"Воқиъа" сурасидаги :
خَافِضَةٌ رَّافِعَةٌ
У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир.
("Воқиъа" сураси, 3-оят)
ояти Қиёмат куни ҳақида айтилган бўлса ҳам, ушбу оятнинг давомида Қиёматда инсонларнинг "пешқадамлар", "ўнг томон эгалари" ва "чап тараф эгалари" каби уч тоифага бўлиниши ва уларга бериладиган мукофот ва жазо зикр қилинганидан кейин қуйидаги хабар баён этилади:
جَزَاءً بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
Қилиб юрган амаллари мукофотидир.
("Воқиъа" сураси, 24-оят)
Аслида, фақат Қиёматда эмас, бу дунёда ҳам бандаларига чинакам мукофот ёки жазони Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким бера олмайди.
Бандаларнинг бу дунёда ўзлари каби бандалардан оладиган мукофот ёки жазолари ҳам, аслида, Аллоҳ таолонинг тақдири билан бўлишини ҳеч бир мўмин инкор этмайди.
Қиёматда эса, бу дунёдаги султонлар, подшоҳлар ҳам ўзларининг қулларидан-да ночор аҳволда қоладилар.
Чунки, у пайтда фақатгина бутун оламларнинг чин Подшоҳи бўлган Роббул оламийн барча бандалари ҳақида охирги ҳукмини чиқаради.
(давоми бор)
@Asmaaul_husnaa99