Bekorchi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Ikkita chivin suhbati:

-Birinchi parvoz qanday o'tdi?
-Ajoyib, odamlar qarsaklar bilan kutib olishdi
😲

@bekorchi


Камбағалнинг дилига ҳайри худойи келди,
Худойига қишлоқнинг элликта бойи келди.

@bekorchi


Geometriya bo'yicha mening bilimim haqida qisqacha😆


👉 @Bekorchi


Ba'zi qizlar futbol to'piga o'xshaydi:

Sendan oldinda ketayotgan bo'ladi. Yetib olish uchun "yugurasan", nihoyat yetib olganingda, "tepib" yuborishingga to'g'ri keladi...😆😆😆


@Bekorchi


ТИЛАК

Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,
Ажин тушсин юзларига, доғ тушсин.
Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан,
Қўлларига асо — бир таёқ тушсин.

Имони соф, юзга кириб ёруғ юз,
Тўйлар кўриб елкасидан тоғ тушсин.
Жисмига сўнгги сафар олдидан
Ўз боласин қўлидан тупроқ тушсин...

©️ Муҳаммад ЮСУФ

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi


​Мӯғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга фуқаролар билан учрашиш жараёнида гӯшт бозорига киради. Бозорда кечган суҳбат:

-- Гӯштингиз яхши экан. Бизнесингиз яхшими?
-- Бугунги кундан бошқа кунлари яхши бӯларди. Бугун 1 кг ҳам гӯшт сота олмадим.
-- Нега?
-- Сизни келади деб аҳолини бозорга киритишмади.
-- Унда мен сиздан 4 кг гӯшт сотиб ола қолай.
-- Сота олмайман.
-- Нега?
-- Сизни келади деб пичоқларни йиғиштириб олган.
-- Пичоқ йӯқ бӯлса гӯштингизни тӯлалигича сотиб оламан.
-- Кечирасиз, сота олмайман.
-- Ие, яна нимага?
-- Чунки одатда гӯштнинг килоси 6000 тугрикдан сотилади, сизни келади деб 3000 тугрик деб нарх қӯйишди. Сизга 3000 тугрикдан сотсам қарзга ботиб кетаманку.
-- У ҳолда мен гӯштни 6000 тугрикда, ӯз нархида сотиб оламан.
-- Кечирасиз, аслида мен сотувчи эмасман... қӯриқчиман.
-- Нималар деяпсан? Қани бошлиғинг, чақир бу ерга.
-- Бошлиқ кӯкат растасида кӯкат сотаётганди.
👇🏻👇🏻
Дўстларингизга улашинг‼️

@Bekorchi


Банкни тунаган ўғри пулларни санаб кўриб:⠀
— Бор-йўғи эллик миллион экан! - деди ғазабли оҳангда.⠀
Шу пайт радиодан: "Шаҳримизда жойлашган банклардан бирида қўпорувчилик содир этилди. Номаълум шахс томонидан, бир миллиард миқдордаги пул ўғрилаб кетилди" деган хабар тарқалди. Ўғрининг баттар жаҳли чиқиб, ўзига-ўзи минғирлаб дебди:⠀
— Ҳаётимни хавф остига қўйиб, атига эллик миллион ўғирлай олдим холос! Банк бошқарувчиси эса, ўтирган жойида тўққиз юз эллик миллион ишлаб олди-я...

Асл ўғрилар амалда бўлади. Қолганлари эса майда кисовурлар, холос!

@bekorchi


Бирор жойга мос келишинг, сенинг у ерга тегишли эканлигингни англатмайди...

Ўз ўрнингда бўл! Шунда қадр топасан!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi


Бир куни бир бола армиядан келган акасидан сўрабди:
- Ака, армияда дембиллар роса дўппосладими?
- Эй, нималар деяпсан. Мен уларни роса лох қилганман.
- Йўғе, қандай қилиб!?
- Уларнинг пайпоғини совуқ сувда, ўзимникини илиқ сувда ювардим...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi


Kun tarixi: 22-oktyabr – Erkaklarning asab tizimini asrash kuni

⚡️ @Bekorchi


— Салом!
— Привет.
— Аҳволингиз қандай?
— Спасибо. Хорошо. Как ваши дела?
— Яхши. Сиз ўзбекмисиз?
— Да.
— Унда нега ўзбекча гапирмайсиз?
— Я по узбекски понимаю, но не умею говорить...
— Мени итимга ўхшаркансизда...
— В смысле?
— Менинг итим ҳам тушунади, бироқ, гапира олмайди.

P.S.: Ўз она тилидан ор қилганларнинг итдан фарқи йўқ!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёлини севувчи меҳрибон эр😁

Негадир, кўп аёлларга эрининг бундай меҳрибон бўлиши ёқмайди-да👇

@Bekorchi


Аллоҳ таоло: "Фақирларни тўйдиринг" дейди.
Биз: "Фақирларни тўйдир", деб дуо қиламиз.

"Етимларга қаранг" дейди,
Биз: "Етимларни ўзинг асра", деб дуо қиламиз.

У: "Ожизларга марҳамат қилинг" дейди.
Биз: "Ожизларга ўзинг марҳамат қил", дея дуо қиламиз.

Биз шундай бандамиз: Аллоҳ бизга буюрганини, биз ўзига ҳавола қилаверамиз.

