Авғонбоғ Масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал
Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.


🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#xabar #ramazon
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган  одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.

Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

Сиқилган  пайтингизда  йиғламанг,  балки саждага йиқилинг.

Энг  яхши  дўст  дунё  сенга  кулиб боққанда  ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

Виқор  ва  ҳайбатли  бўлишнинг  сабаби камгапликдир.

Солиҳлардан  бири айтади:  «Фарзандингга Қуръонни  ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».

Ким  онасига  яхшилик  қилишдан  маҳрум  бўлса,  барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!
https://t.me/Avgonbogmasjidi


⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видеолавҳа
🟥 Ҳомиджон домла Ишматбеков: Оилавий ажримларнинг олдини олайлик!

©
Muslim.uz

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅  
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


Саҳобалар исломни қабул қилганларидаги  ёшлари

1. Али ибн Абу Толиб –ақлларини танибоқ.
2. Зубайр ибн Аввом – 8 ёш
3. Арқам ибн Абу Арқам-12 ёш
4. Абдуллоҳ ибн Масъуд -14 ёш
5. Саъд ибн Абу Ваққос- 17 ёш
6. Масъуд ибн Рабиъа – 17 ёш
7. Абдуллоҳ ибн Мазъун –17 ёш
8. Жаъфар ибн Абу Толиб-18ёш
9. Қудома ибн Мазъун – 19 ёш
10. Сайд ибн Зайд – 20 ёшга етмасдан.
11. Суҳайб Румий – 20 ёшга етмасдан
1️2. Зайд ибн Ҳориса – 20 ёш атрофида.
1️3. Усмон ибн Аффон –20 ёш атрофида.
1️4. Тулайб ибн Умар –20 ёш атрофида.
1️5. Ҳаббоб ибн Арат –20 ёш атрофида.
16. Соиб ибн Мазъун – 20 ёш.
1️7.Толҳа ибн Убайдуллоҳ - 21ёш.
1️8. Амир ибн Фуҳайра – 23 ёш
1️9. Мусъаб ибн Умайр – 24 ёш
20. Миқдод ибн Асвад – 24 ёш.
2️1. Абдуллоҳ ибн Жаҳш-25 ёш
2️2. Умар ибн Хаттоб – 26 ёш.
23. Абу Убайда ибн Жарроҳ–27 ёш
2️4. Утба ибн Ғазвон – 27 ёш
2️5. Абу Хузайфа ибн Утба –30 ёш атрофида.
2️6. Билол ибн Рабоҳ –30 ёш атрофида.
2️7. Иёш ибн Рабиъа – 30 ёш атрофида.
2️8. Амир ибн Рабиъа –30 ёш атрофида.
2️9. Нуайм ибн Абдуллоҳ –30 ёш атрофида.
30. Усмон ибн Мазъун –30 ёш атрофида.
31. Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдул-Асад Махзумий-30ёш
3️2. Абдурраҳмон ибн Анвар, –30 ёш атрофида.
3️3. Аммор ибн Ёсир - 30 ва 40 ёш орасида.
3️4. Абу Бакр Сиддиқ – 37 ёш.
35. Ҳамза ибн Абдул Мутталиб – 42 ёш.
3️6. Убайда ибн Ҳорис – 50 ёш
https://t.me/Avgonbogmasjidi


Ҳаё– тақво белгиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шўъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейиш ва энг кичиги йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё иймоннинг шўъбасидир», дедилар».
Имом Муслим ривояти.

Ушбу ҳадиси шарифда энг олий ва энг қуйи шўъбалардан кейин ҳаёни алоҳида таъкидлаб, «Ҳаё иймоннинг шўъбасидир», дейилиши бежиз бўлмаса керак.  Чунки ҳаё иймоннинг энг ажойиб кўринишларидан биридир. Ҳаё инсонни доимо яхшилик қилишга, ёмонликдан четланишга чорловчи ажойиб сифатдир.
https://t.me/Avgonbogmasjidi


