Bo'stonliq PRESS


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Транспорт


Бўстонлиқ тумани янгилик ва хабарлари. Канал 0004125968-сонли реклама ва ижтимоий тармоқ хуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Транспорт
Статистика
Фильтр публикаций


#ИИБ

⚡️Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг сайёхлик манзилларида махаллий ва хорижий туристларнинг хавфсизлиги таъминланмоқда.

👉Bo'stonliq_PRESS


#Виждон

❗️Кеча тунда хизмат олиб бораётган ППХ ходими ердан бир почка долларни топиб олиб эгасига қайтарди

👉Bo'stonliq_PRESS


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бўстонлиқда қалин туман тушди

Ҳайдовчилардан об-ҳаво шароити ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб, қоидаларга риоя этиб ҳаракатланиш сўралмоқда.

👉Bo'stonliq_PRESS


Кеча тунда яхши ухламадингиз, қон босимингиз хам бироз кўтарилдими?

Хавотир олманг бу фақат сизда эмас ва ўтиб кетади. Бунинг сабаби, 4 баллик магнит бўрони
таъсирида эканмиз.

👉
Bo'stonliq_PRESS


#Сув

Қоронкўл ва Хўжакент МФЙ марказий кўчаларида ичимлик суви қувурлари ёрилган ва сув оқиб ётгани бўйича мурожат келиб тушди.

Бўстонлиқ туман Сувтаъминот АЖ мутасаддилари холатни назоратга олишади деб умид қиламиз.

👉Bo'stonliq_PRESS


31 декабрь тунда Чирчиқ шахрида Теsla ва Маtiz иштирокида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча видео.

Видео Tesla автомашинаси мониторидаги регистратордан ёзиб олинган экан.


👉Bo'stonliq_PRESS


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ЖАСЖАН УЗР СЎРАДИ ВА ЭКОЛОГИЯ ТОМОНИДАН 1 875 000 СЎМ ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Ps: Жасжаннинг битта рекламаси 3000$
Ижтимоий тармоқ орқали оммага намойиш
қилган ахмоқона харакатларига экологиядан жарима 150$

👉
Bo'stonliq_PRESS


❗️Инстаграм тармоғида лайк ва просмотр йиғаман деб мана шундай хатти-харакатлар қилган блогер “Jasjan” экологияни расво қилгани ҳақида хабарлар тарқалгани ортидан узр сўрамоқда.

ИИБ ходимлари томонидан чора кўрилади дейиляпти. Кўрамиз қандай чора кўрилар экан. Фақат узр сўраш билан иш битса, бу унга ўзини танитиши учун яна бир “хайп” ва қўшимча реклама бўлади ва жамиятда бундай инсонлар янаям кўпайиб шу каби бемаза қилиқлар қилишда давом этишади.

👉Bo'stonliq_PRESS


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Шоу бизнесдаги жанжал ёки навбатдаги пиар

Via Marokand жамоаси аъзоси Рашид ва хонанда Хусан ўртасида жанжал юзага келди.

👉Bo'stonliq_PRESS


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кайфият

Янги йил кечаси шунақаси хам бўлиб тураркан.

Акамиз мехмондаман деб ўйлаб, ўзини уйига ўзи яндекс чақириб кетворипти😂

👉Bo'stonliq_PRESS


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ИИБ

Биз байрамни тинчлик ва хотиржамликда, иссиқ уйимизда бир биримизни табриклаб ўтказаётган вақтда.

Улар ўз қасамёдларига содиқ холда Президенти, халқи ва оиласи тинчлиги учун 24/7 хизмат жойларида шаъй ва сергак холатда туришади.

Шарафли касбингиз қанчалик машаққатли эканлигини кўпчилик билмайди. Хамиша қаддингиз ва қадрингиз баланд бўлсин!

Ватан ва халқ олдидаги шарафли бурчингизни бажаришда сизга хамиша омад ёр бўлсин, Янги йил сизга ва оилангизга бахт ва омадлар олиб келсин, хурматли ички ишлар ходимлари!

👉Bo'stonliq_PRESS


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Муносабат

"Амирсой" дам олиш масканига олиб борувчи автомобиль йўлидаги музламалар ва тирбандликлар бартараф этилди

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво ва йўлнинг ҳолатини инобатга олган ҳолда эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉Bo'stonliq_PRESS


Репост из: Dunyo.uz | Tezkor Yangiliklar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДИҚҚАТ
❌АМИРСОЙ ЙЎЛЛАРИ МУЗЛАДИ. МАШИНАЛАР АҒДАРИЛИБ КЕТМОҚДА😨


Айни дамда Амирсойга чиқиш ҳаракатида юрганлар ёки қайтиш ҳаракатини қилаётганлар ЭҲТИЁТ БЎЛАМИЗ

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинг

Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига олиб борувчи автомобиль йўлининг маълум қисмида йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 2025 йилнинг 12 январь кунига қадар транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракати ташкил этилди.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов мазкур тоғли ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар билан танишди.

👉Bo'stonliq_PRESS


#Йўл

❗️Диққат

Бўстонлиқдан Тошкентга кетиш йўлида яхшигина чуқур очилиб қолганлиги ва анча автомобиллар зарар кўриб йўлда туриб қолганлиги айтилмоқда.

Хайдовчилар хушёр бўламиз!

👉Bo'stonliq_PRESS

Показано 15 последних публикаций.