1 haftada 1 ta kitob—"1H1K"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Nafaqat oʻqish va oʻrganish, balki amal qilishni ham oʻrgatadigan loyiha – “1h1k” {Bir haftada bitta kitob}
Loyiha haqida toʻliq maʼlumot
👉 @Ilm_bekati da.
Arbiter: 👉 @Buyuklar_yurti

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Аёллар учун дуо:
"Роббим, мен уни рашк қиламан. Уни бошқа аёллар кўзига қурбақасурат қилиб қўй!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad




Репост из: Mubaşşir Ahmad
Рашк шубҳаланиш эмас, балки қалб мулкини муҳофаза қилишдир.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad


Репост из: Mubaşşir Ahmad
#Мутафаккирлар

Ислом аёлни қўғирчоқ, ё ўйинчоқ ва ёки матоҳ сифатида кўрмайди. Унга она ўлароқ қарайди. Уни умрлик шерик билади, тунлик шерик эмас.


Қуръон уни суянч, меҳр, муҳаббат ва кўз қувончи дея таърифлади. Унинг қадрини кўтаргани ва ҳимоя қилгани учун унга уйда туришни, ҳижобни ва бир эркакни хоҳлади.

Мустафо Маҳмуд, "Ислом недир?" китобидан.

@MubashshirAhmad


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
3574. «Ер юзидаги бор нарсани сарфласангиз ҳам, уларнинг дилларини бирлаштира олмаган бўлар эдингиз. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди»

(Анфол сураси, 63 оят)
Ўзаро муҳаббат – илоҳий кўмак мевасидир, шахсий ғайрат меваси эмас.

@arabicuz


Кетдим,
кўзларингда қолмоқ учунми,
Қўрқмасдан қўл урдим
буюк бир ишга —
Йигирма йил зўрға йиққан кучимни,
Бир кунда сарф этдим хайрлашишга.
Албатта қайтаман,
дедимми, расо,
Қайтаман соғинчинг
топганда якун —
Томчи ёш оқмаса агар йиғласанг,
Мен берган гул ифор таратмаган кун...
Энди ҳеч кетмайди йўлингдан хазон,
Энди оғир кечар тунларда тушинг.
Севгилим, менга ҳам бўлмайди осон,
Қайта олмасликдан қўрқаман, тушун!

Ҳумоюн Фаттоҳ
@wwwesdalikuz


Репост из: Hasanxon Yahyo Abdulmajid | Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Er-xotin haddini bilmasligi | Oilaviy ajrimlar - jamiyat zavoli!

Qurʼoni
Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Конспект
Биласизми, инсон қалби шишадан ясалган идишга ўхшайди. Қаттиқроқ тегсанг синиши мумкин. Чил-чил бўлган идиш эса ўрнига тикланмайди. Демак билмасдан бир-биримизнинг қалбимизни синдириб қўймайлик. Қалбларни меҳр нурига тўлдирайлик. Чунки, эртага бугунни топиб бўлмайди...

@konspektor


Репост из: Ikrom Sharif
Сизга аёлингизнинг нимаси ёқмаяпти?

Эр ҳар куни тонгда аёлини маломат қиларди — “Кечаси билан хуррак отдинг, яхши ухлашимга халақит қилдинг…”
Аёли эса уни инкор қиларди. Бироз хижолат, бироз ҳафалик билан ўзини ҳимоя қилишга уринарди.
Бир куни кечаси эр аёлининг хуррак товушини овоз ёзиш мосламаси билан ёзиб олди. Эрталаб аёлига уни эшиттириб, “айбига” иқрор қилишни, ўзи бу борада рост сўзлаганини исботлаб қўйишни истаганди.
Тонг отди, эр қўлида овоз ёзиш мосламаси билан аёлини уйғотди… Ногаҳон, аёли умуман нафас олмасди. Ҳа, аёли вафот этганди!