​​ИСРОФНИНГ ЧЕГАРАСИ БОРМИ?
#исроф

❓1568-CАВОЛ: Қанча сарф-харажат исроф ҳисобланади-ю, қанчаси исроф саналмайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исрофнинг маъноси ҳамма учун тушунарли, аммо қанча миқдордаги сарф-харажатлар исроф ҳисобланади-ю, қанчаси исроф эмас, бу нарса муайян миқдор билан белгиланмаган. Чунки бу нарса вазиятга, шахсга, муҳитга қараб бир-биридан фарқ қилиши мумкин.
Исроф асосан учта кўринишда намоён бўлади:
1. Унинг энг ёмон кўриниши – мол-мулкни гуноҳ ишларга сарфлаш. Уламолар, гарчи арзимаган миқдор бўлса ҳам, гуноҳ йўлга сарфланган ҳар қандай мол-мулк исрофга киради, чунки бу ноўрин жойга сарфлашдир, деганлар.
2. Зарур ҳожатлар қолиб, зеб-зийнатга, дабдабага сарфлаш. Бунга фарзандларнинг озиқ-овқати, кийим-кечаги ва дарсликларига ҳожат бўлиб турганда эҳтиёж бўлмаган нарсаларни сотиб олиш каби ишлар киради.
3. Сарф-харажатларда мўътадилликдан чиқиб кетиш. Ўртаҳол киши кийим-кечаги ва тўй-хашамларига доимий равишда катта маблағ сарфлаши бунга мисол бўлади.
Хулоса қилиб қуйидагиларни айтишимиз мумкин, шариат кўрсатмаси, ақл доираси ва одат чегарасидан чиқиб кетган ҳар қандай сарф-харажат исроф ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐 Maxdum.uz — диний маърифий канал!

Telegram \ Facebook \ Instagram


#Ehtirom_uz

ИХЛОСНИНГ_ФАЗИЛАТИ
Ихлос ва риё

Ало ибн Зиёд айтади: «Бир киши нима иш қилса, доим риё билан қилар эди. Кийимларининг енгини шимариб, кеккайиб юрар, Қуръон ўқиса, овозини баланд қилиб (хўжакўрсинга) ўқир эди. Шунинг учун қаерга борса, одамлар уни сўкиб, лаънат айтишарди. Бир куни Аллоҳ таоло бу бандасига ихлос неъматини ато этди. Шундан кейин у Қуръон ўқиса, овозини пастлатиб ўқийдиган, намозини ҳам ўзи билан Аллоҳ ўртасида сир тутиб адо этадиган бўлди. Энди у каерга борса, одамлар унинг ҳақига дуо қиладиган бўлишди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
https://t.me/Avgonbogmasjidi


#Ҳикмат.
ИЛМНИНГ ҲАҚИ

Икрома (р.а) бир куни шундай деди:
- Илмни фақат ҳақини тўлаганларга
ўргатинг.
- Илмнинг ҳақи нима? – дея сўрадилар.
- Илмнинг ҳақи унда айтилганидек
амал қилиш, илм соҳиби илмини
фақат ўқиб ёд олганлар эмас, амал
қиладиганларга ўргатишидир.

(Шаъроний. Танбеҳ-ул Муғтаррин)дан
https://t.me/Avgonbogmasjidi


ҒАФЛАТНИНГ САБАБИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан:
"Бир сафарда Абу Мусо билан бирга эдик. Тумонат одам йиғилганини кўрдик. Бир киши ўртада туриб, тинмай гапирар эди. Абу Мусо менга:
- Эй Анас, кел Роббимизни зикр этайлик. Кўряпсанки, булар дунё учун тинмай гап сотмоқдалар. Эй Анас, бугунги инсонларда охират қайғуси деярли йўқ, охират улар учун ҳеч бир аҳамиятга эга эмас, - деди.
- Нафсоний орзу-истаклар ва шайтон уларни ғафлатга етакламоқда, - дедим.
- Йўқ, ундай эмас. Уларга дунё нақд ҳолда кўрсатилган, охират эса улардан пардаланган. Агар дунёни кўрганлари янглиғ охиратни ҳам кўрганларида эди, охиратдан юз ўгирмас ва дунёга бу қадар ўралашиб қолмас эдилар, - деди Абу Мусо".
"Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi


#ЭСЛАТМА

Мозорга борганда айтиладиган дуо

اَلسَّلامُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الدِّيارِ، مِنَ المُؤْمِنِينَ والمسْلِمِينَ . وإنََّا ، إنْ شاءَ الله ، لَلاحِقُونَ . أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ العَافِيَةَ
(Дуонинг ўқилиши:
"Ассалому алайкум аҳлад дияар минал мўминийна вал муслимийн. Ва иннаа иншаа аллоҳу
лалааҳиқууна. Ас-алуллоҳа ланаа валакумул ъафията").

