📚📖📚#AСМААУЛ_ҲУСНAA
الخَافِضُ
Ал-ХОФИЗ
الرَّافِعُ
Ар-РОФИЪ
"Воқиъа" сурасида фақат "Қиёмат" куни эмас, балки
ундан кейинги воқеалар ҳам баён қилинади.
Ўткинчи дунёдаги мансаб-мартабаларига, мол-дунёларига ва сохта обрўларига алданиб кибрга кетган, ҳақни инкор қилган кимсаларнинг энди ўзлари лойиқ бўлган даражаларга туширишлари, қадрлари пасайиб, дўзахда ночор ва ҳақир ҳолда оловда ёнишларидан хабар берилади.
Бу дунёда ночор ҳолда яшасалар-да, Аллоҳ таолога иймон келтирган ва буйруқларига итоат этган мўминларнинг ўзлари лойиқ бўлган баланд даражаларга кўтарилиб, Жаннатларда иззат-икром билан шодланиб яшашлари зикр қилинади.
Аллоҳ таоло ал-Хофиз сифати ила кимнинг даражасини пастлатган бўлса, хор ва ночор аҳволга тушириб қўйган бўлса, Адолат қилиб, ўша кимсаларнинг ҳақиқий лойиқ даражаларини билдириб қўйгандир.
Ар-Рофиъ сифати ила кимнинг даражасини кўтариб, қадрини улуғлаб қўйган бўлса, бу ҳам айнан У Зотнинг Адолати билан бўлади.
Яъни, охиратда, синов дунёсидан кейин бошланган мангулик боқий ҳаётда ким қай даражага лойиқ бўлса, айнан ўша қадар қадрини пасайтириши ёки кўтариб қўйиши У Зотнинг Адолатидандир.
Демакки, ал-Хофиз исмининг маъноси шунчаки "Пасайтирувчи" ва ар-Рофиъ исмининг маъноси шунчаки "Кўтарувчи" эмас. Балки, Адолатни юзага чиқариш учун, ҳар кимни амалига яраша лойиқ бўлган даражасига Тушириб ёки Кўтариб қўювчидир.
"Воқиъа" сурасининг охирги ояти шундай якунланади:
فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ
Бас, буюк Роббинг исмини поклаб ёд эт!
("Воқиъа" сураси, 96-оят)
Ушбу суранинг учинчи, йигирма тўртинчи ва охирги–тўқсон олтинчи оятларини жамлаб хулоса қилсак, шундай маъно чиқади:
"ҚИЁМАТ" КУНИ РОББУЛ ОЛАМИЙН АЛ-ХОФИЗ ВА АР-РОФИЪ СИФАТЛАРИ ИЛА БАНДАЛАРИДАН БАЪЗИЛАРИНИНГ ДАРАЖАСИНИ УЛАР ЛОЙИҚ БЎЛГАН ДАРАЖАДА ПАСАЙТИРИБ, ХОР ВА НОЧОР ҲОЛГА СОЛИБ ҚЎЯДИ. ВА БАЪЗИ БАНДАЛАРИНИНГ ДАРАЖАЛАРИНИ УЛАР ЛОЙИҚ БЎЛГАН ҲАҚИҚИЙ БАЛАНД МАҚОМЛАРГА КЎТАРИБ, УЛУҒЛАЙДИ. ЗЕРО, БАНДАЛАРИНИНГ АСЛ МАҚОМЛАРИНИ ЯХШИ БИЛУВЧИ ВА УЛАРГА ЖАЗО-МУКОФОТ БЕРУВЧИ ТАНҲО У ЗОТНИНГ ЎЗИДИР. БАС, УЛУҒ РОББИНГИЗНИНГ ИСМИНИ ПОКЛАБ ЁД ЭТИНГ".
@Asmaaul_husnaa99