Бахтли Ҳаёт сари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Зиёвуддин Раҳимнинг "Баҳтли ҳаёт сари" китобига асосланиб каналимиз очилди.
Фикрлашдан тўхтаган одам яшашдан ҳам тўхтайди.
©Зиёвуддин Раҳим
Зиёвуддин Раҳимнинг шахсий канали:
@ZiyovuddinRahim

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


🤝Ассалому алайкум!

🍃Яхши амал жаннатга йўлак,
💐Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷Чин юракдан билдирай тилак,
🍀Жума айёмингиз бўлсин муборак!

🔸🔸ЖУМЪА МУБОРАК!🔸🔸


#Савол_Жавоб

🎧| Ота ароқ ичиб урса...
🎤| Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


🌎Дунё матоҳдир,
🌿Матоҳларнинг энг яхшиси 🍀Солиха аёлдир. (Ҳадис)

🌱Солиха Аёл
- Сизга Оҳиратни эслатувчи, фахшдан қайтарувчи, Ибодатларингизда шерик бўлувчидир.


​​💎ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:
1. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
2. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси
ғам-ташвишни кетказади.
3. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг.
Шунда кўнглингиз шод бўлади.
4. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат
бағишлайди.
5. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.
6. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл
қўйманг.
7. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.
8. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.
9. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан
ибрат олинг.
10. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.
11. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг.
Чунки инсон умри жуда қисқа.
12. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал
қилинг.
13. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ
учун азобдир.
14. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.
15. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.
16. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.
17. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.
18. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
19. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.
20. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.
21. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.
22. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.
23. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
24. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.
25. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.
26. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан
четланинг.
27. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз хусуматчингиз бир
четда қолиб, фақат ўзингизга зарар келтиради.
28. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.


"📙Баҳтли Ҳаёт сари" китобидан.


🖐Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

☀️Ҳайрли кун!

Сизга:
🌸Баҳтли ҳаёт
🌼Бақувват иймон
🌺Доимий Тақво
🌹Баракали умрни тилайман!


#Савол_Жавоб

🎧| Инсонни ичига жин, шайтон кирадими?
🎤| Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Ⓜ️анба: Islom.uz


​​➖Ҳақни гапираман, деб одоб доирасидан чиқиш мўмин кишига ярашмайди. Зеро, иймон билан одоб бир-бирини тақозо этади.

©Зиёвуддин РАҲИМ


➡️Мақолани кўриш⬅️


🔸Пули бор бозордан, Иймони бор мозордан қўрқмайди.

©Ножиб Фозил


​​❗️БУНИ ЁДДА ТУТИНГ!

🤕Олимлар айтишича, тушкунлик стенокардия, артрит, астма, диабет каби сурункали
касалликлардан ҳам хавфлироқ экан.

"📙Баҳтли ҳаёт сари" китобидан.


​​🐜ЧУМОЛИДАН ОЛИНГАН ИБРАТ

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
➖ Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам
берди?
➖ Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ўрнак олдим. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Ҳамма нарсадан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини олиб кетарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан чиқолмас, ўзидан оғир юки ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат
50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим:

▪️“Наҳотки, бир чумолича
ғайратим бўлмаса?!”

➖Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.

Ⓜ️анба: "Ирфон" тақвимининг 2010-2011-йилги 1-сони, 42-бети.

"📙Бахтли Ҳаёт сари" китобидан.


​​🔔Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сизларга бугун:
🤲Кунингиз ҳайрли, барокатли, мазмунли, фойдали ўтишини сўрайман.

🙂Иймонимиз бақувват бўлган ҳолда,
🙂Саломатимиз яхши бўлган ҳолда
🙂Ҳажларга бориб,
🙂Пайғамбаримизни масжидларини зиёрат қилишлик насиб этсин!


​​🤒КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

▪️Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда
юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади.
Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади. Шамоллаб қолганингизда,
кимга қанақа сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув,
норозиликлар чиқиб кетади. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни
ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади.
Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади.
🔸Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз
қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади.
Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига,
буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади.
Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади.
Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади.
Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади. Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ
оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак, фригидликни
келтириб чиқаради.
Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади.


Ⓜ️анба: “Саломатлик тақвими”нинг 2013-йилги 1-сони, 43-45-бетлари.

"📙Баҳтли ҳаёт сари" китобидан.


​​👮‍♂ПРОФЕССОРНИНГ САБОҒИ.

