Фарғоналиклар
Неча хил ғанимлар сочди қаҳрини,
Йиғлашни билмади фарғоналиклар.
Гоҳи дўст тилса-да юрак-бағрини,
Дўст дилин тилмади фарғоналиклар.
Кўрди кўп зилзила, селни, тошқинни,
Кўрди кўп талонни, кўрди босқинни,
Кўрса-да кулбаси юзлаб ёнғинни,
Юртидан жилмади фарғоналиклар.
Берса ҳам жангларда мингталаб мардин,
Мағрур чиқди қоқиб этакнинг гардин,
Ўткинчи қисматнинг ўткинчи дардин
Назарга илмади фарғоналиклар.
Садоқат бор жойда —диёнат омон,
Сотқинлик ёмондир, хиёнат ёмон,
Ёвга эл бўлмаган каби ҳеч замон,
Ёвни эл қилмади фарғоналиклар.
Меҳмони отда-ю, ўзлари яёв,
Кўзлари сокин-у, қалблари асов,
Зўрларни аския қилди беаёв,
Ожиздан кулмади фарғоналиклар.
Ҳануз ал-Фарғоний биз билан ўйлар,
Нодира то абад ғазалин сўйлар,
Маъмуржон ҳар кеча «Ёлғиз»ин куйлар,
Гўрда ҳам ўлмади фарғоналиклар.
Тун чўкса ёр эрур қасоскор сабр,
Порлоқ тонг сари йўл азал сержабр,
Ҳаёт деб курашди, дунёга ахир —
Бекорга келмади фарғоналиклар.
Анвар Обиджон
Неча хил ғанимлар сочди қаҳрини,
Йиғлашни билмади фарғоналиклар.
Гоҳи дўст тилса-да юрак-бағрини,
Дўст дилин тилмади фарғоналиклар.
Кўрди кўп зилзила, селни, тошқинни,
Кўрди кўп талонни, кўрди босқинни,
Кўрса-да кулбаси юзлаб ёнғинни,
Юртидан жилмади фарғоналиклар.
Берса ҳам жангларда мингталаб мардин,
Мағрур чиқди қоқиб этакнинг гардин,
Ўткинчи қисматнинг ўткинчи дардин
Назарга илмади фарғоналиклар.
Садоқат бор жойда —диёнат омон,
Сотқинлик ёмондир, хиёнат ёмон,
Ёвга эл бўлмаган каби ҳеч замон,
Ёвни эл қилмади фарғоналиклар.
Меҳмони отда-ю, ўзлари яёв,
Кўзлари сокин-у, қалблари асов,
Зўрларни аския қилди беаёв,
Ожиздан кулмади фарғоналиклар.
Ҳануз ал-Фарғоний биз билан ўйлар,
Нодира то абад ғазалин сўйлар,
Маъмуржон ҳар кеча «Ёлғиз»ин куйлар,
Гўрда ҳам ўлмади фарғоналиклар.
Тун чўкса ёр эрур қасоскор сабр,
Порлоқ тонг сари йўл азал сержабр,
Ҳаёт деб курашди, дунёга ахир —
Бекорга келмади фарғоналиклар.
Анвар Обиджон