BASTOMIY.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Боязид Бастомий" жомеъ масжидининг www.Bastomiy.uz сайти телеграмдаги расмий канали
🌐 https://t.me/joinchat/AAAAAE2I8z9flnmT55KRMQ
©Каналдан маълумот олинганда манбаани кўрсатинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Таровеҳ_таровати_2025

Боязид Бистомий жоме масжидида 4-кун Таровеҳ намозининг таровати!

@Bastomiy_uz


#Тафаккур

🎤Боқимандалик-жамият заволидир!

Қизилтепа туман бош имом хатиби
Нарзулло домло Нарзиев

https://t.me/Bastomiy_uz


🌙Хатми Қуръонга марҳабо📖

«Boyazid Bastomiy» жоме масжидида бугун таровеҳ намозининг 4⃣- куни

3⃣- Март соат 20:40

Суралар: Нисо сураси 87-оятидан, Моида сураси 82-оятигача ўқилади.
(30 Саҳифа)


📌 Манзил: https://maps.app.goo.gl/rZkW9d2FbXurnMhj6

@Bastomiy_uz


#намоз_вақтлари

🕌 «Боязид Бастомий» жомеъ МАСЖИДИДА ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ:

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).


РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ

📆 4-МАРТ

Сешанба куни учун ТАҚВИМ
(📌Қизилтепа вақти билан).

🗣️Жамоат вақтлари,
2⃣8⃣-февральдан 6⃣-мартгача ушбу вақтларда ўқилади 🗣️


                     Азон   Такбир
💖БОМДОД⏰05:52⏰06:30
💖ПЕШИН  ⏰12:52⏰13:10
💖АСР         ⏰16:51⏰17:00
💖ШОМ       ⏰18:40⏰18:45
💖 ХУФТОН⏰19:49⏰20:40

💖Қуёш чиқиш вақти: 07:09☀️


САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК вақтлари:

💖Cаҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 05:39

💖Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 18:41

Диққат‼️(Саҳарлик ва ифторлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган

Каналга аъзо бўлиш:🔗
💖@Bastomiy_uz


🌙 РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ 7 СУННАТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Агар тутаётган рўзангизнинг савобини кўпайтиришни истангиз,
Рўза ибодатингизга руҳ киритмоқчи бўлсангиз,
унда рўзанинг суннатларига амал қилинг....



Улардан биринчиси – ҳатто бир ҳўплам сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш баракадир. Уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк этманг. Чунки Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

иккинчиси – ифторликни вақти кириши билан тезлаштириш.

🌙 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (шом) намозини ўқимасдан аввал бир неча хўл хурмо билан, агар хурмо хўл бўлмаса, хурмо қоқиси билан, агар у ҳам бўлмаса, бир неча хўплам сув билан оғиз очар эдилар” (Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

✅ учинчиси – ифторликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини қилиш.

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғзини очсалар: “Заҳабаз зомау вабталатил урууқ ва сабатал ажру, иншааллоҳ”

“Чанқоқ кетди ва томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ ажр собит бўлди”, деб айтардилар (Абу Довуд ривояти).

тўртинчиси – рўзадорларга ифторлик қилиб бериш.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадор кишига ифторлик қилиб берса, у кишига ҳам рўза тутганнинг ажридек савоб берилади. Бу билан рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

✅ бешинчиси – Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш.

✅ олтинчиси – Қуръони каримни кўпроқ тиловат қилиш.

✅ еттинчиси – дуо, садақа қилиш, яхшиликка чақириш, ёмонликлардан қайтариш, беморларни зиёрат қилиш, қавм-қариндошлар билан силаи раҳмни боғлаш.

🗣Рамазон ғанимат ойидир. Бу ой иймонни кучайтириш, Жаннатни қўлга киритиш ҳамда дўзахдан омонда бўлиш учун имкониятдир.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон кирса-ю, сўнгра ой чиққанда гуноҳи мағфират қилинмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло бу ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазондан гуноҳлардан покланган ҳолда чиқимизга тавфиқ берсин!