👉Профессор сув тўлдирилган стаканни олди. Қўлларини олдинга узатиб талабалардан сўради:
➖ Стаканнинг вазни қанча деб ўйлайсизлар?
Синфга жон кирди, ҳар ким ўзича тахмин қилди.
– Икки юз грамм чиқар-ов. Балки уч юз граммдир. Бор-е, ана беш юз грамм бўлсин.
– Тортиб кўрмагунча, аниқ вазнини барибир билиб бўлмайди. Лекин ҳозир бу муҳим эмас.
Сўрамоқчи бўлганим: агар идишни шу ҳолда бир неча дақиқа ушлаб турсам, нима бўлади?
– Ҳеч нарса.
– Тўғри, ҳеч нарса бўлмайди, – деди профессор. – Дейлик, икки соат ушлаб турсам-чи, унда
нима бўлади?
– Қўлларингиз оғриб кетади.
– Бир кун тутиб турсам-чи?
– Қўлларингиз уюшиб, тамом бўлади. Мушакларингиз шикастланиши ҳам мумкин. Балки даволанишингизга тўғри келар.
– Кун бўйи ушлаб турсам, стаканнинг вазни ўзгарадими?
– Асло йўқ!
– Хўш, бу аҳволдан қутулиш учун нима қилишим керак?
– Идишни қайтариб стол устига қўйинг!
– Яшанглар! – юзига кулги югуриб жавоб берди профессор. – Ҳаётда учрайдиган
қийинчиликлар ҳам шунга ўхшайди. Агар муаммолар ҳақида бир неча дақиқа ўйласангиз, улар сизга
яқинлашади. Фикрингизни бир неча соат улар билан банд қилсангиз, тинкангизни қурита бошлайди.
Кун бўйи шу муаммолар дарди билан юрсангиз борми, миянгиз фалажланиб қолиши – тўғри қарор қабул қилолмайдиган ҳолга келиши аниқ. Муаммолар ҳақида ўйлайвериш бирон-бир яхши натижага
олиб бормайди. Бу билан муаммонинг “вазн”и ҳам ўзгариб қолмайди. Улар билан курашишнинг ягона
йўли – ҳаракат қилиш. Муаммони ҳал қилинг ёки бир четга суриб қўйинг. Юрагингизга юк бўлиб
тушадиган оғир тошларни – қайғули ўй-хаёлларни кўтариб юриш ярамайди.


Ⓜ️анба: Ирфон тақвимининг 2013-2014-йилдаги 1-сони, 58-60-бетлар.

"📙Баҳтли ҳаёт сари" китобидан.


💐 Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!

🤲 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!


📌 @Bahtlihayotsari


• Ҳамма билан яхши муносабатда бўл, лекин барчага бирдек кўнгил қўяверма.

"📙Бахтли ҳаёт сари" китобидан.


​​🙂ХОТИРЖАМЛИК СИРИ НИМАДА?

👥Ҳозирда кўп одамлар моддий фаровонликка эришиш пайида туну кун елиб-югурмоқда, яхши
еб-ичишга, чиройли кийинишга, ҳашаматли уйлар қуришга ҳаракат қилмоқда. Аммо тараққиёт
чўққисига чиққан кўп мамлакатлардаги ҳаёт ҳозирги кунда унчалик хотиржам эмас, кишиларда руҳий сокинлик йўқолиб боряпти. Яқин тарихга мурожаат қилсак, хонадондан бир киши деҳқончилик,
боғбонлик ёки ҳунармандчилик билан рўзғор тебратар, унинг бир мавсумда топгани бутун бошли оиланинг йиллик сарф-харажатларига етарди. Ҳатто муҳтож қариндошларга ҳам ёрдам қилинарди.
Аммо бугунги кунда оилада ҳамма – эр ҳам, хотин ҳам, ҳатто болаларгача тирикчилик ғамида тиним
билмай ҳаракат қилади. Шунга қарамай хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат йўқ...
Хотиржам яшаш учун мол-дунё топиляпти,
“Бойлик тўплаб олай, кейин хотиржам яшаймиз” деб орзу қилиняпти, “Мана шу ишни қилиб олсам, кейин хотиржам бўламан”, деб ўйлашяпти. Аммо
бу иш кўпинча ортидан бошқа юмушларни етаклаб келади.
Аслида тинчлик-хотиржамликка Аллоҳни зикр қилиш билан эришилади. Ҳар соатда, ҳар
сонияда Яратганнинг бирлигини, борлигини ўйлаб, барча ишларида Парвардигорига таваккал қилган
қалбларгина ўзи истаган хотиржамликка эришади.
Ақлли инсон ўзига берилган мол-дунёни Аллоҳнинг омонати деб билади, топаётган мол-
дунёсида ўзгаларнинг ҳам ҳақи бор, деб ишонади, бойлигини керакли жойга сарфлайди. Шу билан
кўнгли таскин топади.
Агар танасида дард бўлса, буни синов деб сабр қилади, дардига даво излайди. Мўмин киши
буларнинг барчаси тақдирдан деб ишонади.
Серфарзанд инсон айрим
“маданият” эгаларига ўхшаб қўрқувга тушмайди, “Болаларимни
боқолмаяпман”,
деб дод-фарёд солмайди. У шундаям хотиржам. Чунки фарзандлари ризқини Аллоҳ
етказишига ишонади.
Баъзи одамлар юриб-юриб, охири боши ёстиққа етганидагина ўлимни эслаб қолади. Ўша вақтда
тириклик чоғида қилган ҳамма гуноҳлари турнақатор бўлиб кўз олдидан ўтади. Аллоҳ таолонинг
ҳузурига бориб, қилмиши учун қандай ҳисоб беришини ўйлаб, юрагини ваҳима босади, кўнглига
ғулғула тушади. Бундай одам дунѐдан хотиржам кўз юмолмайди. Ана шундай кишилардан бўлиб
қолишдан Аллоҳ асрасин!
Эътибор берган бўлсангиз, имони мустаҳкам инсон дунёдан сира
“аттанг” деб ўтмайди. Бундай
одам вақти беҳуда ўтганига афсус чекмаган. Фарзандларини имон-эътиқодли, одоб-ахлоқли қилиб
тарбиялаган бирор киши охират сари йўл олаѐтганида пушаймондан бошини деворга урмаган. Балки
қалби хотиржам, кўнгли тўқ, лабида табассум билан кўз юмган. Инсон учун бундан ҳам ортиқ бахт
борми?!