Маъноси: “Ассаламу алайкум, мўмин ва мусулмон диёр аҳллари! Ва Аллоҳ хоҳласа, биз ҳам сизларнинг кетингиздан эргашувчилармиз. Биз ўзимизга ва сизларга Аллоҳнинг Офиятини (паноҳини) сўраймиз”
(Муслим ривояти)
http://t.me/Avgonbogmasjidi


#Ғийбат ва унинг каффорати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бировнинг молини зулм билан ейиш қандай ёмон иш бўлса, унинг обрўсига тажовуз қилиш  манфур амаллардандир. Бировнинг айбини ошкор қилувчи сўзни, агар тўғри бўлса ҳам, айтиш жоиз эмас . Чунки бу билан ғийбат қилинган бўлади. Агар ёлғон бўлса, туҳмат ва бўҳтон бўлгани учун гуноҳи ҳам икки ҳисса бўлади.
Аллоҳ таоло ғийбатнинг ҳақиқий моҳиятини Қуръони каримда баён этиб, инсонларга шундай хитоб қилади:
«...(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи ва раҳмли Зотдир» (Ҳужурот сураси,12-оят). Ғийбат қилиш ҳаром бўлгани каби уни тинглаш ҳам ҳаромдир. Уламолар бирор зарар туғилиш эҳтимоли бўлмаса, ғийбатдан қайтариш, бунинг имкони бўлмаса, ғийбат бўлаётган ўтиришни тарк этиш, бу ҳам мумкин бўлмаса, ғийбатга қарши норозилик кайфиятида бошқа нарсалар билан машғул бўлиш керак, дейишган. 
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Эй тили билан имон келтириб, дилида имон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг камчиликларини қидирманглар. Ким уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ таоло ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйидан шарманда қилган ҳолида чиқаради", деганлар .
 Ғийбатнинг каффорати икки қисмдир. Афсус-надомат ва тавба қилса, Аллоҳнинг ҳаққини адо қилган бўлади. Кейин эса ғийбат қилинган одамни кўрганда ундан кечирим сўраши шарт. У кишининг ҳаққига доимо истиғфор айтиб юриши лозим бўлади. Чунки бу муомала охиратга қолса, оқибати оғир бўлади. Ғийбат қилишдан сақланинглар! Дарҳақиқат, ғийбат – зинодан қаттиқроқдир. Баъзан киши зино қилади, шароб ичади, кейин ҳақиқий тавба қилиб, бу амалларни такрорламайди. Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади. Ғийбат қилувчи эса то ғийбат қилинган одам уни авф этмагунича мағфират қилинмайди». Демак, имкони бўлса, ғийбат қилинган мазлумдан кечирим сўраш лозим.
Агар у ғойиб ёки вафот этган бўлса, унинг учун истиғфор ва яхши дуони кўпайтириш керак.
 Аллоҳ таоло барчамизни ғийбатдан ва унинг ёмон оқибатларидан асраб, ҳидоятга  бошласин
https://t.me/Avgonbogmasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОНИ ШАРИФГА ТАЙЁРМИСИЗ?!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Мазкур ривоятдан қуйидаги фойдалар олинади:
1. Масжидга кирган одам, аввал нафл намоз ўқиши яхши экани.

2. Раҳбар қўл остидагилар қилаѐтган иш шариатга мосми-йўқми, қараб туриши лозимлиги, агар 
хато-камчиликлар бўлса, уни тузатиб қўйиши.

3. Намоз ўқиб бўлгандан кейин масжиддагиларга салом берилиши, қайта кўришганда такрор 
салом бериш жоизлиги.

4. Саломни эшитган одам унга алик олиши вожиблиги. Салом бериш суннат, унга жавоб 
қайтариш вожибдир.

5. Бирон нарсани билмайдиган киши илмсизлигини тан олиб, биладиганлардан ўрганиб олиши 
яхши экани.

6. Намоз ҳукмларини пухта ўзлаштирган инсон билмайдиганларга мулойимлик билан 
тушунтириши, намозни қай тарзда комил ўқиш йўл-йўриқларини кўрсатиши кераклиги.

7. Эшитувчи ѐдлаши, амал қилиши қийин бўлмаслиги учун масалани қисқа, лўнда баѐн этиш 
кераклиги.

8. Рукуъни, саждани хотиржамлик билан қилиш, намоздаги ҳар бир амални шошилмасдан, 
эътибор билан бажариш лозимлиги.

9. Рукуъдан бошни кўтаргач, қоматни тик қилиш шарт экани. Бунда ҳам бироз турилади, 
суннатда келган дуолар ўқилади, рукуъдан бошни кўтариши билан тезда саждага кетилмайди.

10. Икки сажда ўртасида бироз тин олиш, хотиржам ўтириш кераклиги. Бунда “Роббиғфир лий, 
роббиғфир лий” деб дуо қилинади.

