РШТЁИМ Бухоро филиали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Respublika shoshilinch tibbiy yordam
ilmiy markazi Buxoro filiali rasmiy kanali.
Tel: +99865-225-20-61
Facebook: https://www.facebook.com/groups/816236469139228/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: BUKHARA NEWS | Расмий канал
Бухородаги биринчи расмий ОАВ "BUKHARA NEWS" таҳририяти томонидан ташкил этилган сўровнома натижалари маълум бўлди

Йўналишлар бўйича:

🏆4-СЕКТОР (БУХ.ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ)
ва
🏆3-СЕКТОР (БУХ. ВИЛ. ИИБ)
- «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ СЕКТОРИ» деб топилди.

🏆"БУХОРО ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ" ва
🏆"БУХОРО МАХСУС ТРАНС
" - «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ТАШКИЛОТИ» деб топилди.

🏆 ОСИЁ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИ ва
🏆 БухДУ (университет) - «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ОЛИЙГОҲИ» деб топилди.

🏆 "ТРАСТ БАНК" ва
🏆 ЎЗСАНОАТ ҚУРИЛИШ БАНК" -
«2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ БАНКИ» деб топилди.

🏆БУХОРО ШАҲРИ ВА
🏆 БУХОРО ТУМАНИ
- «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ҲУДУДИ» деб топилди.

🏆РШТЁИМ БУХОРО ФИЛИАЛИ ва
🏆ВИЛОЯТ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИ (ИНФЕКЦИОННЫЙ) -
«2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ АҲОЛИГА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ШИФОХОНАСИ» деб топилди.

🏆КОРЗИНКА ва
🏆 ЗАҲРАТУН -
«2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ХАМЁНБОП СУПЕРМАРКЕТИ» деб топилди.

🏆МАРКАЗИЙ БОЗОР ва
🏆КАРВОН БОЗОРИ
- «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ БОЗОРИ» деб топилди.

🏆5-ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ва
🏆4-ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА -
«2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ» деб топилди.

🏆"RASTIJKIY ALAN" va
🏆"UMNAYA MALISHKA
" - «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ХУСУСИЙ БОЛАЛАР БОҒЧАСИ» деб топилди.

🏆5-МТТ ва
🏆 75-МТТ
- «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ДАВЛАТ БОЛАЛАР БОҒЧАСИ» деб топилди.

🏆39-ИДУМ ва
🏆42-ИДУМ
- «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ МАКТАБИ» деб топилди.

🏆GARTEN ва
🏆ЛАБИ ҲОВУЗ
- «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ РЕСТОРАНИ» деб топилди.

🏆BEELINE ва
🏆UCELL
- «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МОБИЛ АЛОҚА ОПЕРАТОРИ» деб топилди.

🏆SERGO‘SHT ва
🏆THE BEST - «
2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ФАСТ-ФУД ОВҚАТЛАНИШ ШОХОБЧАЛАРИ» деб топилди.

🏆СТАНДАРТ (эркаклар йўналишида) ва
🏆INDIGA (аёллар йўналишида) -
«2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ҲАМЁНБОП КИЙИМ ДЎКОНЛАРИ» деб топилди.

🏆"ШЕРЗОД РАҲМОН (МАКСИМУМ) МАКТАБИ" ва
🏆AURUM EDUCATION
- «2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ЎҚУВ МАРКАЗИ» деб топилди.

Халқ томонидан муносиб деб топилган ғолиб ташкилот ва муассасаларни BUKHARA NEWS таҳририяти самимий қутлайди.

🔸 Ғолиблар таҳририят томонидан тақдирланади.

BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Россиялик профессор Багиров Акшин Беюковичнинг РШТЁИМ Бухоро филиалидаги кўриги давом этмокда.

🔬
Aкция доирасида беморларга рентгенологик ва кўрсатма асосидаги бошка текширишлар усуллари БЕПУЛ амалга оширилади.

👨‍⚕️Таянч-харакатланиш тизимида патологик жараёнлар мавжуд бўлса, РШТЁИМ Бухоро филиалининг тегишли бўлимларига ёки кўрсатилган телефон рақамга ҳозирдан мурожаат қилишингиз мумкин.
📞
+998914121002
Мухамедов Б.С


Россиялик машхур травматолог Бухорода. Профессор Багиров РШТЁИМ Бухоро филиалида мураккаб операцияларни амалга оширмоқда….

