ИШҚ НИМА
Ишқ нима?
Қароқдан тўкилган гавҳар,
Ҳижрон зиндонида ҳувиллаган дил,
Етишдим деганда кўнгил ҳар сафар,
Дийдор йўлларига кўз тутмоқ минг йил.
Ишқ нима?
Сиртига чиқмаган олов,
Билдирмай сочингни силаган қиров.
Киприги суратин чизиб
кўзингда,
Исмингни унитган бегона биров.
Ишқ нима?
Булутни ҳайдаган қуёш,
Ғуруринг заминга солинган гилам,
Тун бўйи интизор кутиб висолни,
Атиргул ҳуснидан тўймаган шабнам.
Ақлдан оздириб донони
ҳатто,
Нодонни бошлаган тўғри йўлига,
Суйганин бошига савдолар солиб,
Ўзини танитган ошиқ қулига.
Ишқ нима?
Омонат дунёдан кечиб,
Пойига бош қўйиб шукрона айтмоқ.
Оламга йиғлатиб келтирган зотнинг,
Жамолин кўрмоқчун жилмайиб қайтмоқ.
Ишқ нима?
НИЛУФАР ТОҲИР
❤️❤️❤️❤️❤️
Бизлардан узоқлашманг!!!
Каналмиз
💐💝СИЗ💝💐 билан файзли🌺
✅
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 /𝙎𝙤𝙜'𝙞𝙣𝙜𝙖𝙣 𝙔𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞𝙢 💞✅
Instagram /𝙎𝙤𝙜'𝙞𝙣𝙜𝙖𝙣 𝙔𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞𝙢 💞✅
YouTube /𝙎𝙤𝙜'𝙞𝙣𝙜𝙖𝙣 𝙔𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞𝙢 💞✅
Google /𝙎𝙤𝙜'𝙞𝙣𝙜𝙖𝙣 𝙔𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞𝙢 💞