25 ноябрь куни жаҳон ҳамжамияти Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунини нишонлайди.
Бу сана ҳар бир аёл эъзозланадиган, сўзи тингланадиган, орзулари келажак сари йўлга айланадиган дунёда яшашга лойиқ экани ҳақидаги навбатдаги эслатмадир.
Бугун биз биргаликда зўравонликка нисбатан: "Етар, бас!" дея хитоб қиламиз. Қўрқув ва шубҳа-гумонларни ишонч ҳиссига айлантириш вақти келди. Ҳар бир аёл тингланиши ва севикли бўлишига эришиш фурсати етди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги нафақат сўзда, балки амалда ҳам гапиради:
• Биз қўллаб-қувватлаш учун шу ердамиз!
• Биз ҳимоя қилиш учун шу ердамиз!
• Биз ҳар бир аёл, ҳар бир қиз ҳаёти қадрли билиши учун курашяпмиз!
Зўравонликсиз дунё хаёлдаги орзу эмас, бу биргаликда эришса бўладиган мақсаддир.
Қудрат ва бардош рамзи бўлмиш ўзбек қизи Диёра Келдиёровага бугунги иштироки учун миннатдорчилик билдираман.
————
𝐐𝐚𝐫𝐢𝐧𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫, 𝐒𝐢𝐧𝐟𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐯𝐚 𝐤𝐮𝐫𝐬𝐝𝐨𝐬𝐡 𝐝𝐮𝐠𝐨𝐧𝐚𝐥𝐚𝐫 𝐠𝐫𝐮𝐩𝐩𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢𝐠𝐚 𝐡𝐚𝐦 𝐲𝐮𝐛𝐨𝐫𝐢𝐛 𝐪𝐨'𝐲𝐢𝐧𝐠🫶🌷
𝐀𝐲𝐨𝐥𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐠𝐚 𝐚'𝐳𝐨 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠👇
•┈┈┈┈•❈••🌺••❈•┈┈┈┈•
https://telegram.me/Ayolqalbhttps://telegram.me/Ayolqalbhttps://telegram.me/Ayolqalb