💬 Доимо яхши гумонда бўлинг...!
👩 Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман».
✅ Айтгани бўлди.
👦Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!».
✅ Айтгани бўлди.
🙅♀ Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярамайди»
🤱 Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади».
✅ Айтгани бўлди.
🙇♂ Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади»
💁🏻♀ Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан».
✅ Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.
👨 Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.
❓Нимага бизнинг гумонларимиз рўёбга чиқади биласизми??
☝️
Чунки Аллоҳ таоло: «Мен қулимнинг гумонидаман!» деб айтади. Агар Аллоҳга яхши гумон қилса яхшилик олади. Ёмон гумон қилса, ёмонлик олади.
☝️
Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёси ва Фиравн қўшини орасида қолиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббиси ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.
✅ Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққатли бўлинг!
Доим оптимист бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!
🚫 Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:
«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»
У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг
Шуаро с : 61, 62 оятларhttps://t.me/Baxt_va_boylik_sirlarii