Сен ҳам болаликни соғиндингми, дўст?..
Умр ўтаверар, асло кутмайди,
Эҳ, ёшлик чоғларим ёддан кетмайди,
Қишлоққа ойда бир қадам етмайди,
Сен ҳам болаликни соғиндингми, дўст?!
Қанча кунлар ўтди, ўтди ёз-у, қиш,
Ўйинлар ўрнини қуршаб олди иш,
Шодон кулгуларда ўтган беташвиш,
Сен ҳам болаликни соғиндингми, дўст?!
Кўчани чангитиб шодон югурган,
Энг бахтли, беғубор даврни сурган,
Отанг қўлларингдан етаклаб юрган,
Сен ҳам болаликни соғиндингми, дўст?!👇
👉
@DOLZARBxhttps://t.me/+T5cF2TO__ZwxOTUy