Ammor Ibn Yosir masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Тошкент вилояти Зангиота тумани "Аммор ибн Ёсир" жоме масжидининг расмий канали
имом хатиб Эрданов Б
Ютубдаги расмий каналимиз: https://youtube.com/channel/UCjlSL-cEmoAbMV6f-9hDNZw

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​СОТИЛМАЙ ТУРГАН ТОВАРЛАР ЗАКОТИ
#закот

❓1608-CАВОЛ: Менда анчагина сотилмай қолиб кетган товарларим бор. Уларнинг закотини ўтган йили берганман. Бу йил ҳам бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тижорат моллари нисобга етган бўлса, улардан ҳар йили закот берилади. Сотилмасдан туриб қолиши закотни соқит қилиб қўймайди. Лекин савдогар “Қолиб кетган ушбу товарларимни сотмайман, ўзим ишлатаман”, деб сотиш ниятидан бутунлай воз кечиб, савдодан олиб қўйса, улардан закот бермайди. Масалан, уй-рўзғор буюмлари савдоси билан шуғулланувчи бир савдогарнинг ўн дона буюми сотилмай қолиб кетди. Ана шу молларининг закотини беради. Аммо сотишдан воз кечиб, уйда ишлатиш учун олиб кетса, мазкур ўн дона молининг закотини бермайди. Чунки улар энди тижорат моли ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Fitrat.uz
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар.

Имом Табароний ривояти


@fitratuz


Репост из: АZAN UZZ
Қалби ёмонликлар билан
машғул бўлган одам фойдли
иш қила олмайди. Чунки
қалб икки бир-бирига зид
машғулятини бир  жойда
сақлайдиган даражада кенг эмас.
     Ҳазрати Али р. а

🍂
Ушбу дуони ҳар куни айтиш
нақадар гўзал:
Аллоҳим қалбимни сенга
топширдим, уни Ўзингдан
ўзгага боғлиқ қилма!
Аллоҳим, ўзимни Сенга
топширдим, Ўзингни
розилигингдан бошқасига
қадам бостирма!
Аллоҳим, аҳлимни, дўстларимни,  мол-мулким
ва менга насиб қилгин барча нарсаларни Ўзингга омонат
топширдим, уларни барча
махлуқотдан ҳимоялаб сақлаб бер!
Аллоҳим «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ва анна
Муҳаммадан Расулуллоҳ»
шаҳодатини Сенга омонат
топширдим, ўлим пайтида,
қабрдаги савол-жавоб
пайтида  уни эсимга сол, у
билан тарозимни оғир қил!»
Ушбу дуони сизга илиндим.
Ассалому Алайкум Хайрли Тонг !

@AZAN_UZZ


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Роббим танангизни сиҳатли,
кўнгилларингизни шафқатли,
ҳаётингизни хайрли,
ахлоқингизни иффатли,
ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Қуръон ўқимасдан хотиржам яшаш мумкинми?!

Банда оламдан ўтса, уни ювиб кафанлаш, жаноза ўқиб дафн этиш ортда қолган мусулмонлар зиммасига тушади. Одамлар маййит ҳурматини жойига қўйиб, жаноза ўқиб дафн этишлари, Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлашлари мумкин. Бироқ улар марҳум зиммасидаги фарз ибодатларни тўкис бажаролмайдилар. Ҳамма гап шунда.

Бошқа тарафдан олиб қараганда, кўпчилик Қуръон ўқимай юргани учун ҳам руҳий тушкунликка, депрессияга тушиб қоляпти. Ҳар қадамда стресс (руҳий зўриқиш, асаббузарлик) кузатилади. Баъзи одамлар асаби чатоқ, сал нарсага ловуллаб ёниб кетади, сиркаси сув кўтармайди. Бунинг сабабини суриштирсангиз, Қуръон ўқимаслиги, Исломдан бехабарлигидан экани билиниб қолади. Ҳатто Қуръон таржимасини олиб ўқишга ҳам қунт қилмайди. Аллоҳнинг Каломини ўқимасдан қандай қилиб хотиржам яшаш мумкин?!

