Репост из: Pedagoglar
Айнан таълим соҳасида фаолият юритаётган - Педагоглар учун муҳим янгилик❗️
Бугунги кунда масофадан ўқитиш тизими таълим жараёнига тез суръатларда кириб боришини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги UZINFOCOM Маркази томонидан 2016 йилнинг сентябрь ойида онлайн курсларни яратиш технологик майдончаси ҳисобланган “Электрон академия” лойиҳаси
(e-academy.uz) ишга туширилган.
“Электрон академия” лойиҳасининг асосий мақсади барча хоҳловчиларга замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда, ўқув материалларни ўқиш, тинглаш ва кўриш йўли орқали уларнинг мустақил таълим олишларини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу лойиҳа ёрдамида ҳар бир фойдаланувчи масофавий тарзда ўзининг назарий ва амалий билим ва кўникмаларини янада ошириш, очиқ ва ёпиқ турдаги шахсий интерактив кўринишдаги ўқув курсларини яратиш, юклаш ва бошқа фойдаланувчилар билан ўз билимларини бўлишиш имкониятларига эга бўлади.
Шу билан бирга, мазкур лойиҳа анъанавий таълим тизимини масофавий таълим билан уйғунлаштириш билан бирга, таълим берувчиларга вақтни тежаш, бир пайтнинг ўзида бир нечта ўқувчиларни ўқитиш, замонавий технология ва воситаларни қўллаган ҳолда, таълим олиш сифатини ошириш имкониятини беради. Бундан ташқари, таълим олувчилар эса мустақил равишда ўқув курсини ўрганиш учун ўзларига қулай ҳамда мос бўлган вақт, жой ва тезликни танлаб, ўз билимларини оширишлари мумкин. Ҳар бир курсда таълим олиш маъруза, топшириқ, видео, тест каби босқичларидан ташкил топган. Барча босқичлардан ўтгандан сўнг, фойдаланувчи курсни ўзлаштирганлик даражасини аниқловчи якуний тестдан ўтади. Ўқув курс якунида фойдаланувчилар мазкур курсни баҳолаш ва изоҳ қолдиришлари мумкин. Бугунги кунда e-academy.uz порталидан “Қандай қилиб Электрон академияда ўқитувчи бўлиш мумкин”, “Комплекс сонлар”, “Тайм-менеджмент” ва “Электрон тижорат” каби ўқув курслари ўрин олган.
Таълим жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш, малакали мураббийлар ўқув дарсликлари, ўқув қўлланмалар, фанлар бўйича маърузаларнинг видео ҳамда курсларни жойлаштиришни самарали ташкиллаштириш мақсадида “Электрон академия” портали имкониятларидан кенг фойдаланишни тавсия қиламиз.
Бизни кузатишда давом этинг.
Дўстларингизга ҳам улашинг.
@pedagoglar каналига қўшилиш учун