#ТезкорКўкдала туманида иситиш тизимини таъмирлашда 934,4 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S-TH.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тумандаги
ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларида расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 934,4 млн сўм бюджет маблағларини ҳамда ушбу ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун олиб келинган 79 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
━━━━━━━━
💬 𝗖𝗛𝗜𝗥𝗢𝗤𝗖𝗛𝗜_𝟐𝟒_𝟕 телеграм каналига аъзо бўлинг 👇
➥
@Chiroqchi_24_7 ✅️
➥
https://t.me/+W-y-W16Bg0s1OTA6🤩🤩🤩🤩🤩🤩