#Биласизми
✈️ Қонунчиликка кўра, парвоз ташувчи томонидан белгиланган
аниқ вақтдан кечикса, ташувчи йўловчига етказилган зарарни қоплаши
шарт. Зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.
🖥 Йўловчига
етказилган зарар учун ташувчи томонидан қуйидаги
бепул қўшимча хизматлар кўрсатилади:
▪️бир маротаба телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш ёки бошқа
алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;
▪️парвозгача кутиш даврида ёки транспортнинг бошқа тури орқали ташишгача бўлган вақтда
озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;
▪️ташувчи қоидаларида белгиланган муддат кутиш вақтидан кўра кўпроқ бўлса,
меҳмонхона билан таъминлаш;
▪️кутиш вақтида транспорт орқали
аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача элтиб қўйиш ва қайтишни таъминлаш;
▪️чиптада назарда тутилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ
харажатларни тўлаш.
Avvalliklar bu yerda qo'shiling 👇
🇺🇿💥Avvaldagi va dunyodagi eng tezkor xabarlar💥🇺🇿
https://t.me/Avvalliklaruchun