Behzod Qodirov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Мурожаат учун: @Arteta996

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


ДУНЁ БУ

Деёлмаган ҳеч кимса ҳали:
“Ўладиган дунё эмас бу!”
Ҳар кимсанинг бордир ўз гали,
Қоладиган дунё эмас бу.

Умр онин шартида қайғу,
Шодлигию дардида – қайғу.
Ҳар туйғунинг ортида қайғу,
Куладиган дунё эмас бу!

Молу давлат ғулғула солар,
Cавол лекин: “Бунда не қолар?”
Берганини қайтариб олар,
Оладиган дунё эмас бу!

Яшир, дўстим, фоний ғазабни,
Боқий Кунга асра асабни!
Пўсткалласин айтайми гапни –
Бўладиган дунё эмас бу...

✍ Хайрулла Ҳамидов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олтин куз манзаралари 🍁

@Behzod_Qodirov


11-ноябр дам олиш куними?

Қисқа жавоб: йўқ, иш куни.

ℹ️ Батафсил жавоб: Кўпчилик шу ҳақида сўраяпти.

Ўтган йили май ойида бир лойиҳа кўриб чиқилаётгани хабар берилганди, лойиҳада 11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида эълон қилиш тўғрисидаги масала акс этганди. Кейинчалик бу лойиҳа кун тартибидан олинди, шекилли, бошқа хабар чиқмади. Ҳозирча бундай қонун қабул қилингани йўқ.

Шу сабабли 11-ноябрь иш куни ҳисобланади, дам олиш куни эмас.

Жорий йилда 11-ноябрь душанба кунига тўғри келади ва барча ходимлар учун эса иш куни ҳисобланади.


@Behzod_Qodirov


#хронология
#Ўзметкомбинат_80_ёшда

Комбинат тарихидаги муҳим саналари


🔹 2006-йил — Йиллик лойиҳа қуввати 35 минг тонна бўлган оҳак куйдириш шахта печи реконструкция қилинди.

🔹 2007-йил — Йилига 6000 тоннагача сим ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган участка ишга тушди.

🔹 2007-йил — 500 тонна йиллик лойиҳа қувватига эга бўлган пайвандлаш электродлари ишлаб чиқариш участкаси ташкил этилди.

🔹 2008-йил — 1-сонли Навли прокат цехида йиллик қуввати 160 минг тоннага етказилган ҳолда пўлат золдирлар стани модернизация қилинди.

🔹 2008-йил — ЭСПЦнинг йиллик қуввати 650 минг тонна бўлган печ трасформатори алмаштирилган ҳолда "ДСП-100 УМК" Электрда пўлат эритиш печи модернизация қилинди.

🔹 2008-йил — ЭСПЦ "ДСП-100 УМК" печининг газ тозалаш қурилмаси ишга туширилди.

🔹 2009-йил — 2-сонли Навли прокат цехининг иккинчи методик печи реконструкция қилинди.

🔹 2009-йил — 2-сонли Навли прокат цехида ПКК75/74 қозон-утилизатор реконструкция қилинди.


@Behzod_Qodirov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 Таниқли блогер Абдураҳмон Фазилов Антрактида чўққисига Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон байроқларини ўрнатди.
Офарин👏

@Behzod_Qodirov


Ҳурматли ҳамшахарларимиз диққатига!

Жанубий Корея ва Ҳиндистонда малака оширган ҳозирда Тошкент Тиббий ходимларни касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникаси травматология ва ортопедия бўлими тажрибали шифокори
Эрназаров Жавохир Гайратович
10-ноябрь якшанба куни Shifo Medical клиникамизга ташриф буюриб, консултациялар ўтказади.

Агарда сизда ёки яқинларингизда
✅ Бўғинларда оғриқ шамоллашлар,
✅ Kатталардаги барча суяк касалликлари мавжуд бўлса

Ушбу шифокор қабулига 10 ноябрь соат 11-00дан 16-00гача сизларни кутиб қоламиз!


Мурожаат учун;
☎️ +998501035511 Shifo Medical
☎️ +998330586898 Шоира

Қўшимча саволлар бўйича:
👉https://t.me/shifo_med_klinka

Манзил: Бекобод шаҳар Турон 366
Мўлжал: Марказий шаҳар шифохонаси (Гор.больница) олдидаги 707 дорихона 2-қават


#фотоархив

"Ўзметкомбинат" акциядорлик жамиятининг 75-йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирлар (2019 йил март)

Яшаб ўтганларнинг охирати обод бўлсин.


@Behzod_Qodirov


#фото

2018-2020 йиллар давомида "Ўзметкомбинат" АЖ бошқарув раиси вазифасида ишлаган Азаматов Тохиржон Турсунбоевич билан комбинатнинг 80 йиллик юбилей байрами тадбирида

Яхши кундан чиройли эсдалик 📸


@Behzod_Qodirov


#табрик

"Ўзметкомбинат" АЖ Ижроия аппарати асосий технологик материаллар ва металл буюмлари билан таъминлаш гуруҳи 1-тоифали сотиб олиш бўйича мутахассиси Рўзиев Абдулла Насритдинович!

