Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Тошкент тумани қабулхонаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


O'zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini ko'rib chiqish böyicha Toshkent tuman qabulxonasi

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


“Ўзстандарт” агентлиги Сизлардан сифатсиз ҳамда саломатлигингиз учун хавфли бўлган товарларни сотиб олишда эхтиёт бўлишингизни сўрайди. Ушбу http://control.standart.uz/ ҳаволаси орқали хавфли бўлган товарлар рўйхати билан тўлиқ ва батафсил танишиб боришингиз мумкин.


Репост из: Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
#Тезкор

⛔️ Келес кўприги вақтинчалик ёпилади!

🛣 Тошкент тумани автомобиль йўлларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан, 4 март соат 12:00 дан бошлаб 3 кун муддатга 4Р-4А «Тошкент ш. – Келес ш. –Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлининг Келес шаҳри темир йўл устидан ўтган йўл ўтказгичда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади. (суратда қизил рангда)

↪️ Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 автомобиль йўли орқали ташкил этилади (суратда кўк рангда).

Ҳурматли фуқаролар!

🚔 ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшинг.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Telegram | Facebook | Instagram


Репост из: UzA | Расмий канал
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратилди

📍
http://uza.uz/posts/241737

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор


Aholi va yoshlarni bandligini ta'minlash, ularni ishga joylashtirishda qulaylik yaratish va bo‘sh ish o‘rinlarini ularning e'tiboriga yetkazish maqsadida, Toshkent tumani bandlikka ko‘maklashish markazi joriy yilning 11-Fevral kuni bo‘sh ish o‘rinlari yarmarkasiga taklif etadi.

Manzil: Markaziy madaniyat binosi.


Репост из: Рустамбек Тожибоев
Эртага соат 10-00 да туман маркази Маданият саройи кўчасида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марекази томонидан тумандаги ишсиз, Ёшлар, Аёллар дафтарига киритилган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида МЕҲНАТ ЯРМАККАСИ ташкил этилмоқда барчангизни ушбу ташкил этилаётган ярмаркада фаол қатнашишишга таклиф этамиз. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази.


Тадбиркорларга чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида кредитлар ажратилади

“Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4982-сон, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2021-2022 йилларда чармдан тайёр маҳсулотлар, чарм-атторлик, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тижорат банкларида очилади.

🏦 Кредит линиялари тегишли тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 4 фоиз ставкаси шартларида очилади.

☑️ Кредитлар тадбиркорларга замонавий янги ускуна ва технологияларни харид қилиш учун 2 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 6 фоиз ставкасида ажратилади.

🗓 Қарор билан 2023 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган хомашё, материаллар ва фурнитуралар рўйхати (71 та) тасдиқланди.

🛒 Шунингдек, “Ойбек-автойўл” (Тошкент вилояти) ва “Сариосиё-автойўл” (Сурхондарё вилояти) чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда эксперимент тариқасида маҳаллий тайёр маҳсулотлар савдосига ихтисослаштирилган савдо нуқталари ташкил этилади.

🖥 Бундан ташқари, республика ҳудудларида ва хорижда чарм маҳсулотлари савдосига ихтисослаштирилган “Multibrand” дўконлари ташкил этилиб, унинг электрон савдо платформаси яратилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Toshkent viloyati hokimligi
#эълон

📣 Бекобод шаҳрида саноат лойиҳаларини амалга ошириш истагини билдирган тадбиркорлар диққатига!

Бекобод шаҳрининг Бекобод тумани билан чегарадош ҳудудида саноат лойиҳаларини амалга ошириш истагида бўлган йирик инвесторлар таклифидан келиб чиққан ҳолда саноат лойиҳаларини амалга ошириш истагида бўлган инвесторларни бизнес режаларини таклиф этишга чақирамиз.

☝🏻Бунда инвесторларларнинг саноатни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш, экспорт, яратиладиган иш ўринлари тўғрисидаги таклифлари ҳисобга олинади.

🏢Ажратилиши режалаштирилган ер майдонларига берилган таклифлар Тошкент вилояти ҳокимлигида ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан ўрганилиб чиқилади ва истиқболли лойиҳалар танлаб олинади.

📌 Сизни шаҳар саноатини ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича таклифлар ва хориждан инвесторлар жалб этган ҳолда ушбу имкониятлардан фойдаланишга таклиф этамиз.

❌ Шаҳримиз саноатини ривожлантириш учун мўлжалланган ерларда савдо-сотиқ, озиқ-овқат (нон ишлаб чиқариш) каби ишлаб чиқариш таклифларини тақдим этишингиз мақсадга мувофиқ эмас.

🌐Таклиф ва мулоҳазаларингизни ушбу манзилга: bekobodhokimligi@umailuz га юборишингиз мумкин.