11. Намоз рукнларидан биронтасини бузган ѐки чала қилган одам намозни қайтадан ўқийди.
Сабаби унинг намози дуруст эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни чала ўқиган 
кишига хитобан: “Орқангга қайтиб бор, намоз(ингни бошқатдан) ўқи. Чунки сен намоз ўқимадинг!” 
деганлар.
Намозда хушуъ
https://t.me/Avgonbogmasjidi


​​​​Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

«Аллоҳ таоло тилни шу қадар мустаҳкам қўрғон билан ўрадики, бошқа бирорта аъзо бунчалик мустаҳкам муҳофаза қилинмаган. Тилнинг олдида ўттиз иккита тиш саф тортган, тишларнинг ортидан иккита лаб ёпилган, ичкарида тилнинг усти кичик тилча билан қопланган, ундан ичкарида эса қалб туради. Шундай экан, Аллоҳдан қўрққин, бу маҳбусни қочириб юборма. Тилнинг офатидан сақлана олишингга ишонч ҳосил қилсанггина уни эркин қўйишинг мумкин».
«Унвонул баён» китобидан
https://t.me/Avgonbogmasjidi


​​ЗАКОТНИ АВВАЛРОҚ БЕРСА, КЕЙИНГИ ЙИЛ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРАДИ?
#закот

❓1567-CАВОЛ: Мол-мулким нисобга етганига сентябрь ойида 1 йил бўлади. Мен март ойида Рамазонда закотимни бердим. Келгуси йилнинг закоти қачон зиммамга вожиб бўлади? Март ойидами ёки сентябрдами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мол нисобга етгач, қамарий ҳисобда бир йил тўлгандан кейин ҳам нисобдан камаймаган бўлса, закот вожиб бўлади.
Маълумки, қамарий ҳисоб шамсий ҳисобдан 10-11 кун озроқ, шунга кўра молингиз нисобга етгандан кейин 355 кун ўтгач, закот вожиб бўлади. Молингиз масалан, 20 сентябрда нисобга етган бўлса, закот кейинги йил 10 сентябрда вожиб бўлади. Сиз закотни март ойида берган бўлсангиз, вақтидан аввал берган бўласиз ва бу билан албатта закот адо бўлади. Аммо бу билан закот вожиб бўлиши март ойига кўчиб қолмайди, балки мол нисобга етган вақтга боғлиқ бўлиб тураверади. Шунинг учун кейинги йилнинг закоти 1 сентябрда вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


10221. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бу дунёда хамр ичган бўлса, охиратда ундан маҳрум қилинади», дедилар». (Имом Муслим ривояти).

Имом Муслимнинг бошқа риқоятида қуйидагича келган:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, унга ружу қўйган ҳолида ўлиб кетса, тавба қилмаган бўлса, охиратда уни ичмайди», дедилар».

Изоҳ: Бу ва шу маънодаги бошқа ҳадисларга уламолар бир неча хил изоҳ беришган: а) охиратда ичмайди деганда жаннатга кирмаслигига ишора қилинган (яъни биринчилардан бўлиб кирмайди, аввал бу гуноҳи кабираси учун жазосини олади); б) жаннатга кирса ҳам, у ердаги ичимликлардан ичмайди; в) ҳалол санаб ичган бўлса, мутлақ жаннатга кирмайди.
https://t.me/Avgonbogmasjidi


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мисвок оғизни покловчи ва Парвардигорни рози қилувчидир»

✅Мисвокнинг фойдалари :
1. Доимий фойдаланган кишининг юзи нурли бўлади.
2. Ўлимдан бошқа барча касалликларга шифодир.
3. Намознинг савобини 70ъдан, 400ъгача оширади.
4. Жаннатдаги даражаларини ошишига сабаб бўлади.
5. Мисвок ишлатган кишини фаришталар мақтайди.
6. Шайтонни тушкинликка солади.
7. Мисвок ишлатишнинг энг катта фойдаси Робнинг ризосидир.

✅Тиббий фойдалари:
• Хотирани кучайтиради.
• Aқлни чархлайди.
• Оғиздаги шилимшиқликни кетказади.
• Милкларни баққуват қилади.
• Тиш чиришини олдини олади.
• Бош оғриғига самарали ёрдам беради.
• Тиш оғриғини тузалишига сабаб бўлади.
• Тишларни покиза сақлайди.
• Тишларни оқартиради.
• Кўз кўришини яхшилайди.
• Ҳазим қилишни яхшилайди.
• Овозни тиниқлаштиради.
• Нотиқликни ривожланишига ёрдам беради.
• Иштаҳани очади.
https://t.me/Avgonbogmasjidi


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

#Биласизми

Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шунда бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар уни қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгиси зоҳир бўлади.
6. Қалбини мулойим бўлади.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтади.
8. Дўзахдан нажот топади.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён туради»
https://t.me/Avgonbogmasjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲 АМАЛЛАРИНГИЗ АЛЛОҲГА КЎРСАТИЛСА...


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 20 последних публикаций.