⚠️
2024 йил давомида аниқланган жами 535 та ҳолатда оғирлиги 1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва муомаласи олди олиндиБу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев маълум қилди.
⚡️Ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик воситаларининг 87 фоизини табиий турдаги, 13 фоизини эса синтетик турдаги наркотиклар ташкил этади.
⚡️Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонга янги турдаги психофаол (альфа-ПВП, амфетамин, метамфетамин, мефедрон) синтетик наркотик воситалар кириб келиши тенденцияси ошган.
⚡️Жумладан, суюқ ҳолатдаги 438 литр гиёҳвандлик воситаларининг 252 литри “метамфетамин” ва 186 литрини эса “амфетамин” синтетик гиёҳвандлик воситаларидир.
⚡️2024 йил давомида гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон Республикасига 13 та давлатдан контрабанда йўли билан олиб киришга бўлган уринишларга чек қўйилди.
⚡️Республикамиз божхоначилари 2024 йилда аниқланган 273 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 553,6 минг донадан зиёд таблетка кўринишида, шунингдек, 16.3 кг.дан зиёд оғирликдаги ҳамда 90 дона ампула кўринишидаги психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
✍️ БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк