Бир дарёга икки марта тушиш мумкин эмас, деди Гераклит.
Тоҳир оқизилган дарёда Ойгул ҳам оқди.
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмайди, деди Навоий.
Мартин Иден ғурбатли ҳаётидан қутулгач, яшашдан маъно тополмади.
Дунёни гўзаллик қутқаради, деди Достоевский.
Малена ёвуз қўллардан ўзини ўзи халос қилолмади.
Қўлёзмалар ёнмайди, деди Булгаков.
Гогол “Ўлик жонлар”нинг иккинчи китобини ёқиб юборди.
Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди, деди Маркес.
Ҳаёти қил устида қолган Булгаков Сталинга хат ёзди.
Юлдузлар мангу ёнади, деди Тоғай Мурод.
Кичкина шаҳзода умрида бирор марта юлдузларга тикилмаган одамни биларди.
Шамолни тутиб бўлмайди, деди Назар Эшонқул.
Дон Кихот бир пайтлар шамол тегирмонига қарши жанг қилганди.
Мусбатлар ва манфийлар...
Инкорлар ва парадокслар...
👉
@xurshidabdurashid