Хуллас, айни дамда ечими қийин бўлиб турган глобал руҳий муаммонинг оддий давоси – Қуръон ўқиш, охиратни эслаш.

Унутмайлик: Қалб зангини, кўз ширасини зеб-зийнатлар, бойлик, обрў-эътибор билан кетказиб бўлмайди. Қалби зилол сувдек мусаффо, икки дунёси обод бўлишини истаган инсон охиратни унутмайди, Аллоҳнинг Каломини қунт билан ўқиб-ўрганади.

Ҳозирги пайтда ҳар хил касалликлар кўпайган, авваллари маълум бўлмаган иллатлар пайдо бўлган. Одамлар улардан қутулиш учун пулларини, олтиндан қиммат вақтларини сарфлаяптилар. Шунга қарамай, шифохоналар касаллар билан тўла, беморлар сафи камайишидан дарак йўқ. Бунинг боиси нимада?

Сабаби, кўп одамлар мукаммал шифо нимадалигига аҳамият бермайдилар. Тиббиёт ходимлари бор эътиборларини моддий муолажаларга қаратиб, руҳий жиҳатларга унчалик парво қилишмайди. Шунинг учун беморлар дарддан тўлиқ соғайиб кетишлари қийин кечади.

Танадаги дарддан бутунлай халос бўлишда Қуръоннинг аҳамияти беқиёс. Зеро, Қуръон тушкунлик, паришонхотирлик, ғам-андуҳ, сеҳр, кўз тегиши каби иллатларга тенги йўқ шифодир. Замонавий тиббиёт бундай касалликларни таг томири билан даволашга кўп ҳолларда ожизлик қилади.

Уламолар айтишича, табобат иккига бўлинади: бадан табобати, қалб табобати.

Бадан табобатида инсон танасининг ҳолати, касалликни даволаш йўл-йўриқлари ўрганилади. Қалб табобатида эса инсон қалбини касал қилувчи иллатлар, уларнинг давоси ўрганилади.

Динимиз, исломда ҳар икки жиҳатга эътибор берилади. Айниқса, қалб табобатига – руҳий тарбияга алоҳида аҳамият қаратилади.

Қуръон ҳар қандай касалликни тузатади, руҳий ёки танадаги касалликми, сеҳрми, жин тегишими, тери касалликларими, барчасига шифо бўлади. Бунинг учун беморнинг эътиқоди тўғри бўлса, кифоя. Зотан, соғлом ақида шифонинг ярмидир.

Т. Хурсанмуродов,
Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ТИЖОРАТ УЧУН ОЛИБ, ИЖАРАГА БЕРИБ ҚЎЙИЛГАН УЙНИНГ ЗАКОТИ
#закот

❓1606-CАВОЛ: Мен уй олди-сотдиси билан шуғулланаман. Уй сотиб олганимдан кейин то сотилгунича анча вақт, баъзида бир йил туриб қолади. Ушбу муддатда бекор турмасин деб, ижарага бераман. Закотимни қандай ҳисоблайман?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз уйнинг қийматидан закот чиқарасиз. Чунки уни сотиш ниятидан қайтмагансиз ва уй савдо моли бўлиб турибди. Умуман сотиб олинган уйларни ижарага қўйишда иккита ҳолат бор: 1) сотиш ниятида сотиб олинган ва кейинроқ ниятидан воз кечиб, ижарага қўйилган уй. Бу уйнинг қийматидан закот берилмайди, балки тушган пулидан (агар нисобга етган бўлса) ёки нисобга етган бошқа пулларига қўшиб закот берилади. Чунки бу ҳолатда уй савдо моли бўлмай қолди. 2) сотиш ниятида сотиб олинган ва ушбу ниятдан воз кечмаган ҳолда ижарага берилган уй. Бу уйнинг қийматидан закот берилади. Чунки уй ҳануз савдо моли бўлиб турибди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: AHLI SUNNA | Расмий канал
СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ АҚЛБОВОР ҚИЛМАС ЖОҲИЛЛИГИ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким мени зиёрат қилса шафоатим вожиб бўлади" дедилар. Бу ҳадисни Имом Субкий роҳимаҳуллоҳ ва бошқалар саҳиҳ деб эътироф этган.