Сизни бугунги таваллуд кунингиз билан дилдан табриклаб, Яратгандан Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий гўзал ҳаёт ҳамда касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Илоҳим оилангизни устуни бўлиб, фарзандларингизни бахти камолини рохатда кўриб юринг! Умр йўлларингиз доимо саодатли кунлардан иборат бўлсин!

Ҳурмат билан оила аъзоларингиз.


@Behzod_Qodirov


#ТАЪЗИЯ

"Ўзметкомбинат" АЖ Клининг хизмати 4-бригада кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси Санжарбек Кадировнинг падари бузрукворлари Холжигит отанинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Жаноза намози бугун 6 ноябрь соат 11:00 да Бекобод тумани, "Ғалаба" ф/у 3 бўлими марҳумнинг хонадонида адо этилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!


@Behzod_Qodirov


#хронология
#Ўзметкомбинат_80_ёшда

Комбинат тарихидаги муҳим саналари


1999-йил
Пўлатга печдан ташқарида ишлов бериш қурилмаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

2000 йил
Кислород-компрессор цехида АKAR-2 — ҳавони ажратувчи қурилма фойдаланишга топширилиб, aргон гази олина бошлади.

2001 йил август
120 мм. айлана ҳажмидаги пўлат золдирлар ишлаб чиқариш стани қурилиши якунланди.

2002 йил август
"ДСП-100-УМК" янги печи фойдаланишга топширилди.

2002 йил декабрь
"Чимён-Чорвоқ" сув омбори бўйида 200 ўринли "Металлург" пансионати қурилди.

2003 йил июнь
Комбинат теннис корти ва сузиш ҳавзаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

2003 йил 25-август
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Электрда пўлат эритиш цехининг оператори Абдураҳмон Абдураззоқовга "Ўзбекистон Қаҳрамони" олий унвони берилди.

2006 йил
Йиллик қуввати 3,5 минг тонна лойиҳа қувватига эга бўлган Рангли металлар ишлаб чиқариш цехи ишга тушди.


@Behzod_Qodirov


#Кун_қахрамони

"Ўзметкомбинат" АЖ Клининг хизматида хўжалик хизмати ишчиси вазифасида 36 йил давомида фидокорона меҳнат қилган Мирдодоева Саодат Эгамбердиевнани касбдошлари бугун фахрийлар сафига кузатишди.

Тадбирда ҳамкасблар, шогирдлар Саодат опани кўп йиллик самарали меҳнат фаолиятини эътироф этишиб, ўз самимий эзгу тилакларини билдириб ўтишди. Ҳамда кун қаҳрамонига жамоадошлар номидан эсдалик совғалар топширилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Саодат опага Яратгандан мустаҳкам саломатлик, узоқ умр, оилавий тинчлик-ҳаловат, ҳамда фарзанд-у набираларни дуогуйи бўлиб, бахти камолини рохатда кўриб юришларини тилаймиз.


@Behzod_Qodirov


#хронология
#Ўзметкомбинат_80_ёшда

Комбинат тарихидаги муҳим саналари


1990 йил ноябрь
Заводнинг радиогазетаси ўзбек тилида эшиттиришларини бошлади.

1992 йил 7-март
Корхонанинг "Металлург минбари" кўп нусхали газетаси биринчи сони чоп этилди.

1993 йил апрель
1-сонли Навли прокат цехида металл золдирлар прокатлаш стани қурилиши бошланди.

1994 йил 5-март
"Ўзметкомбинат" АЖ тарихи музейи иш фаолияти тикланди.

1994 йил 25-май
Дастлабки пўлат золдирлар ишлаб чиқарилди.

1995 йил
Иссиқ ҳолатда ҳайдалган олти қиррали прокат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

1996 йил 21-март
Корхонанинг "Пўлат" телестудияси иш фаолиятини бошлади.

1997 йил ноябрь
"Металлург" футбол жамоаси Ўзбекистон олий лигасига йўл олди.

1997 йил
Корхонадаги хомашёлар ҳисобига метиз маҳсулотлари, пайвандлаш ва эритиб қалайланадиган симлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

1997 йил
Иссиқликда мустаҳкамланган прокат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши бошланди.


@Behzod_Qodirov


#табрик

"Ўзметкомбинат" АЖ Электрда пўлат эритиш бўлинмаси смена устаси Хайдаров Нуриддин Турдимуратовични таваллуд куни билан табриклаймиз!

Қадрли Нуриддин акага шукрона куни муборак бўлсин дея аввало Яратгандан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ саодатли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий осуда ҳаёт ҳамда чиройли ният-истакларининг мустажобини тилаймиз.

Илоҳим умр йўлларингиз ҳамиша нурафшон бўлсин! Фарзандларингиз бахту камолини рохатда кўриб яшаш насиб қилсин!

Ҳурмат билан синфдошларингиз


@Behzod_Qodirov


#Ўзметкомбинат_80_ёшда

Шунинг билан "Ўзметкомбинат" АЖнинг 80 йиллигига бағишланган гала-концерт ўз якунига етди.

Байрамона салют барчага яна бир ажойиб кайфият тақдим этди.

Металлурглар ва уларнинг оилаларига байрамона кайфият бағишлаган Гала-концерт ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирамиз.


@Behzod_Qodirov



Показано 16 последних публикаций.