⚡️ Сўнгги йилларда мухтарам президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса хорижий етакчи клиникалар билан ҳамкорликни такомиллаштириш борасида улкан режалар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда маҳаллий мутахассисларимизнинг малакавий тажрибасини ошириш ҳамда кўникмаларини такомиллаштириш ишлари ҳам кундан кунга яхшиланиб, етакчи чет эл клиникалари мутахассислари билан ўзаро ҳамкорлик ривожланиб бормоқда.

👉👉👉 БАТАФСИЛ

@Buxoro_shoshilinch_yordam

920 0 13 6 10

Репост из: Здоровье Бухара от @potrebitel_bukhara
Хурматли "Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро" филиали ''Таксикалогия" булими ходимлари:
Хамширалар
Савурова Дурдона
Камолова Вазира
Носирова Нилуфар
Шаропова Хилола
Зайниддинова Ферангиз
Хамдамова Сарвиноз
Алохида миннатдорчилик врачларига:
Булим бошлиги: Кувватов Зохид Хайитович
Гаффаров Уктам Равшанович
Шодиев Аскар Салимовичга

Доимий танамдаги аллергик муаммолар туфайли "Таксикалогия" булимига олиб келишганида хар сафар соглигимга булган юксак этиборингиз ва самимий муносабатингиз учун сизга катта миннатдорчилик билдираман. Сизлар хар бир беморга алохида ёндашиб, профессионализмингиз,билимингиз ва мехрибонлигингиз билан ишонч уйготасиз.
Ташхис куйишдаги аниклик ва даволаш жараёнидаги эхтиёткорлик туфайли узимни тезда тиклаб, яна яхши холатга кайтдим. Бундан ишга садокатли ва рахмдил шифокорлар хамда хамширалар борлиги купчилик беморлар каторида менга хам куч багишлайди.

Чукур хурмат билан:
Акрамова Шахноза Хабибовна.


🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатилади

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси босқичма-босқич трансформация қилиниши натижасида аҳолига қўшимча қулайликлар яратилмоқда.


📋 Жумладан, яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат тиббиёт муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида тегишли буйруғи қабул қилинди.

👨‍⚕️ Бу ҳақда вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Суннат Сафаров маълумот берди:

🏥 — Ушбу буйруққа кўра, энди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий муассасаларидан ташқари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг ҳудудий филиаллари ҳамда бошқа қатор шифохоналарда асосий иш соатлари ҳамда ундан ташқари вақтда доимий тарзда муассасада мавжуд тиббий ташхислаш жиҳозларидан (МРТ, МСКТ, КТ) фойдаланган ҳолда, ўрнатилган тартиб асосида, туну кун тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилади.


🩺 Имтиёзли тоифадаги, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этиладиган беморларга бюджет маблағлари ҳисобидан бепул, бошқа ҳолатларда эса пуллик асосда тиббий хизмат кўрсатилиши белгиланди.

📌 Тиббий хизматларни пуллик асосда кўрсатишда иш ҳақи билан боғлиқ харажатлар, сарфланадиган дори-дармон, реагентлар, сарфлов воситалари бўйича барча чиқимлар пуллик хизмат ҳисобидан қопланади.

🧑🏻‍⚕️ Тиббиёт муассасалари раҳбарлари:


➡️ туну кун кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатига, уларни бевосита амалга оширувчи тиббиёт ходимларининг иш ҳақи тўловлари ўз вақтида тўланишига;

➡️ тиббий жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланиши ва доимий техник жиҳатдан назоратдан ўтказилишига ҳамда дори-дармон ва сарфлов воситалари узлуксиз таъминлаб борилишига;

➡️ ташкил этиладиган хизматлар рўйхатининг ташриф буюрувчилар учун кўриш қулай бўлган жойларда ҳавола этилишини ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида аҳолига етказилишини таъминлашга шахсан жавобгар ҳисобланади.

🖥 Шунингдек, тиббий жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланиши ва доимий техник жиҳатдан назоратдан ўтказилиши устидан мониторинг йўлга қўйилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


РШТЁИМ Бухоро филиали бир гурух ходимлари томонидан Ғиждувон ТТБ "Emergency Department" бўлимига амалий ёрдам кўрсатилди.

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 26 июлдаги ПҚ-5198-сонли “Ахолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш” хамда 2022йил 16 июндаги ПК-283 сонли карорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси "Emergency Department" бўлими иш фаолияти билан яқиндан танишиб чиқилди!

👉👉👉 БАТАФСИЛ

@Buxoro_shoshilinch_yordam



Показано 7 последних публикаций.