Аммо Сохта салафийлар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрати учун сафар қилиш ҳаром дедилар.

Фатово кубро китоби 142-бет

Маъруфхон Алоҳоджаев таржимаси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Fitrat.uz
“Ал-Азҳар” шайхи Аҳмад Тоййиб исломофобияга қарши курашишга чақирди

“Ал-Азҳар” шайхи доктор Аҳмад Тоййиб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Исломофобияга қарши курашиш халқаро куни муносабати билан ўтказилган йиғилишида жаҳон ҳамжамиятини исломофобияга қарши курашишга чақирди. У ушбу тадбирда сўзлаган нутқида шайх ат-Тоййиб исломофобияни ақлга зид ва мантиқсиз мафкура сифатида таърифлаб, уни жаҳон тинчлигига ҳақиқий таҳдид келтиради, дея баҳолади.

“Ал-Азҳар” шайхи доктор Аҳмад Тоййиб маърузаси давомида БМТ Бош котиби Антониа Гутерришнинг Ислом ҳақидаги холис ва жасоратли сўзларини юқори баҳолаб, бундай баёнотлар исломофобияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. У, шунингдек, айрим ўнг қанот экстремистик гуруҳларнинг Исломга нисбатан нотўғри тасаввурларни популистик мақсадларда суистеъмол қилишга уринишларини қоралади.

Шайх ат-Тоййибнинг ушбу чақириқлари исломофобияга қарши халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш ва динлараро ҳурмат ҳамда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўз навбатида Миср муфтийси ва Жаҳон фатво муассасалари Бош котиби, доктор Назир Айёднинг таъкидлашича, исломофобияга қарши кураш жамият тинчлигини сақлаш ва халқлар ўртасида ҳамжиҳатлик ҳамда бағрикенглик қадриятларини мустаҳкамлаш учун долзарб масаладир. Мазкур оқимга қарши курашиш мусулмонлар зиддига нафрат қўзғатувчи ҳар қандай сўзлар ва фикрларга қарши халқаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар олиб боришни талаб қилади.

Ҳар йили 15 март куни нишонланадиган “Исломофобияга қарши кураш халқаро куни” муносабати билан сўзлаган нутқида, доктор Назир Айёд исломдан қўрқиш ҳодисасининг тарқалиши ва мусулмонларга қарши бўлган ёлғон маълумотлар ҳамда нафрат қўзғатувчи кампанияларнинг кучайиши катта муаммо эканини таъкидлади. Бу эса нотўғри тушунчаларни тўғрилаш, динлар ва маданиятлар ўртасида мулоқотни кучайтириш, раҳм-шафқат, тинчлик ва осойишталикда яшашга чақирувчи исломий қадриятларни тарқатиш устида ишлашни талаб этади.

Доктор Назир Айёднинг таъкидлашича, Миср Фатво ҳайъати ва Жаҳон фатво муассасалари бош котибияти бу борада фаол иш олиб бормоқда. Улар ичида экстремизм ва исломофобияга қарши курашиш бўйича “Салам” тадқиқотлар маркази орқали махсус тадқиқотлар ва изланишлар олиб бориш, халқаро конференциялар ва семинарлар ўтказиш, халқлар ўртасида тушуниш ва ҳамкорлик кўприкларини қуришга қаратилган ташаббусларни амалга ошириш каби ишлар мавжуд.

Манбалар асосида
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: Bayyina.uz
Киши учун энг фойдали ва дилни ёритувчи нарса - қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса эса ҳирс ва ғазабдир.
Абу Али Ибн Сино

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


Репост из: Fitrat.uz
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилинди.

@fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚАЗО ВА ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ БИТТА НИЯТ ҚИЛИБ ТУТСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Рамазон ойинининг қазо рўзаси ва шаввол ойининг нафл рўзасини битта ният қилиб тутса бўладими ёки алоҳида тутиш керакми? Алоҳида тутиш керак бўлса биринчи бўлиб қазо рўза тутиладими, нафлми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қазо ва шаввол ойининг рўзасини битта ният билан тутиб бўлмайди, бундай ният қилинганда қазо рўзадан ўтади, шаввол ойининг рўзасидан ўтмайди. Биринчи қарзингизни тутинг кейин шаввол рўзасини тутинг.

