Усмон ибн Абдуллоҳ ибн Авс Сақофий бобосидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
«Кишининг Мусҳафга қарамай Қуръон ўқиши минг даража, Мусҳафга қараб ўқиши эса икки минг даражагача кўпайтирилади», деганлар» (Табароний «Кабийр»да ва Байҳақий «Шуабул-иймон»да ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
Ушбу ривоятга кўра, Қуръонга қараб тиловат қилиш ёддан ўқишдан икки баробар кўп савоб олинишига сабаб бўлади.
Мусҳафга қараб тиловат қилишнинг қуйидаги афзалликлари бор:
1. Хато қилишдан сақланади.
2. Тили талаффуз қилаётган сўзларни кўзи билан кўриш орқали кишида тадаббур ва хушуъ ҳосил бўлади;
3. Мусҳафга қараб ўқилса, керак бўлган жойда тўхташ, оятларни такрор ўқиш мумкин. Ёддан ўқиганда бундай имконият бўлмайди. Сабаби оятлар ўртасида вақф қилинганда қаерга келингани ёддан кўтарилиши мумкин.
4. Қуръонга қараб тиловат қилган бандага ёддан ўқигандан кўра икки баробар кўп савоб берилади.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/Azizbek_domla_rasmiy_kanali