P.S.:
Албатта, дуодан кучли восита йўқ. Бироқ, ҳаракат ҳам қилиш керак. Умримизни фақатгина дуога қаратиб қўймайлик, ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак. Зеро, бир жойда туриб қолган сув ҳам сасишни бошлайди!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi


Эшкакчилар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ҳар бир қайиқ 9 кишини кўтара олар эди. Япония эшкакчилари биринчи келибди. Бизникилар эса энг охирги.

Натижа таҳлилига кўра японлар қайиғида 1 та бошлиқ ва 8 та эшкакчи бор экан.

Бизникилар гуруҳда эса 1 та умумий бошлиқ, 3 та ўринбосар, 4 та бўлим мудири ва 1 та эшкакчи бор эди. Бизникилар дарров мағлубият сабабини аниқлашди. Эшкакчи айбдор экан. У ишдан кетибди...

@Bekorchi


Аллоҳнинг ҳар ишида ҳикмат бор!

Бир куни катта бир кема денгизда ҳалокатга учради. Ичидаги одамлардан фақат бир кишигина омон қолди. У катта бир ёғоч бўлагига осилган ҳолда яқин атрофдаги кимсасиз оролга етиб олди. У оролда яшар экан, ҳар куни: Аллоҳдан қутқаришини сўраб, илтижо қилди. Сўнгра ўзи учун бир бошпача қуриб олди.

Бир куни бошпанасини чақмоқ уриб, ёниб кул бўлди. Не кўз билан кўрсинки, уйи ёниб бўлган, тутуни кўкка бўй чўзиб ётарди...

Ўтириб йиғлаб юборди ва шу кўйи бир дарахтга суяниб ухлаб қолибди. Эрталаб уни кеманинг қаттиқ бонги уйғотиб юборди. Кўзини очса, қирғоқда катта кема турар, одамлар тушиб уни олиб кетишга у томон қараб юриб келишарди.

Кемачилардан қандай қилиб уни топиб келишганлигини сўради. Шунда улар: “Биз оролга яқин масофадан ўтиб кетаётганимизда бу ердан чиқаётган тутунни кўрдик. Демак, оролда кимдир бор ва бизга тутун билан белги беряпти, деб бу томонга сузиб келдик” деб жавоб қилди.

P.S.: Биз баъзида Аллоҳнинг юборганини бахтсизлик деб биламиз, бироқ у аслида нажот бўлиши мумкин!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi


Иномарка машинани 2000 долларга ижарага олиб, 2 млнга карнай-сурнайни обкелиб, 1000 долларга камерани олиб келиб, боласини туғриқхонадан олиб чиқаётиб 50 минг сўм сўраганим учун порталга ёзворибди козёл!

© Шифокор ҳасрати

4 октябрь - Халқаро шифокорлар куни

Шифокорларни табриклаб қўйиш эсдан чиқмасин!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi


Қизлар икки хил бўлишади:⠀
Биринчиси, бирор жойда чанг кўрса, дарров уни тозалаб ташлашади.⠀
Иккинчиси, чанг кўрса, уни устига "юракча"ни расмини чиза бошлашади.

P.S.: Ақлли йигитлар биринчисини танлайди!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi


Бир чукча қиш қандай келишини билиш учун шаманнинг олдига борибди:
- Шаман, бу йил қиш совуқ қандай келади?

Шаман ўйлабди: “Агар бу йил илиқ бўлади десам, бу чукча қишга ўтин ғамламайди, қиш совуқ келса музлаб ўлиши мумкин. Яхшиси совуқ бўлади деб қўяверай. Зарари йўқ-ку ўтин ғамлаб қўйса".
- Бу йил ҳар йилгидан кўра совуқроқ бўлади.

Бу гапни эшитиб чукча тундрага ўтин йиғишга кетибди. Шаман ўйланиб қолибди.“Бу йил қиш илиқ бўлса-чи, яхшиси гидромедцентрдан сўраб билай".
- Алло, бу об-ҳавони билиш марказими?
- Ҳа.
- Бу йил қиш илиқ келадими ё совуқми?
- Бу йил қиш хар йилгидан совуқ келиши аниқ.
- Нега, буни қадан ишонч билан айтяпсиз?
- Ана, Тундрада чукча буғулари билан ўтин ғамлаб юрибди...

P.S.: Бу йил ҳам қиш совуқ келадиганга ўхшайди. Ишқилиб, таппини ғамлаб қўйдингизми!?

@bekorchi


Бугундан трендга айланадиган
гаплар 😁

Энг сўнгги хабарларга обуна
бўлинг: @Bekorchi


Мактабга шошилаётган ўғлини онаси кийинтираётса, ёнидан ўтиб кетаётган адаси кинояли кулиб дебди:⠀
— Кап-катта бола ҳалигача ўзинг кийина олмайсанми!?⠀
Ўғли ҳам отасига қараб:⠀
— Ўзингиз ҳам ёш болага ўхшаб ҳалигача ойимни олдида ухлайсиз-ку! – дермиш!

P.S.: Ҳурматли эркаклар, бирор ишни бошлашдан аввал болалар ҳақиқатда ухлаганлигига ишонч ҳосил қилинг!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi

Показано 20 последних публикаций.