«Мендирман Жалолиддин» бадиий сериалининг илк қисми томошабинлар томонидан илиқ қабул қилинди. Фикр-мулоҳазаларни ҳаяжон билан кузатдик ва аксарият юртдошларимизга сериал ёққанидан мамнунмиз.
1-қисмда Жалолиддиннинг шахси ва у яшаган тарихий муҳит таништирилди. Якшанба куни намойиш этиладиган 2-қисмда эса воқеалар шиддат билан ривожлана бошлайди.
Муаллифнинг бадиий ғояси сюжетни олдиндан тахмин қилишга имкон бермайди ва бу жуда қизиқ!
Томоша қилинг, фикр билдиринг ва биз билан тарихий ўтмишга сафар қилинг!
Агар бирор-бир сабабга кўра 1-қисм премерасини ўтказиб юборган бўлсангиз, шанба куни соат 15:30да такроран томоша қилишингиз мумкин.
Сериалнинг 2-қисмини 21-февраль якшанба куни соат 20:30да «Milliy» телеканалида кутиб қоламиз.
#MendirmanJaloliddin
@SShMirziyoyeva