилди.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ва ППХ ходимлари томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этишини назорат қилиш тадбирлари туну кун ўтказилмоқда.

2020 йил 5 апрель кунига қадар махсус рухсатномасиз ҳаракатланган, тегишли ҳужжатларсиз автомобил бошқарган, карантин қоидаларини бузган 295 нафар ҳайдовчилар аниқланиб уларга тегишли бўлган автомашиналар жарима майдонига тортилди.

Сардорбек Болтабоев –
Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари