Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
06.06.2018 02:17
4 Apr, 20:06 (204 дня назад)
Наманган шаҳридаги маҳаллаларда 5 апрелдан бошлаб энг зарур маҳсулотлар савдоси ташкил этилади

Ҳурматли наманганликлар!

Эртага, 5 апрелдан бошлаб Наманган шаҳридаги маҳаллалар, хусусан, бозор ёки савдо дўконларида узоқда жойлашган барча ҳудудларда савдо шохобчалари ташкил этиш чоралари кўрилади.

Бунда асосий эътибор бу ерда жойлашган бозорлар филиаллари, дўконлар ҳамда савдо расталарига қаратилади. Агарда бундай имконият бўлса, муқим савдо шохобчаси, мавжуд бўлмаган тақдирда кўчма савдо шохобчаси ташкил этилади.

Уларда ун, макарон, ўсимлик ёғи, гуруч, мош, шакар, туз, чой, картошка, пиёз, сабзи, тухум, карам, кўкат, томат ва консерва маҳсулотлари доимий бўлиши қатъий белгилаб қўйилди. Сут, гўшт, балиқ ва бошқа маҳсулотлар ҳамда хўжалик моллари савдоси ҳам ташкил этилиши мумкин.

Азиз ҳамюртлар!

Бу чоралар кўрилишидан мақсад ҳозирги коронавирус тарқалиши хавфи шароитида имкон қадар фуқароларни кўчаларга чиқиш, марказий бозорларга бориш эҳтимолини камайтиришдан иборат. Сизга хизмат қиладиган савдо шохобчаларидаги нарх-наво бозорлар ва дўконлардагидан фарқ қилмайди. Оилангиз учун харид қилишингиз зарур бўлган кундалик эҳтиёж маҳсулотлари арзон ва қулай нархларда маҳаллангизга боради. Сиз эса ўзингиз, яқинларингизни асранг ва уйда қолинг!

Наманган шаҳар ҳокимлиги.