🚨 Сил ўпка (туберкулёз) касаллигининг яширин 5 белгиси
(
Видеоси)
Туберкулёз — бу организмда сил таёқчаси қўзғатадиган юқумли касаллик. Касалликнинг дастлабки босқичларида белгилар яширин бўлиши мумкин, аммо уларни билган ҳолда сиз ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишингиз мумкин.
1. Узоқ муддатли йўтал 🤧
- Сил касаллигида йўтал узоқ вақт давом этади, одатда 8 ҳафтадан ошади.
- Йўтал қурғоқ ёки балғамли бўлиши мумкин.
2. Балғамда қон пайдо бўлиши 😷
- Йўтал пайтида қонли балғам қон томчилари пайдо бўлиши мумкин.
3. Бесабаб безовталик ва чарчоқ 😴
- Сил билан оғриган беморларда доимий чарчоқ ва безовталик кузатилади.
- Кучсизлик ва иш фаолиятининг пасайиши ҳам мумкин.
4. Иситма ва терлаш 🔥
- Тана ҳароратининг енгил кўтарилиши.
- Кучли терлаш, айниқса тунги пайтда сув сув терлаб чиқиш.
5. Вазн йўқотиш 🍽️
- Беморнинг вазни бесабаб секин-аста камая бошлайди.
🩺 Муҳим эслатма:
Агар сизда ушбу белгилардан бир нечтаси кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Туберкулёз эрта аниқланса, уни самарали даволаш мумкин!
💡 Профилактика:
- Тоза ҳавода кўпроқ вақт ўтказинг.
- Тўғри овқатланинг ва иммунитетингизни мустаҳкамланг.
- Актив турмуш тарзини олиб боринг.
- Силга қарши вакцина қилдиринг.
Доктор Исчанов.