ЖАВОБСИЗ САВОЛЛАР
Мен кимман дунёни орқалаб юрган,
Қай кўнгил оҳига нажот беролдим..?!
Мен кимман тақдирни сўроқга тутган,
Қай тақдир йўлини ўнгга буролдим..?!
Бир ховуч меҳрни тердимми ўзи,
Қисматим сўзига кўндим неча бор..?!
Қаршимда бахтимнинг ўйилган кўзи,
Ё Роббим авфу эт, дунё бунча тор !
Умр нима ўзи, у қандай жазо..?!
Туғилиб ўлмоқлик хақиқат холос.
Барча яшаганим ҳаммаси хато,
Эртанги кунимга қолмади ихлос !
Қандай хатоларга қилдим қаршилик,
Кимнинг хаётига уладим қувонч...?!
Мендан нима қолар, қандай яхшилик,
Қаердан топайин ўзимга ишонч..?!
Бу дунё ўткинчи, берахм, дейми ?!
Эскириб кетганку бу сўзлар ахир.
Сабрни ёнимда ҳамрохим, дейми ?!
Сабр ҳам бир куни бўлади тахир !
Туғилиб йиғладик, бандамиз нодон,
Шундан хали хануз йиғлаймиз тўлиб.
Агар кулсак эдик, туғилган замон,
Балки бутун умр яшардик кулиб !
Юрак тўла савол, аммо жавобсиз...
Мен кимман кетгани, айбсиз, гуноҳсиз !
Гул Баҳор Исроилова
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
💞@ZamzamaS_gif_tabriklarhttps://t.me/addlist/MJkQvxqRHTllMDky