GM Uzbekistan бугунги хабарларга муносабат билдирди:
РАСМИЙ ХАБАРНОМАБугун айрим интернет манбаларда GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Дамас” русумли автомобилнинг айрим деталларини олиб ташланаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Компания тарқалган ушбу хабарларни тасдиқламайди ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади.
Cотувдаги автомобиллар тўғрисидаги барча маълумотлар ва ўзгаришлар GM Uzbekistan АЖ расмий сайти, ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади.
http://gmuzbekistan.uz/articles/bugun_ayrim_internet_manbalarda_damas==============
GM Uzbekistan тўлов қилинган машиналарни ҳам худди шунақа тезкорликда чиқариб берса қандай яхши бўлардия.
Айтганча, агар бу маълумот нотўғри бўлса, унда мана шу тилхатларни тайёрлаб, мижозларга тутқазган салон раҳбарларига нисбатан бирор чора кўриладими? Бу ҳақида ҳам маълумот беришсинчи.