Бухоро вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Бухоро вилояти судларининг расмий канали
_________
Официальный канал судов Бухарского области

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Кредит шартномасидан келиб чиқадиган низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

Кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Батафсил 👈
Сайт I Telegram I Facebook


Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг тартиби борасида

Давлат мулкини хусусийлаштириш орқали давлат ва хусусий ҳуқуқий асосларни уйғунлаштириш қонунчиликни ислоҳ қилиш жараёнлари билан бевосита боғлиқдир. Бундай шароитда давлат мулкий муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишдаги ўзгаришлар унга тегишли шартномавий, корпоратив ва бошқа тармоқлар (иқтисодий, маъмурий, процессуал ҳуқуқ) институтларини жалб қилган ҳолда, хусусий ҳуқуқ механизмлари мажмуаси таъсирининг муқаррар натижаси ҳисобланади.

Батафсил 👈
Сайт I Telegram I Facebook


Никоҳни бекор қилиш тартиби, ушбу низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш” масалаларига бағишланган йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга тўхталиб ўтдилар.

Батафсил 👈
Сайт I Telegram I Facebook


Фуқаролик ишларини тафтиш тартибида кўрилиши

Биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан қуйидагилар томонидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин:

Батафсил 👈
Сайт I Telegram I Facebook


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш

Судга мурожаат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Батафсил 👈
Сайт I Telegram I Facebook


Bugungi va ertangi sud tizimidagi islohotlar

Bugungi kunda ijtimoiy-iqtisodiy munosabatlar qonun yo‘li bilan tartibga solinayotgani, qabul qilinayotgan qonunlar zamirida insonparvarlik va odillik g‘oyasi mujassamlashganligi har birimizni quvontiradi.

Батафсил 👈
Сайт I Telegram I Facebook


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Бугун Олий судда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида белгиланган вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳамда туман, туманлараро ва шаҳар судларининг судьялари ва ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда суд тизимида коррупцияни олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама этилди.

Тадбир доирасида Олий суд раиси Бахтиёр Исломов судьялар ва суд аппарати ходимларига мурожаат билан чиқди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухоро вилоят суди ташаббуси билан меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва низоларнинг олдини олиш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Сайт I Telegram I Facebook


Репост из: Олий суд | Расмий канал
10 март - Халқаро аёл-судьялар куни (БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги 75/274-сонли Резолюцияси билан эълон қилинган)

Барча аёл-судьяларни самимий қутлаймиз!

--------------

10 марта - Международный день женщин-судей (объявлен в соответствии с Резолюцией Генеральной Ассамблеи ООН № 75/274 от 28 апреля 2021 года)

Искренне поздравляем всех женщин-судей!

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эндиликда судга доир ҳуқуқий саволларга сунъий интеллект ёрдамида жавоб олишингиз мумкин

Олий суд Интерактив хизматлари порталининг "Шахсий кабинет" рукнида суд-ҳуқуқ соҳасида сунъий интеллект асосида маслаҳат берувчи чат-бот ишга туширилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон давлат драма театрида аёл судья ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Ҳукм” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Бухоро вилоят суди жамоаси азиз аёлларимизни баҳор ва нафосат, гўзаллик ва латофат байрами билан самимий табриклаб, бахт-саодат, фаровонлик ва сиҳат-саломатлик тилайди.

Гўзаллик ва латофат сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

Сайт I Telegram I Facebook


Ҳар йили баҳорнинг илк кунлари юртимиз бўйлаб гулдек нозик ҳилқат вакилалари бўлмиш аёлларнинг байрами – 8 март нишонланади. Бу сана – меҳрибон онамиз, севимли опа-сингилларимиз, садоқатли аёлимиз, азиз устозларимиз ва ҳамкасбларимизни яна бир бор қадрлаш, уларга чексиз миннатдорчилик билдириш учун айни фурсатдир. Аёллар – нафақат оила таянчи, балки жамият тараққиёти ва келажагини белгилаб берувчи буюк кучдир. Шу боис бу кун ҳар бир юракка илиқлик улашадиган, муҳаббат ва ҳурмат баралла тараннум этиладиган айёмдир.

Мазкур айём аёлларнинг жамият ҳаётидаги бебаҳо ўрни ва улкан ҳиссасини яна бир бор эътироф этиш, уларга чуқур ҳурмат ва миннатдорлик изҳор этиш учун муҳим санадир. Хотин-қизлар нафақат оила мустаҳкамлиги, балки ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, маънавий юксалиш ва келажак авлод тарбиясида ҳам беқиёс ўринга эгадир.
Бугунги кунда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида хотин-қизлар фаолияти алоҳида эътирофга лойиқдир. Адолат, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини таъминлашдек мураккаб ва масъулиятли вазифаларни сидқидилдан бажараётган аёл судья ва ходималар нафақат касбий маҳорати, балки юксак инсоний фазилатлари билан ҳам юртдошларимиз ҳурматини қозонмоқдалар. Улар ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамиятда адолатга бўлган ишончни мустаҳкамлаш йўлида ибрат бўлиб келаётган фидойи ва ташаббускор инсонлардир.

Суд тизимида фаолият юритаётган аёллар нафақат ўз касбига садоқати, балки теран фикрлаши, ҳаётий тажрибаси ва инсонийлик фазилатлари билан ҳам юксак ҳурматга сазовордир. Шу боис, уларнинг сермазмун фаолиятини эътироф этиш, меҳнатларига муносиб баҳо бериш жамиятимиз учун ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу сана муносабати билан аёл судья ва ходималарни тақдирлаш, уларнинг фидокорона меҳнатларини муносиб эътироф этиш мақсадида Бухоро вилоят маъмурий судида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Бухоро вилоят маъмурий суди раиси А.Ахмедов очиб, адолат ва инсоф, олий маънавият ва юксак масъулият тамойилларини ҳаёт тарзига айлантираётган, қонунчилик мезонларини сўзсиз таъминлаш билан бирга, ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўзига хос жасорат кўрсатиб, жамиятда тенглик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган аёл судья ва ходималарни самимий қутлаб, уларнинг келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар тилади.

Шундан сўнг, вилоят маъмурий суди раиси А.Ахмедов суд тизимида кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси Г.Муллабаева Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова томонидан “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланганини эътироф этиб, судья Г.Муллабаевани ушбу юксак мукофот билан яна бир бор муборакбод этди.

Шунингдек, тадбирда вилоят маъмурий судининг архив мудираси Ю.Абдугаффорова, судья катта ёрдамчилари Ф.Умарова ва М.Тошева ҳамда тозаликка масъул бўлган ходималар М.Шарипова, М.Файзиева, Х.Раупова ва Ш.Абдиевалар вилоят маъмурий суди жамоасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдиланди.
Тадбирда тадбир иштирокчилари, хусусан судьялар томонидан мунис ва мўътабар аёлларимизни байрам билан табриклаб, самимий тилаклар билдирилди.

БУХОРО ВИЛОЯТ МАЪМУРИЙ СУДИ

Сайт I Telegram I Facebook



Показано 14 последних публикаций.