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#ramazon #sunnat #roza

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ☝️ Расулуллоҳ ﷺнинг Рамазонда Аллоҳ билан бирга бўлган ҳолатлари

    ⏺ Баъзи рўзадорлар борки...

    🤲 Аллоҳим, кенг ризқ ва яхшиликлар ато эт!
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Рамазон дуо ойи
#ramazon

📜 Ифтор лаҳзаларида дуо ва Аллоҳ таолога ёлборишни ғанимат бил. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўзадор учун ифторлик вақтида рад қилинмайдиган дуо бор», дедилар.

Ибн Можа ривояти.


▫️Изоҳ: Уламолар, дуони ифторда оғиз очишдан олдин ҳам, кейин ҳам қилса бўлади, ҳадисдаги "ъинда фитриҳи" лафзи ҳар икки ҳолатни англатади, дейдилар.

https://t.me/Bastomiy_uz


Рўзадорга ифторлик беришнинг фазилати
#ramazon

📜Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки рўзадорни таомлантирса, у рўзадор даражасидаги савобга эришади. Рўзадорнинг савоби эса камайиб қолмайди", дедилар.

Термизий, Ибн Можа ва Насаийлар ривояти.

◽️Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу: “Кимки рўзадорни таомлантирса, у рўзадор даражасидаги савобга эришади. Рўзадорнинг савоби эса камайиб қолмайди”, сўзлари остига энг аввал фарзандлари ва оила аҳли учун ифторликлар ҳозирлайдиган она ва рафиқа киради. Мусулмонларнинг аёллари бу ишларни ҳамиша савоб умидида ва роҳатли иш сифатида хурсандлик билан амалга ошириб келганлар.

Доктор Абдулмуҳсин Мутайрий.



https://t.me/Bastomiy_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 РАМАЗОН ОЙИДА ГУНОҲ ҚИЛМАНГ!

📚 "Рамазонни қандай ўтказамиз?" китобидан

#ramazon #kitob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Рамазонда эҳтиёт бўлиш ва сақланиш лозим бўлган баъзи нотўғри ишлар:

1) Кечани кундузга, кундузни эса кечага айлантириб олиш;
2) Уйқу билан намозларни қазо қилиш;
3) Ҳаддан ташқари еб-ичиш ва исрофгарчиликка йўл қўйиш;
4) Автоуловни бошқаришда очлик таъсирида кўп асабийлашиш;
5) Вақтларни беҳуда ўтказиш;
6) Саҳарликни эрта қилиб олиб, бомдод намозига ухлаб қолиш;
7) Ифтор пайти яқинлашганда автоуловни телбаларча тезлик билан ҳайдаш;
8) Таровеҳ намозини охиригача адо қилмаслик;
9) Ёш-яланглар йўлка ва хиёбонларда тўпланиб, маъсият ишлар билан машғул бўлиши;
10) Иш пайти ҳамкасблар билан йиғилишиб олиб, ғийбат ва миш-мишлар билан рўзага путур етказиш;
11) Аёллар кўп вақтларини ошхонада ўтказиши.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/Bastomiy_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ибрат

РАМАЗОН-ПОКЛАНИШ ОЙИДИР!

Қизилтепа туман бош имом хатиби
Нарзулло домло Нарзиев

https://t.me/Bastomiy_uz


#билармидингиз

НАМОЗГА БЎЛГАН МУҲАББАТЛАРИ

Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтадилар:

"Муҳаммад ибн Исмоилни ўртоқларидан бири боққа таклиф қилди. Қавмга пешинни ўқиб берганларидан кейин нафл намозини ўқий бошладилар. Намозни тугатганларидан сўнг кўйлакларининг этагини кўтариб, ёнларидаги кишига: "Қаранг-чи, кўйлагимнинг ичида бирор нарса борми" дедилар. У киши қараса, ари бор экан. Ўн олти-ўн етти жойларидан чақиб баданларини шишириб юборган...

