💊Кўнгил айнишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
🔵Холесистит. Ўт пуфагида яллиғланиш жараёни ёки бу аъзода ҳосил бўлган тошлар одатда овқат истеъмоли пайтидаёқ бошланадиган кўнгил айнишига сабаб бўлади. Қориннинг кенгайиб оғриши билан бирга оғиздан аччиқлик ёки металл таъми келиши, метеоризм, ўнг қовурға остида оғриқ сезилиши билан бирга кечади.
🔵Баъзи дорилар қабули. Кўп дори воситаларининг ножўя таъсири орасида кўнгил айниши ҳам мавжуд. Одатда буларга темир препаратлари, антивирус, антигелминт воситалар, антибиотиклар, яллиғланишга қарши дорилар киради.
🔵Заҳарланиш. Бу энг оддий, лекин энг кенг тарқалган сабаблардан бири. Кўнгил айнишининг этиологик омилларидан бири — нотўғри сақланган, сақланиш муддати тугаган, эски маҳсулотларни истеъмол қилишдир.
🔵Гастрит. Ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши кўнгил айнишига (айниқса овқатланишдан сўнг кузатилади) сабаб бўлади. Бу эпигастриядаги оғриқ, кенгайиш ҳисси билан бирга кечади. Уни бартараф этиш учун тўғри рационга риоя қилиш ва бевосита гастритни даволаш тавсия этилади.
🔵Мигрень. Сурункали бош оғриғи кўнгил айниши ва бош айланиши билан бирга кечиши мумкин.
🔵Пиелонефрит. Буйракларнинг яллиғланиши кўнгил айнишини келтириб чиқаради, баъзан қайт қилишгача олиб боради. Муҳим фарқловчи аломатларга бел оғриғи, сийдик чиқариш вақтидаги оғриқлари киради.
🔵Гипертония. Қон босимининг доимий юқори бўлиши кўпинча эрталаб кўнгил айниши, шунингдек, бош айланиши, танадаги шишишлар, юзнинг қизариши билан кечади.
🔵Мия жароҳати. Мия чайқалиши, мия жароҳатлари неврологик табиатли кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.
🔵Офтоб уриши. Қуёш оситда кўп вақт қолиб кетиш, айниқса ёзнинг жазирама кунларида, офтоб уришига олиб келади. Иссиқ ва нам шароитларда кўп жисмоний зўриқиш, сувсизланиш каби омиллар ҳам иссиқ уришига ва кўнгил айнишига сабаб бўлиши мумкин.
🔵Аппендицит. Ушбу ҳолатда кўнгил айниши қайт қилишгача олиб боради, қорин оғриғи кузатилади, оғриқ дастлаб қориннинг юқори қисмида кузатилади,сўнг пастки ўнг соҳага тушади.
🔵Юрак хуружи, юрак муаммолари. Бу ҳолатда ҳам кўнгил айниши қайт қилишгача боради ва енгиллик бермайди, қорин оғриғи, ҳиқичоқ тутиши, терининг оқариб кетиши ва бўғилиш ҳисси кузатилади.
🔵Менингит. Бунда кўнгил айниши неврологик табиатга эга, у билан бирга юқори иситма, ёруғликдан қўрқиш ва энсада босим ҳисси сезилади.
🔵Паразитар инвазия. Баъзи гижжа турлари овқатланиш билан боғлиқ бўлган ёки боғлиқ бўлмаган кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.
🔵Транспортда чайқалиш. Заиф вестибуляр аппарат кўпинча транспортга миниб кетаётганда чайқалиш туфайли кўнгил айнишини чақириши мумкин.
🔵Ичак инфекцияси. Қайт қилиш билан кечадиган кўнгил айниши кузатилади, қорин бўшлиғида оғриқ, ҳарорат ортиши, кучсизлик қайд этилади. Бундай ҳолларда даволанишни кечга қолдирмасдан, дарҳол бошлаш керак, чунки ичак инфекциялари одатда ич кетишига, у эса ўз навбатида ҳаёт учун хавфли бўлган сувсизланишга олиб келади.
🔵Очлик. Очлик ҳам кўнгил айнишига сабаб бўлиши мумкин.
🔵Ширинликлар. Эпигастриядаги ёқимсиз туйғулар оч қоринга бир бўлак ширинлик ёки торт истеъмолидан сўнг пайдо бўлиши мумкин.
🔵Стресс. Кучли ҳаяжон ва ҳиссий зўриқиш кўпинча кўнгил айнишига сабаб бўлади, бу қонда адреналин даражасининг ошиши билан боғлиқ.
🔵Панкреатит. Меъда ости бези ёмон озиқ-овқат, спиртли ичимликлар, ёғли овқатларга жуда сезгир. Унинг яллиғланиши ҳам кўнгилни айнитади, чап томондаги оғриқ, қорин дам бўлиши билан бирга кечади.
🔵Гипотиреоз. Қалқонсимон без гормонлари етишмаслиги бироз кўнгил айниши, шунингдек иштаҳа йўқолиши, серуйқулик билан кечиши мумкин.
🔵Ҳазм қилиш трактидаги ўсмалар. Улар яхши ва ёмон табиатли ўсмалар бўлиши мумкин.
🔵Ҳомиладорлик. Биринчи триместр (12 ҳафтага) қадар, токсикознинг асосий белгилари — кўнгил айниши — уйғонишдан сўнг дарҳол намоён бўлади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !