🇺🇿 Россиядаги меҳнат мигрантлари патент учун коронавирусга тест топширади
Бундан кейин хориж фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш, вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза бериш учун биринчи навбатда COVID-19 учун текширувдан ўтиши керак. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруқ чиқарилди.
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Буйруқ билан янги коронавирус инфекцияси тегишли касалликлар рўйхатига киритилди. Энди агар ушбу инфекция аниқланса, бошқа давлатлар фуқароларига Россияда яшаш ва ишлаш имконияти рад этилади.
Коронавирусдан ташқари, ушбу рўйхатга ОИВ, сил, сифилис (захм) ва мохов касаллиги ҳам киритилган.
Буйруқда ёзилишича, Россияда қонуний бўлиш учун чет элликлар юқумли касалликлар бўйича шифокорга бориши ва нуклеин кислотасини кучайтириш усулларидан фойдаланган ҳолда COVID-19га лаборатория текширувидан ўтиши керак, яъни коронавирус учун ПЗР тестини топшириш лозим.
BUKHARA NEWS
Новости Бухары и Узбекистана.
Сайт | Telegram | Youtube | Facebook