O'zbekiston davlatchiligi tarixi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ushbu kanal orqali talabalar va keng jamoatchilikka vatanimiz tarixi haqida ma'lumotlar berib boriladi.
Guruh va uning faoliyati haqida taklif va mulohazalaringiz bo'lsa adminga murojaat qilishingiz mumkin ▶️▶️▶️ @Abdusamad_Qurbonov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Koreyaning energiyaga boy ustozmish?! 😏

1 yil Òzbekistonga kelib bizni òquvchi talabalarga bir dars bersin keyin biladi 🤦‍♂

@Davlatchilik_tarixi


Jaloliddin Manguberdiga tegishli Yada toshi bugungi kunda Britaniya muzeyida saqlanayotgani maʼlum boʻldi.
Ushbu tosh oʻymakorlik va gravyurali ishlanish texnikasida tayyorlangan boʻlib, islom madaniyatiga oid hisoblanadi.
Uning oʻlchamlari quyidagicha keltirilgan:
▪️ balandligi – 29 sm;
▪️ kengligi – 50 sm;
▪️ qalinligi – 32 sm;
▪️ ogʻirligi – 42,5 kg.
Eksponatga “mazkur tosh Jaloliddin Xorazmshoh umrining oxirgi yillaridagi sharqiy Turkiya, shimoli-gʻarbiy Eron va Ozarbayjondagi harbiy yurishlaridan xabar beradi”, degan taʼrif berilgan.
“Bu toshga sangtarosh Mahmud bin Muhammad ismli Rashid nomi bilan mashhur boʻlgan muhrkan va zargar ishlov bergan. Rashid asli kelib chiqishi Sharqiy Eronning uzoq Nishopur shahridan boʻlib, aftidan moʻgʻullar bosqinidan Gʻarbiy Eronga qochib kelgan boʻlishi mumkin”, deb yozadi filologiya fanlari boʻyicha falsafa doktori Anvar Matniyazov oʻz maqolasida.
Tosh Eron hududidan topilgan boʻlib milodiy 1230/1231-yilda ishlangani manba sifatida keltirilgan.

@Davlatchilik_tarixi


Butunjahon qurgʻoqchilik atlasi eʼlon qilindi. Unda Oʻzbekiston ham bor.

Tahlillarga koʻra, 2050-yilga borib dunyo aholisining 75 foizi qurgʻoqchilikdan aziyat chekishi mumkin. Bunda eng katta xavf Hindiston hududiga toʻgʻri keladi. Mamlakatda soya hosilining yoʻqolishi va hosilning yetishmasligi qishloq xoʻjaligida millionlab odamlarga tahdid soladi.

@Davlatchilik_tarixi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎵Афғонистон ўзбеклари томонидан ижро этилган ажойиб тарона.

@Davlatchilik_tarixi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Sunʼiy intellekt tomonidan soch turmaklarining evolyutsiyasi tasvirlangan video yaratildi.

@Davlatchilik_tarixi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#БАЙРАМ_МУБОРАК 🇺🇿

🎉10 декабр – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси 1992 йил 10 декабр куни қабул қилинган. Мадҳия Мутал Бурхонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.

@Davlatchilik_tarixi


❗️Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 декабрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37,535,605 кишини ташкил этган.

Шундан:
Аёллар сони — 18,6 млн киши;
Эркаклар сони — 18,9 млн кишини ташкил қилмоқда.

@Davlatchilik_tarixi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсоният тарихидаги энг кучли портлашлардан бири бўлган СССРнинг водород бомбаси синови.

@Davlatchilik_tarixi


Зардуштийликка кўра ойларининг номлари:
1. Фарвардинмоҳ,
2. Орди - беҳиштмоҳ,
3. Хурдодмоҳ,
4. Тирмоҳ,
5. Мурдодмоҳ,
6. Шаҳривармоҳ,
7. Меҳрмоҳ,
8. Обонмоҳ,
9. Озармоҳ,
10. Даймоҳ,
11. Баҳманмоҳ,
12. Исфандармазмоҳ.

Ҳар бир ойда 30 куннинг махсус номи ҳам бўлган улар қуйидагилар:
1. Хурмуз,
2. Баҳман,
3. Урдубеҳишт.
4. Шаҳривар,
5. Исфандармаз,
6. Хурдод,
7. Мурдод,
8. Дайба озар,
9. Озар,
10. Обон,
11. Хур,
12. Моҳ,
13. Тир,
14. Жўш,
15. Дайба меҳр,
16. Меҳр,
17. Саруш,
18. Рашн,
19. Фарвардин,
20, Баҳром,
21.Ром,
22. Бод,
23. Дайбадин,
24. Дин,
25. Ард,
26. Аштоз,
27. Асмон,
28. Зомёз,
29. Морасфанд,
30. Анирон.

