- “Запись”ни босдим.
- Таҳдид эмас бу! – хотиржамлаша бошлади Севара. – Бор гапни айтаяпман. Ҳаққимни талаб қиляпман.
- Индамаганимга бошимга чиқма! Судга бераман! Устингдан ёзиб бераман! “Менга таҳдид қиляпти, босим ўтказяпти”, дейман!
- Ёзиб бер, - Севаранинг овози тишининг орасидан вишиллаб гапиргандек эшитила бошлади. Аламданми уям сенлашга ўтди. – Ўзинг шарманда бўласан! Видеода ўғрилигинг аниқ кўринган! “Молимни ўғирлаган”, деб ўзингни қаматаман! Қаматаман-у, уйингга бориб ўтириб оламан! Ана ўшанда ижара балосидан ҳам қутиламан, жуда яхши бўлади!
Матлуба ортиқ гап топа олмай қолди. Телефонини Нигорага узатди. Нигора алоқани узди.
- Бунга бас келиб бўлмайди, - деди йиғламсираб.
- Яна қўнғироқ қиляпти.
- Жавоб берма!
Нигора қизил тугмани босди ва телефонни Матлубанинг сумкасига жойлади.
- Чиндан ҳам унга бас келиб бўлмайди.
- Айтдим-ку, энг тўғри йўл - бу хотин бошимга чиқмасидан қизларимни узатиб олишим керак. Бўлмаса шантаж қилиб, совчиларни қайтаришдан ҳам қайтмайди.
- Ўхшаб турибди, - тан олди Нигора ҳам. – Менга қара, мен бугуноқ ўғлим билан гаплашаман. Агар қизинг билан гаплашган бўлса, совчиликка бораман. Тўйни бошлаймиз. Ўзи қайнотам ҳам ярим йилдан буён “Уйлантирайлик” деб юрганди. Яхши бўлди, ўғлим Гулҳаёни ёқтиргандек... Қиз қидириб юрмайман.
- Мен эса, Гулюзга уйланадиган йигит топишим керак. Ўқишга кирмаса ҳам майли, узатвораман! – “уҳ” тортди Матлуба.
Нигора унга қараб қўллари титраётганини кўрди ва ачиниб кетганидан маҳкам бағрига босди.
* * *
- Бир ой давомида ҳар ҳафта бериб турасиз. Майли, икки юз минг сўм тўлайман, - деди реклама бермоқчи бўлган мижоз қатъий килиб.
Тўрт йигит бошқа лом-мим дея олмади. Чунки роса тортишиб шу миқдорда тўхташганди.
- Яна мендан норози бўлманглар! – деди у яна. – Бошланишида шунақа бўлади. Кейинчалик яна томошабинларингиз ортгани сари рекламалар учун ҳақни ҳам яхши ола бошлайсиз. Ахир биз рекламани расман эълон қилмаяпмиз. Расмий ва қонуний қилиш учун шартномангиз ҳам йўқ-ку! Келаси ой яна бераман. Бошқалар ҳам чиқади ҳали.
Йигитларни яна жим туришди. Хуллас, мижоз уларнинг қўлини сиқиб икки юз минг сўм бериб хайрлашди. У кетгач, Умид қўлида турган пулни тўртга бўлди ва ўртоқларининг олдига қўйди:
- Биринчи даромадимиз!
- Тўғри! Илоҳим давом этсин! – Муҳаммадали жилмайди.
- Янаям яхши ишлашимиз керак, - деди Суннат.
- Биринчи даромадларинг билан табриклайман, - деди Шаҳбоз кулиб.
- Устозимга нима дейман? – ўртоқларига қаради Умид. – Ярим соатга деб хонасининг калитини олдим. “Ўртоқларим билан маслаҳатли ишим бор”, дедим. Энди айтишим керак... “Хонангизда мижоз қабул қилдик”, дейманми?
Айни дамда йигитчаларнинг кайфиятини ҳеч нарса буза олмасди. Умиднинг устозидан ҳадиксираб айтган сўзлари ҳам уларга таъсир қилмади.
- Индамай қўявер, билмайди-ку, - деди бепарво Суннат.
- Бу биринчи ишлаб топган пулимизни нима қиламиз? Бирор жойда ўтирамизми? – деди Шаҳбоз.
- Мен клубдан мукофот олган куним уйдагиларни кафега олиб бордим, - деди Умид. – Чунки биринчи топган пулим эди. Эллик минг билан кафега бориб бўлмайди. Лекин уйга ширинликми, нонми олиб борса бўлади. Менга бувим “Ойлигини оиласига сарфлаган эркакнинг пулида барака бўлади”, дейди доим. Топканимизда барака бўлсин.
- Тўғри, - маъқуллади Муҳаммадали. – Мен яхшиси, шу эллик мингни онамга бераман. Дуо қилинг, ишимиз юришсин, дейман.
- Менам, - деди Суннат.
- Мен ойимга битта рўмол олиб, қолган пулни қўлига бераман, - деди Шаҳбоз.
Йигитлар қўлларидаги арзимас эллик минг сўм туфайли олам-олам режа ва орзулар тузиб уйларига кетишди. Умид эса устозининг ёнига кирди, миннатдорлик билдириб, хона калитини берди. Кўчага чиққанида эса ўйланиб қолди. У пулини нима қилсин?
“Мен илк даромадим билан оиламни хурсанд қилганман. Ойимга олиб берганман ҳам. Бу эллик мингни овоза қилганим бефойда. Яхшиси, оз бўлсаям йиғаман. Опамга ёрдам қиламан. Опам қарз бўлиб кетган...”