Бозор нархларини аниқлашнинг янги қоидалариСолиқ органи томонидан янги лойиҳа ишлаб чиқилган агар ушбу лойиҳа барча босқичлардан ўтса ва Вазирлар Маҳкамаси уни тасдиқласа, солиқчилар солиқ тўловчиларнинг
нархларини текширади.
Агар сотилган товарлар ёки хизматлар нархи улар учун белгиланган бозор нархидан
25 фоизга паст ёки юқори бўлса, солиқчилар янги Низомда белгиланган бозор нархларини ҳисоблаш қоидаларидан фойдаланадилар.
Низомни босқичма-босқич кучга киритиш режалаштирилган.
Барча товарларга янги қоидалар 2025 йилдан бошлаб қўлланилади.
Бир ҳил товарлар ва хизматларнинг бозор қиймати қуйидагилар асосида белгиланади:
⏺️ солиқ органларининг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар;
⏺️ бошқа сотувчиларнинг нархлари рўйхати;
⏺️ биржалар, электрон платформалар нархлари ва котировкалари ҳақида маълумот;
⏺️ Ўзбекистон ташқи савдо расмий статистикаси;
⏺️ ахборот ва нархлаш агентликлари, нотариал идоралар маълумотлари;
⏺️ ОАВ маълумотлари.
@Buxgalteriya_malumotlar