Бекобод шаҳар ҳокимлиги.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube


Хушхабар! Тадбиркорлик субъектларига берилган бир қатор имтиёзлар муддати узайтирилди

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан давлат дастури тасдиқланди.

Хусусан:
👉 Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чораларини давом эттириш мақсадида қуйидагиларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилсин:

👉 туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритаётган субъектларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 2021 йил 1 январь ҳолатига қарздорлиги тўланиши;

👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ–5969 сон Фармонида назарда тутилган вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра,мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;

👉 коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 31 декабрь ҳолатига қолдиқда турган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаси;

👉 “хуфиёна иқтисодиёт” улушини қисқартириш учун солиқ аудити ўтказишда “таҳлика-таҳлил” тизими босқичма-босқич жорий этилган ҳолда солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити ўтказилишига мораторий белгиланди.

Шуниндек
2021 йил давлат дастурига кўра илғор хорижий тажриба ва кенг жамоатчилик таклифлари инобатга олинган ҳолда,2021 йил 1 июнга қадар ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронликни муддатсиз даврга белгилаш амалиёт жорий этилиши белгиланди.

❗️Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги тартиб ўрнатилсинки,унга мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб:

👉 пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;

👉 уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;

👉 ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;

👉 пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади.

👉 Пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган ортиқча тўлов суммасининг 2021 йил 1 февраль ҳолатига бўлган қарздорлиги ҳисобдан чиқарилади.

💁‍♂️ Шуниндек, дастурда Молия вазирлиги 2021 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларга оид молиявий маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилиш амалиётини жорий этилиши белгиланди.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилади

“Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4969-сон, 01.02.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида фаолият юритувчи маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчилар:

➖ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларни импорт қилишда белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) озод қилинади;

➖ қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомалага (импортга) чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кун кечиктириб тўлаши мумкин.

✅ Шунингдек, қарорга кўра импорт қилинадиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлар рўйхатлари ва уларга тузатишлар имтиёз берилган ташкилот томонидан шакллантирилади ҳамда улар юзасидан “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг ижобий хулосаси олинган тақдирда, импорт қилувчи ҳар қандай ташкилотлар рўйхатда кўрсатилган товарларни белгиланган тартибда импорт қилиш ҳуқуқига эга бўлади.


Репост из: Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
#Эълон

📊 Очиқ танловга марҳамат!

📌 Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги 472-сон Қонуни талаблари асосида Тошкент тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан туман ҳокимлиги балансида бўлган Тошкент тумани, “Қизғалдоқ” қишлоғи ҳудудидаги бино-иншоотларни бузиш бўйича кўрсатиладиган хизматлари давлат харидлари порталига қўйилган ЛОТлар бўйича 2021 йил 2 февраль куни соат 10-00да туман ҳокимлиги маъмурий биносида очиқ танлов ўтказилади.

☎️ Мурожаат учун тел.: 97 140-22-29

Тошкент тумани ҳокимлиги.

Telegram | Facebook | Instagram


Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш хусусиятлари
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

Ер участкаларига бўлган қуйидаги ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

🔷 Ўзбекистон Республикаси фуқаросига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, деҳқон хўжалиги, жамоа боғдорчилиги ва узумчилик хўжалигини юритиш учун, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсга қишлоқ ва ўрмон хўжалигини (қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) ва фермер хўжаликлари бундан мустасно) юритиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун берилган ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланиш муддатлари кўрсатилмай берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун фойдаланишнинг муайян муддати белгилаб берилган ер участкаларидан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахс, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ёки сотиб олинган ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи;

🔷 юридик ва жисмоний шахсга ижарага берилган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи.


2020 йил якунлари (2021 йил 1 январь ҳолатига) асосий иқтисодий кўрсаткичлар:

