ГУЛЧЕҲРА ЖЎРАЕВА
1937 йил 1 февралда Шофиркон туманида туғилган.
1959 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тугатган.
Меҳнат фаолиятини “Ёш ленинчи” газетасидан бошлаган. Сўнг турли йилларда “Ўзбекистон маданияти” газетаси, “Ёшлик” журнали, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида фаолият юритган.
Шоира ижодининг бошланиши ўтган асрнинг 50-йилларига тўғри келади. “Бахтим борки” шеърий тўплами 1961 йилда чоп этилган. Шундан сўнг “Гул шайдоси” (1969), “Боғимда баҳор” (1968), “Ҳаяжон” (1971), “Умр – дарё” (1974), “Салом дўстлар” (1975), “Энг яқин юлдуз” (1979), “Достонлар” (1981), “Иқбол” (1983), “Меҳрим сизники” (1984), “Гулшан аро” (1987), “Йилларим – йўлларим” (2000), “Сени севаман, ҳаёт”, “Сайланма” (2009) китоблари нашр этилди.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari