Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
06.06.2018 02:17
16 Mar, 11:31 (228 дней назад)
Наманган шаҳар ҳокимлиги расмий баёноти

Коронавирус профилактикаси доирасида Наманган шаҳар ҳокимлигида махсус штаб ташкил этилди.

Ушбу штаб касаллик тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ шошилинч тадбирлар билан бир қаторда шаҳарда нарх-наво асоссиз кўтарилишига чек қўйиш билан ҳам шуғулланади.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Бозорлар, дўконлар, дорихоналар ёки бошқа савдо шохобчаларида нархлар сунъий қимматлагани билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, дарҳол биз билан боғланинг. Бунга йўл қўйган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.

Шу билан бирга, аҳолидан яна бир бор ваҳима ва саросимага берилмасликни сўраймиз. Шаҳарда етарлича озиқ-овқат заҳиралари мавжуд, ташвишланишга ҳожат йўқ.

Шаҳар махсус штаби телефон рақами: (69) 227-04-90.

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.