#САЛОВОТ
Саловот сўзининг луғавий маъноси – дуо қилиш демакдир. Биз уммати Муҳаммадийя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишимиз зарурлиги ҳақида Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Қуръони каримнинг “ Ахзоб ” сурасида шундай марҳамат қилади.
﴿ إنّ الله وملائكته يصلّون علي النّبيّ ، يا أيّها الّذين آمنوا صلّوا عليه وسلّموا تسليما.﴾
“Албатта, Аллоҳ ва унинг фаришталари пайғамбарга саловот айтурлар. Эй имон келтирганлар, сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.”
Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг саловот айтиши – раҳмати ва розилигидир. Фаришталарнинг саловот айтишлари – банданинг ҳаққига дуо айтиб истиғфор сўрашларидир. Умматнинг саловот айтиши эса – дуо ҳамда таъзим бажо айлашдир.
Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш ҳар бир мўъминга ва мўъминага лозим эканлигини далолат қилувчи қуръоний оят бўлса, қуйида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларида келган буйруқ ва тарғиботлар билан иншооллоҳ танишиб чиқамиз.
" إنكم تعرضون عليّ بأسمائكم وسيمائكم فأحسنوا الصلاة عليّ "
“Албатта, сизлар менга исмларингиз ва шаклларингиз ила кўрсатилурсиз, бас, менга саловот айтишни гўзал қилинг!”
" من ذكرت عنده فليصل عليّ "
“Мен кимнинг хузурида эслансам, бас, менга саловот айтсин.”
" عن عبد الله قال ثم إذا صليتم على رسول الله صلى الله عليه وسلم فأحسنوا الصّلاة عليه فإنكم لا تدرون لعلّ ذلك يعرض عليه "
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтганингизда саловотни гўзал қилинг. Зеро, сизлар билмайсизки шояд бу иш у зотга кўрсатилса".
•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•
https://t.me/joinchat/Sz2jneKpHmDIFhXo