◦ Аҳоли сони – 34 млн 558,9 минг киши (йил бошидан 653,7 минг кишига ёки 1,9%га кўпайган);
◦ Ялпи ички маҳсулот – 580 трлн 203,2 млрд.сўм, ўртача алмашув курси бўйича 57 млрд 698,5 млн АҚШ доллари (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 1,6%),
шундан, аҳоли жон бошига – 16 млн 949,1 минг сўм ёки 1685 АҚШ доллари (ўтган йилга нисбатан камайиш – 0,3%);
◦ ЯИМ дефлятори – 111,9 фоиз;
◦ Истеъмол нархлари индекси – 11,1 фоиз (ўтган йили – 15,2% бўлган);
◦ Қайта молиялаш ставкаси – 14 фоиз;
◦ Аҳоли даромадлари – 405,1 трлн.сўм (реал ўсиш – 2,6%);
◦ Аҳоли жон бошига даромадлари – 11,7 млн.сўм (реал ўсиш – 0,7%);
◦ Муомаладаги пул массаси (М 2) – 107 трлн 604 млрд.сўм (йил бошига 16,3 трлн.сўмга ошган);
шундан, муомаладаги нақд пуллар (М 0) – 24 трлн 920 млрд.сўм (йил бошига 674 млрд.сўмга кўпайган);
◦ Соф олтин-валюта заҳиралари – 33 млрд 851,3 млн АҚШ доллари;
◦ Тижорат банклари сони – 32 та, шундан 13 та банкда давлат улуши мавжуд;
◦ филиаллар сони – 828 та;
◦ Ўрнатилган тўлов терминаллар сони – 438 минг 410 та;
◦ Муомаладаги банк пластик карталари сони – 25 млн 775,6 минг та;
◦ Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони – 11 800 та;
◦ Тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар – 81 трлн .сўм;
◦ Банк кассаларига тушган нақд пуллар – 179,9 трлн.сўм;
◦ Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми – 180,2 трлн.сўм;
◦ Банк карталаридан ечилган нақд пуллар ҳажми – 62,2 трлн.сўм;
шундан, банкоматлар орқали ечилган нақд пуллар ҳажми – 48,9 трлн.сўм;
◦ Жами ажратилган кредит қолдиғи – 270,2 трлн.сўм;
◦ тижорат банкларининг жами активлари – 366,1 трлн.сўм;
◦ тижорат банкларининг жами капитали – 58,4 трлн.сўм;
◦ тижорат банкларининг жами депозитлари – 114,7 трлн.сўм.

Давлат Статистика қўмитаси ва Марказий банк сайтларидан ҳамда банклардан олинган маълумотлар асосида тайёрланди!


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Бизнесда харажатларни қисқартириш: олтин ўрталик қандай топилади?

Бизнес харажатларни қандай қилиб ақл билан, фойдани йўқотмасдан ва оғриқларсиз қирқиш мумкин? «Ислом молияси» канали муаллифи, молиявий эксперт Хондамир Нусратхўжаев шу масалада тавсиялар беради.

👉 https://kun.uz/88926597

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Тошкент_туманида_Тадбиркорлар_учун_ер_майдонлари_очиқ_танлови.xls
31.0Кб
Тошкент туманида Тадбиркорлар учун сотувга қўйилган ер майдонлари E AUKSION


❗️Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди

Президентнинг 30 январдаги фармони билан Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. 

Унинг ўрнига шу вақтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Даврон Ҳидоятоввилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


#Расмий

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Президент Админстрацияси раҳбари З. Низомидинов иштирок этмоқда.


Репост из: Тезкор хабарлар | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Мен шу халқни рози қилсам бўлди”

📲 @tezkor24official 👈


Репост из: Неизвестно
#Cўровнома

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР!

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг масъулиятини янада ошириш, ҳудудларда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлар орасида ижтимоий сўровлар ўтказилмоқда.

Сўров
“аноним” тартибда ўтказилади, сўровномада Сизнинг шахсингиз ҳақида маълумотлар ўрин олмайди.

Ушбу ҳавола орқали сўровномада иштирок этишингиз мумкин.
👉https://forms.gle/XtJXepwFcNAczWp59

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Bank va Mijoz
Микроқарз ажратаётган банклар

Микрокредитбанк
· 12 ойгача – йиллик 24 % (нақд пулда берилса – 25%);
· 24 ойгача – йиллик 25 % (нақд пулда берилса – 26%);
👉Батафсил.

Туронбанк
· 24 ойгача – йиллик 26 % (кафиллик ва суғурта билан);
· 36 ойгача – йиллик 26 % (гаров таъминоти билан);
👉Батафсил.

Қишлоқ қурилиш банки
· 12 ойгача – йиллик 26 %;
👉Батафсил.

Asia Allaince Bank
· 12 ойгача – йиллик 25 %;
· 24 ойгача – йиллик 27 %;
· 36 ойгача – йиллик 29 %;
👉Батафсил.

Ҳамкорбанк
· 12 ойгача – йиллик 26 %;
· 24 ойгача – йиллик 28 %;
· 36 ойгача – йиллик 30 %;
👉
Батафсил.

Ипотека-банк
· 12 ойгача – йиллик 27 %;
👉Батафсил.

Савдогарбанк
· 12 ойгача – йиллик 27 %;
· 24 ойгача – йиллик 28 %;
👉Батафсил.

Инфинбанк
· 18 ойгача – йиллик 28,99%;
👉Батафсил.

Ипак йўли банки
· 24 ойгача – йиллик 26,9% (гаров таъминоти билан);
· 24 ойгача – йиллик 31% (кафиллик билан);
👉Батафсил.

Халқ
банки
· 12 ойгача – йиллик 29%;
👉Батафсил.

Барча банкларда микроқарз мижознинг кредит тўловлари ўртача ойлик даромадининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда ажратилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg

Показано 20 последних публикаций.

125

подписчиков
Статистика канала