Шунда қавмдан бири: "Ари биринчи бор чаққанидаёқ намоздан чиқсангиз бўлмасмиди?" деб сўради. "Узунроқ бир сура бошлагандим. Шуни охирига етказишни истадим", деб жавоб билармидингиз?

Манба: Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан


Улашинг ↘️https://t.me/Bastomiy_uz


#Eng_gozal_qissalar

«Энг гўзал қиссалар» китобидан
.

💖Биринчи қисса - “Йиғининг боиси”.

🎙🎙Умид Абдуҳакимов

💖@Bastomiy_uz


#kun_hikmati
🌱КИМ ВАФОТИДАН СЎНГ АМАЛИ ТЎХТАМАСЛИГИНИ ХОҲЛАСА

Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ким вафот этганидан кейин ҳам (савобли) амаллари тўхтаб қолмаслигини истаса, илм тарқатсин (таълим берсин)"


☝️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан: садақаи жориядан, фойдали илмдан ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#РАМАЗОН_ШУКУҲИ🌙

🎤ТАРОВЕҲ НАМОЗИ 3-КУН

Қизилтепа туман бош имом хатиби
Нарзулло домло Нарзиев

https://t.me/Bastomiy_uz


Рамазон ойининг фазилати
#ramazon

📜 Тобеинлардан имом Нахаъий раҳимаҳуллоҳ: "Рамазонда бир кун рўза тутиш (бошқа вақтдаги) минг кун рўза тутгандан афзалдир. У ойда битта тасбеҳ айтиш (бошқа вақтдаги) мингта тасбеҳдан афзалдир. У ойдаги бир ракат (намоз бошқа вақтдаги) минг ракат (намоз)дан афзал", дедилар.

Ибн Ражабнинг "Латоифул маъориф" асаридан.


https://t.me/Bastomiy_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

САҲАРЛИКНИ КЕЧИКТИРИШ МУМКИНМИ?
Саҳарликни тақвимда кўрсатилган вақтдан 10-15 минут олдин ўтказиб қилса бўладими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


​​​​​​#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР

• ҒАНИМАТ

• Рамазон кириши билан:
1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13.  Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингизни жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!

«Албатта, муслимлар ва муслималар, мўъминлар ва мўъминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва фаржларини сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир».
«Аҳзоб сураси» 35 оят.

• Рамазон барчамизга хайрли, барокатли, файзли бўлсин!
• Аллоҳим рамазонда куч-қувват ва офият бер!
• Рамазондан руҳан ва жисмонан покланиб чиқишимизни насиб эт!
• Омин!
• Омин!
• Омин!



https://t.me/Bastomiy_uz

5.3k 0 128 2 40

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ramazon hikmatlari

RAMAZON 3-KUN

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "Ramazonning birinchi kechasi bo‘lganda shaytonlar va bebosh jinlar kishanlanadi, do‘zax eshiklari berkitiladi, ulardan birortasi ham ochiq qo‘yilmaydi va jannat eshiklari ochiladi, ulardan birortasi ham yopilmaydi. Har kecha bir jarchi: "Ey yaxshilik talabgori, kelgin! Ey yomonlik talabgori, to‘xtagin!", deydi", deganlar (Imom Termiziy, Nasoiy va Ibn Hibbon rivoyati).


🤲 Alloh taolo tutayotgan ro‘za va qilayotgan duolarimizni husni qabul etsin!

#ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Саҳарлик дуоси: 05:40

Навайту ан асума совма шахри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллахи таъала. Аллоху акбар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Bastomiy_uz


🌙 Рамазон🌙 ойининг 3⃣- куни.

📌Бугунги - саҳарлик ва ифторлик вақти, шунингдек дуосини эслатиб ўтамиз. ☝️

💖  Қизилтепа вақти билан:
💖05:40 да Саҳарлик
(оғиз ёпилади).

💖 18:40 да Ифторлик
(оғиз очилади).

Бизнинг канал:
💖@Bastomiy_uz

Показано 20 последних публикаций.