Пайғамбар (с.а.в.) савол бердилар:
—Дарахтлар ичида япроқларини тўкмайдиган ва бу ҳоли ила мўмин инсонга ўхшайдиган
бир дарахт бордир. Қани, айтингчи, бу қайсидарахтдир? Бир бошдан санай бошлашди. У ён бу ёндан ҳар хил дарахт номлари айтилди, аммо ҳеч бириники тўғри чиқмади. Ва ниҳоят:
—Ўзингиз айтинг, эй Оллоҳнинг расули, — дейишди.
—Хурмо. Ҳаммаларинг энг кўп кўрган, энг кўп билганларинг дарахтдир.
Саҳобийлар жавобни узоқлардан қидиришгани боис топа олишмаган эди.
Набиййи акрам (с.а.в.) бу мавзуда бундай изоҳлар қилдилар:
— Мўмин кишининг ҳолати ҳақиқатан ҳам ажабланарли, ҳайратомуздир. Ўзига хуш
ёқувчи, севинтирувчи бир ҳодиса рўй берса, Раббига шукр қилади. Бу эса, ўзи учун хайрли
бўлади. Қийинчилик, мусибат каби ҳодисалар етса, сабр этади. Бу ҳам унинг учун хайрли
бўлади.
Ўтирганлар масалани бу томондан ўйлаб кўргач, япроқларини ҳеч бир мавсумда
тўкмайдиган хурмо дарахти билан чин мўмин орасидаги ўхшашликни жуда яхши англаб
етдилар. Бириси иссиқсовуқ мавсумларда ҳам баргларини тўкмай ямяшил қолса, иккинчиси
хурсанд ва хафа қилгувчи ҳодисалар қаршисида шукр ва сабр ила ўзини мувозанатда сақлаб, ҳар икки ҳолда ҳам фойда топади, савоб олади. Бундай мувозанатни сақлай олмаганлар ва Оллоҳ берган неъматга қовушганида ҳаддидан ошиб кетган, бирон мусибат келса, ёқасини йиртиб дод фарёд кўтариб, сабр кўрсатмай, ҳар икки ҳолатда ҳам савобдан маҳрум бўлаётган
инсонлар йўқ эмасди.