Chust tuman hokimligi axborot xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Namangan viloyati Chust tuman hokimligining rasmiy kanali.
🌐Veb sahifa: www.chust.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг халқ манфаати йўлидаги машаққатли сиёсий меҳнати;
- Томорқа масаласи ҳам – Президент сиёсати, у озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли даромади ва экспортни кўпайтиришнинг муҳим омили;
- Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди.


Кўрсатувни бугун, 1 февраль куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 2 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🧆БУ~ОШПАЗ!👨‍🍳

Қўлингиз дард кўрмасин!

Зайлиддинова Замира онамиз неча йилдирки, тумандаги 30-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларга ширин ва мазали таом бераман деб хизмат қилиб келади. Меҳнат фаолияти давомидаги қийналган кунлари, ўткан умрлари, сочларига оралаган оқлар-у юзларига тушган ажинлари, шу болажонларни айни шу кундаги эьтиборли меҳри, қайноқ қучоқлари билан барчаси унутилибди.

Бу кунни ҳеч қачон эсларидан чиқармасалар керак. 👏🏻👏🏻👏🏻

https://t.me/Chusttumanhokimligi


Ҳашар-элга ярашар

Халқимизда ҳашар деб номланган ажойиб анъана бор. Бу одат йиллар ўтсаки, ўз аҳамиятини йўқотмаган. Боиси ҳашарда халқимизнинг бирлиги, аҳиллиги намоён бўлади. Кунлар исиши билан барча ҳудудларда ҳашарлар ташкил этилиб, ариқлар лойқадан тозаланади, дарахтларга шакл берилиб таги оқланади, янги дарахт кўчатлари экилади, қабристонлар обод қилинади, ҳудудлар чиқиндилардан тозаланади.

Жумладан, бугун Чуст туманининг барча маҳаллаларида, хиёбонларда ва қабристонларда ҳашар ташкил этилиб, тозалов-оқлов ишлари амалга оширилмоқда.

Зеро, ободлик~кўнгилдан бошланади!

https://t.me/Chusttumanhokimligi


Бугун "Янгиер" маҳалласида яшовчи аҳоли учун Халқ қабулхонаси ва 6 та тизим ташкилот раҳбарлари  иштирокида  сайёр қабул ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида 30 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

Қабул давомида ўрта ички йўлларни  таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, суюлтирилган газ баллон билан таъминлаш  ва бошқа турли масалалар бўйича 15 та мурожаат келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларни Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.

https://t.me/Chusttumanhokimligi


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 2025 йилнинг январь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


#КУЗ_ҚИШ_ШТАБИ

🔥Аҳолини суюлтирилган газ балон билан таъминлаш мақсадида бугун (01.02.2025) Чуст туманидаги Қорақўрғон ва Қайирма маҳаллалари аҳолисига махсус автомашиналарда газ балонлар етказилади.

https://t.me/Chusttumanhokimligi


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 9-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 1 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

УНГА КЎРА:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTubeq



Показано 9 последних публикаций.