"📙Баҳтли ҳаёт сари" китобидан.


🌸Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

☀️Хайрли тонг!

💫Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.


​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

🗣 Бошқаларни тинглашни ўрганинг,

💬 Суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг,

🙂 Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир,

👥 Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни
ҳам ўрганинг, худбин бўлманг,


😊 Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-
ташвишларингизни яшира билинг,


😠 Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг,

☺️ Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир,

👬 Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши
муносабатда бўлинг.

Ⓜ️анба:
"Ирфон" тақвимининг 2015-йилдаги 3-сони 91-бети.

📙"Баҳтли ҳаёт сари" китобидан.


Ассалому алайкум!

🌷Бугун сокин осмону фалак,
🌷Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌷Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌷Қадрдонлар Жума муборак!
🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸


​​🌱ҲАЛОЛНИНГ ТОМИРИ ТОҒДАЙ

🔸“Тадбиркор”
юрагини ушлаб қолди, ранги оқариб, кўзи бўзарди. Мана, неча ҳафтадирки
касалхонада. Улгурган-улгурмаган ишларини сарҳисоб қилди. Ўйлаб қараса, умри алдам-қалдам
билан ўтибди, истеъдодини юрт хазинасини ўмаришга, эл ризқидан юлишга сарфлабди. Оқибатда
эса, мана...
У яшаётган уй кошона эди. Машинасини ҳар ойда алмаштирар, одамларга ўзини кўз-кўз
қилишни ётирарди. Уйига бирон ҳожат билан, айниқса, қарз сўраб келганларни жини суймасди.
Қарзни фоизга оладиганлар эса бошқа гап... Уни қачон, қандай миқдорда ундириш ҳақида ширин
хаѐлларга берилиб ҳузурланарди.
Сўнгги марта ҳам шундай бўлганди. Ишончини қозонган, олганини айтган фоизи билан доим
вақтида қайтарадиган мижози бу сафар ундан катта устама билан қайтаришга ваъда бериб маблағ
сўради. Синашта эмасми, дарров ишонди.
Кунлар ўтди. Айтилган фурсат ҳам етиб келди. Ўша кеча тинч ухлолмади. Оладиган фойдани
ўйлаб юраги ҳапқирса-да, негадир кўнгли ғаш эди.
“Мижоз” келавермагач, уни ўзи излаб борди.
Унинг
“муҳим операция” устида қўлга тушганини эшитганида эса... Қолганини эслолмади. Мана,
энди касалхонада... Ногаҳон, ѐнидаги китобга қўл чўзди. Дуч келган жойидан ўқий бошлади:

“Ота ўғлига насиҳат қилди: Болам, ҳаромнинг боши тоғдай, томири қилдай бўлади. У
қанчалик қудратли, серҳашам кўринмасин, куни келиб чирт узилганини билмай қоласан. Ҳалолнинг
боши қилдай, томири тоғдай бўлади. Кўринишда заиф туюлса ҳам, унга ҳеч қандай куч зарар
қилолмайди”.
“Тадбиркор”
пешонасини тер босди. Бу сўзлар унга қарата айтилаётгандек эди.

Ⓜ️анба: "Мусулмонлар тақвими 2002-йилдаги 1-сони.

"📙Баҳтли ҳаёт сари" китобидан.

Показано 20 последних публикаций.

20

подписчиков
Статистика канала