Ташқи савдо юкларини ташувчилар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасига Қозоғистон Республикаси Молия Вазирлигининг Давлат даромадлар қўмитасидан келиб тушган расмий хатида, бугунги кунда Қозоғистон Республикасининг кўпчилик қисмида кузатилаётган сув тошқинлари билан боғлиқ ноқулай шароитлардан келиб чиқиб, Қозоғистон Республикасининг Атирау вилояти ҳудудида Республика аҳамиятидаги “Доссор-Қулсари-Бейнеу” автомагистралининг 103 км, яъни Қулсари шаҳридан 20 км узоқликда сел сувлари тошқини кузатилганлиги туфайли “Қулсари-Доссор” ҳудуди бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракати бутунлай тўхтатилганлиги таъкидланган.
Манғистау вилоятининг маҳаллий ижро органи томонидан “Тажен” («Довуд-ота» ўтказиш пунктига қўшни) ўтказиш пункти орқали автотранспорт воситаларининг кириш йўналишида ҳаракати тўхтатилган.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Довуд-ота” чегара божхона пости орқали қўшни Қозоғистон Республикасига чиқиш йўналишида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларининг “Тажен” ўтказиш пункти орқали автотранспорт воситаларини қабул қилиш бошлангунига қадар қўшни давлат Туркистон вилояти ҳудудида жойлашган “Б.Конысбаева”, “Казыгут”, “Атамекен”(Ўзбекистон Республикасининг “Яллама”, “С.Нажимов”, “Сирдарьё”) ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиши тавсия этилади.