Репост из: Файзбоғ (ТемурМалик)
Нима учун дунёнинг энг илғор таълим тизимига эга Финляндияда мажбурий форма мавжуд эмас?
Финляндия таълим тизими мамлакатларнинг янги глобал рейтингига кўра дунёда энг яхшиси деб тан олинган. Финляндияда ўрта ва олий таълим муассасаларида мутлақо бепул ўқитилади. Ўқувчилар деярли уй вазифаларини бажармайдилар, кундалик ва журналларга доимий баҳо қўйиш системаси уларда мавжуд эмас, машғулотлар эса бепул шаклда олиб борилади. Шунингдек, одатий мактаб мебеллари, стол ва парталар ўрнига кресло-пуфлар, диванлар ва бошқа атипик шакллар қўлланилади.
Хўш, Финляндияда ҳам мажбурий формалар жорий этилганми? Бу саволга Финляндия Tаълим Tизими илмий ходими ва тадқиқотчиси Паси Силандер жавоб беради:
“Биз болалар учун ягона формани жорий этиш мавзусини кўтараётганимизда, энг аввало, ўзимизга ўзимиз савол йўллашимиз керак: ўқитувчилар учун ҳам худди шундай ягона формани жорий этишга тайёрмизми?
Болалар учун форма нега керак? Бу саволга жавоб йўқ. Финляндияда форма мажбурий эмас, чунки биз учун ҳар бир бола индивидуал иқтидор соҳибидир. Болалар масхарабоз эмас.
Аслида ўқувчининг кийган кийимлари - бу унинг шахсий гувоҳномаси кабидир:бола кийган кийимида ўзини қанчалик қулай ҳис қилса, у ўзининг потенциалини шу қадар яхшироқ очиб беролади. Формалар эса баъзан болани ноқулай аҳволга солиб қўйиши ёки унга мос тушмаслиги мумкин. Якунда бу унга қандайдир ортиқча дискомфорт келтиради. Комплекслари мавжуд болага эса бу ортиқча муаммо туғдириши турган гап.
Унутманг: ҳар бир бола - бу индивидуал маҳорат соҳибидир. Унга қанчалик кўп шароит яратиб берсангиз, у шу қадар ўз потенциалини намойиш этишга киришади ва бундан якунда жамият ютади”.
ФайзбоғУз телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w