Шу кундан бошлаб аёлининг ёзиб олинган хуррака товуши эр учун қайта эшитиш имкони бўлмаган энг ёқимли шу билан бирга энг кўп соғинадиган овозга айланди. Шу кундан бошлаб эр ҳар кеча шу хуррак овозини эшитмасдан ухламайдиган бўлди…

Яна бир ўйланг, сизга аёлингизнинг нимаси ёқмаяпти?

@IkromSharif


Репост из: Hubbuna
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bolaligimda yaxshi kiyinmaganman, yaxshi yemaganman, yaxshi o'yinchoq o'ynamaganman deb bolangizga hamma narsani muhayyo qilib qo'yishingiz qanchalik to'g'ri?

#tarbiya

@Hubbuna — oila qurish, oilaviy muhabbat, baxt va farzand tarbiyasi haqida


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
1264. Биласизми?
Усмонийлар даврида уйларнинг дарвозаси олдида иккита болғача турган. Уларнинг бири кичик, бири катта бўлган. Кичиги билан тақиллатишса, демак, аёл киши тақиллатяпти деб, дарвозани аёл киши очган. Каттаси билан тақиллатишса, эркак киши экан деб, дарвозани эркак киши очган.
Бемор бор хонадон дарвозасининг олдига бир даста қизил атиргул қўйилган. Кўчадан ўтаётганлар уларни кўриб, бу хонадонда бемор борлигини билиб, овозларини пастлатишган.
Ана шундай буюк уммат бўлганмиз…

@arabicuz


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
65. Эркак баркамол аёлни орзу қилади.
Аёл ҳам баркамол эркакни орзу қилади.
Билишмайдики, Аллоҳ уларни бир-бирини тўлдириб, баркамол қилсин деб яратган.


Тўрт хил эркакни аёллар ҳеч ҳам ёқтирмайди:
1. Бахил эркакни.
2. Ҳар қандай аёлни ёқтираверадиган эркакни.
3. Ўзида бир қанча камчилиги бўла туриб, мукаммал аёл қидирган эркакни.
4. Аёлнинг ҳис-туйғуларини ҳисобга олмай, арзимас нарсаларга ҳам койийверадиган эркакни.

@konspektor


Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
2654. Эркак эркакларнинг ёмонлигини билгани учун хотинини рашк қилади. Хотин аёлларнинг макр-ҳийлаcини билгани учун эрини рашк қилади.

@arabicuz


Агар эркак киши сизнинг кетиб қолишингиз, йиғингиз ёки йўқлигингиздан қийналади, дейишса ишонманг. Эркакларни уч ҳолатгина қийнайди:
1) Оналарининг вафоти.
2) Ишдан бўшашлари.
3) Машиналарининг чизилиши.

@konspektor


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Севгичалик ҳақиқат кўринадиган, аслида хаёл бўлган ва ўлимчалик хаёл кўринадиган, аслида эса ҳақиқат бўлган нарса йўқ.

Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad


Erkakka aytiladi, sen shafqat qilasan, yukni olasan, ko'tarasan!

Ayolga aytiladi sen itoat qilasan, ko'zga quvonch bo'lasan.

Ana shu bilan ular bir-birini to'ldiradi!


Репост из: Hasanxon Yahyo Abdulmajid | Rasmiy
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Oilaviy munosabat muhabbat ustiga quriladi

Qurʼoni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid

@hasanxondomlauz


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Аллоҳ саҳиҳ қудсий ҳадисда айтади: "Агар Мендан сўраса бераман. Агар дуо қилса ижобат этаман. Мендан паноҳ тиласа, паноҳимга оламан!".
Мўминнинг қалбига ғам-қайғу ярашмайди.

@MubashshirAhmad


Bugungi odamlar dunyo degan narsani faqatgina ismi va jismi bilan taniydi. Biz- g'aflat zamonida tug'ilgan g‘ofil insonlarmiz. Biz " Dunyo biz uchun yaratilgan , u bizniki" , deb o‘ylaymiz. Holbuki, dunyo har bir musofir " Men senikiman" deb, uning qalbini o‘g‘irlab o'zini tashlab ketadi.

Men | Bas qil, nafsim 📚
Fotih Duman ✍

Показано 20 последних публикаций.