Ўттиз кунга атаб қўйилган мазкур номлар йилнинг ўн икки ойидаги ҳамма кунларга тааллуқли бўлган.

@Davlatchilik_tarixi


Bosh qomusimiz - Konstitutsiya kuni bilan barchangizni muborakbod etaman.

@Davlatchilik_tarixi


Араб сайёҳи, географи ва шоири Ибн Жубайрнинг Мусулмон Сицилиясига берган таърифи
Араб сайёҳи географи ва шоири Ибн Жубайр XII аср охирида Мусулмон Сицилиясига бориб, Ал-Қаср ва Ал-Холиса ҳақида шундай таърифлаган:
Пойтахтга икки неъмат, улуғворлик ва бойлик берилган. Унда ҳар ким орзу қилиши мумкин бўлган барча ҳақиқий ва хаёлий гўзаллик мавжуд. Улуғворлик ва нафосатшаҳар ва қишлоқларни ўраб олган; кўча ва йўллар кенг, уларнинг гўзаллигидан кўз қамашади. Бу мўъжизалар билан тўла шаҳар, Қурдоба биноларига ўхшаш, оҳактошдан қурилган. Шаҳар бўйлаб тўртта булоқдан доимий сув оқиб ўтади. Масжидлар шунчалик кўпки, уларни санаб бўлмайди. Уларнинг аксарияти мактаб вазифасини ҳам бажаради. Бу улуғворликдан кўзлар қамашади.

@Davlatchilik_tarixi


Чун теша ба суи худ тарошанда мабош.
Чун ранда ба ҳар тараф пошанда мабош,
Таълим зи арра гир дар амри маош,
Як бор ба худ кашиди як бор бипош.


Tarjimasi:
Teshaga o'xshab faqat o'zing tomon tortguvchi bo'lma.
Randaga o'xshab har tomonga sochuvchi ham bo'lma.
Foyda qilish masalasida arradan ta'lim ol.
Birni o'zinga olsang, birini unga ot.


@Davlatchilik_tarixi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⏳🕯Har bir davring o'z egasi bor!

360 даража

@Davlatchilik_tarixi


1. Жигит (туркча "игид"дан – йигит). От миниб юрган, мардлик, матонат, қаттмятлик рамзи , отни бошқариш ва қуролдан фойдаланиш санъатига эга бўлгиш.

2. Ақсакал (туркча "оғ" – оқ ва "соқол" –соқол). Кавказ халқлари орасида ҳурматга сазовор ёши катта эркак.

3. Ашуг (туркча "ошиқ" – севишган). Кавказ халқлари орасида халқ қўшиқчиси ва шоири.

4. Папаха (туркча"папах"–калпоқ).

5. Архалуқ (туркча "архалиқ" – "юқори кийим", "арқа" – "орқа"). Кавказда кенг тарқалган кийимдан бири.

6. Ханжар (туркча "қан" – қон ва "жар" – кесмоқ). Қурол, Кавказ кийими у-н мажбурий атрибут.

7. Калим (туркча "сотиб олиш"). Илгари келиннинг ота-онаси ёки қариндошларига тўланадиган қиймат..

8. Газири (туркча "ҳозир" – тайёр). Кийимнинг кўкрак қисмига такиладиганган махсус чўнтаклар, патронташ вазифасини бажаради.

9. Тохум (туркча "тухум" – уруғ). Қон-қардошлик боғлиқлигига эга бўлмаган турли қавмларнинг умумий мақсадлари бирлашмаси.

@Davlatchilik_tarixi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Одамлар қиёмат қойим бўлса ҳам тирик қолмоқчи экан...😨

Жаҳоннинг энг бой одамлари Испаниядаги 3000 метр баландликдаги махсус бункерда Қиёматга тайёргарлик кўраётгани, 100 йилга етадиган озиқ-овқат заҳираси ғамлаб қўйгани хабар қилинмоқда

Қиёмат бўлганда ер кул бўлиб майдаланиб кетишидан хабари борми буларни?

@Davlatchilik_tarixi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Yo‘qolgan Oks Aleksandriyasi virtual voqelikda qayta yaratildi!

Ushbu rolik Aleksandr Makedonskiy tomonidan O'rta Osiyoda 12ta qal'aga asos solgan degan yozma manbaga asosan virtual tarzda yaratilgan. Uning g'oyaviy asoschisi marhum akademik Edvard Vasilevich Rtveladzedir.

Ushbu tasvirdagi yodgorlik Surxondaryo viloyati Muzrabot tumanida joylashgan qadimiy Kampirtepa yodgorligi o'rnida bo'lganligi tahmin qilinadi.

@Davlatchilik_tarixi


Uchrashdilar nogaxon bugun,
Qoʼlda portfel, birida tugun.

Bir-biriga qarashdi zimdan,
Uyalganday xuddi bir kimdan.

Bir-biriga dardlarin soʼzlar,
Faqat koʼzlar, xa, faqat koʼzlar!…

Duch keldilar bugun bir bora,
Qoʼllarida esa — nabira,

Zimdan qarab bir-birlariga,
Va ketdilar manzillariga!…

Uchrashdilar bugun xam qarang,
Ikkovlari yurishar arang.

Qoʼllarda yoʼq, arzirli narsa,
Faqatgina — bittadan xassa!…

Qiziq ekan, taqdiri azal,
Yonma-yondir — xayot va ajal.

Uchrashdilar oxirgi dafʼa,
«Uchrashuv»da soʼnggi saxifa.

Biri jonsiz, biri sukutda,
Biri «saf»da. biri tobutda.

Jonsiz taʼna — ketdi qabrga,
Xotiralar — u bilan birga!…

@Davlatchilik_tarixi


Билл Гейтсдан қизини камбағал одамга тушмушга бериш-бермаслигини сўрашганда шундай жавоб беради:

— Сиз, аввало, бойлик бу кўп пул жойлаштирилган банк ҳисоб рақами эмаслигини тушуниб олишингиз лозим. Бойлик — бу энг аввало, бойлик яратиш маҳоратидир. Масалан: лоторея ва таваккалчиликка асосланган ўйинларда, ҳатто, юз миллион ютиб олган одам бу бой эмас, у кўп пулга эга бўлган камбағалдир. Мана нима учун лоторея ютуғи туфайли миллионерга айланган инсонларнинг 90 %и беш йил ўтмасдан туриб яна қашшоққа айланадилар.

Бой инсонлар камбағал инсонлардан нима жиҳати билан фарқ қилади?

• Бойлар юксакликка парвоз этишлари учун уларга фақатгина маълумот ва таълим кераклигига аминдирлар.
• Камбағаллар эса юксакликка парвоз этишлари учун бошқалар уларга пул беришлари керак деб ўйлайдилар.


Сўзим сўнгида Мен қизим камбағал эркакка турмушга чиқмайди, деганимда пулни назарда тутган эмасман. Мен аслида бу инсоннинг пулни яратиш маҳорати, қобилияти ҳақида гапирмоқдаман. Кўпгина жиноятчилар камбағал эканлиги бу факт. Улар пулни кўрганларида эс-ҳушларини йўқотадилар. Ўзлари бу пулни қандай ишлаб топишни билмаганликлари учун ўғрилик ва босқинчилик қиладилар.
Кунларнинг бирида банк қоровули пул солинган сумкани топиб олади ва сумкани олиб, банк бошқарувчисига бериб юборади. Инсонлар бу банк қоровулини жинни, ахмоққа чиқаришади, аммо аслида у пулга эга бўлмаган бой инсон эди. Бир йилдан сўнг банк маъмурияти уни мижозларни қабул қилувчи ресепшн лавозимига тавсия қилишади. Уч йилдан сўнг у мижозларни бошқара бошлайди, ўн йилдан сўнг эса юқоридаги банкнинг ҳудудий филиалини бошқара бошлайди. Энди у юзлаб ходимларни бошқармоқда ва унинг йиллик маоши у ўғирлаши мумкин бўлган маблағдан бир неча баробар кўпроқдир.

Бойлик бу — биринчи навбатда қалб ҳолатидир!

©️Жавлон Жовлиев

@centerasiastudy

@Davlatchilik_tarixi


Oramizdagi masofaning nomidir nasib.
Har kim bir-biriga nasib qadar uzoq.
Nasib qadar yaqin.

Mavlono Jaloliddin Rumiy

Aziz o'quvchi! Ushbu mo'jazgina kitobni o'qishni tavsiya qilaman. Ketgan vaqtingizga va naqdingizga sira ham achinmaysir.

@Davlatchilik_tarixi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Устозга_эҳтиром

⚡️Ўқитувчини эъзозлаб ҳурмат кўрсатган миллат юксалаверади!

Ижтимоий тармоқларда мана бу челленж авжига чиқмоқда. Ўқувчилар ўз ўқитувчиларига ва мактаб фаррошларига ширинликлар улашиб сюрприз қилишмоқда.

Бечора ўқитувчиларнинг шу кичкинагина совғалар учун ҳам бошлари кўкка етмоқда. Аслида уларнинг меҳнати олдида бу миннатдорлик белгиси ҳеч нарса эмас...

Кўрган ва кетган вақтингизга ачинмайсиз

П/С: Лекин мен ширинликларни унча хушламиман 😉

@Davlatchilik_tarixi

Показано 20 последних публикаций.