Қарзингизни тутишда "Қазо рўзани тутишни ният қилдим" дейсиз. Шаввол рўзасини тутишда "Шаввол ойи рўзасини тутишни ният қилдим", деб алоҳида-алоҳида ният қиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: АZAN UZZ
ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАНИНГ САВОБИ

Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг фойдаларидан бири шуки, ҳар йили ушбу ҳадиси шарифга амал қилган одам умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Уламолар Рамазон рўзасидан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганлик мукофоти берилишини бундай тушунтиришган:
“Маълумки, шариатимизда ҳижрий-қамарий тақвим асосида ҳисоб-китоб қилинади. Шундай экан, бир ҳижрий-қамарий йил тақрибан 360 кундан иборат. Шунда, ўттиз кун Рамазон рўзаси ўнга кўпайтилганда 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Шаввол ойининг олти кун рўзасининг ўн баробари эса 60 кун, яъни, 2 ой бўлади. Қўшиб ҳисоблаганда, 360 кун (бир йил)ни ташкил қилади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).


Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят килинади, у Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва салламнинг бундай деганларини гапириб берган: “Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра Шавволдан олти (кун)ни эргаштирса, тўлик бир йил рўза тутгандек бўлади”. Муслим ривоят қилган.

☝️Ушбу олти кун рўзани кетма-кет тутиш ҳам ёки бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз хисобланади.

🔗 #ШАВВОЛ_ОЙИ_РЎЗАСИ
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
        𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️

             👇👇
  🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿


Репост из: Fitrat.uz
ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

🌙 Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

🪧 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

📆 Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

🔷 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

💠 Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

🔰 Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

👉 @fitratuz


Репост из: Fitrat.uz
Бу сура – Қуръоннинг ярмига тенг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръони карим инсониятни ҳидоятга бошловчи Китоб. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломини башарият ичидан танлаб олган ҳабиб пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилди.

Қуръони каримдаги ҳар бир сура фазилатли. Лекин айрим сура ва оятларнинг алоҳида фазилатлари бор. Масалан, залзала сураси. Ушбу сура Қуръони каримнинг ярмига тенг. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Изаа зулзилат сураси Қуръоннинг ярмига тенг келади”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

Залзала сураси Қуръони каримнинг ярми ҳисобланишига сабаб – ушбу сурада қиёматнинг даҳшатлари баён этилган. Қуръони каримнинг деярли ярим қисмида бу кун ҳақида огоҳлантирилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким “Изаа зулзилатил арзу” (сураси)ни ўқиса, унга Қуръоннинг ярми(ни ўқиганнинг) савоби берилади», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Залзала сураси – Мадинада нозил бўлган, 8 оятдан иборат. Суранинг номи унинг биринчи оятидан олинган. Залзала – “зилзила” деган маънони англатади. Сурада қиёмат қоим бўлгандаги зилзила ҳақида сўз кетади. Сура қиёмат кунидаги баъзи воқеаларнинг васфи билан бошланади. Сўнг одамларнинг қайта тирилиши ва ҳисоб-китоб ҳақида сўз кетади.

Даврон НУРМУҲАММАД


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ
#фазилатли_вақтлар

❓САВОЛ: Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)
яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160)
яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).
Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган.
Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – Парвардигори олам! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради.
Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: АZAN UZZ
Ё Раббий!

• Сенинг ризолигинг учун бир ой рўза тутдик! Қолган умримизни ҳам Сенинг ризолигинг учун ўтказишни насиб айлагин!
• Ушбу Рамазонда бирга ибодат қилган биродарларимиз билан Жаннатларингда жам қилгин!
• Рўзаларимиз даргоҳингда қабул бўлгани исботи учун иймонимизни, амалимизни янада зиёда қилгин!
• Қиёмат куни ҳар бир аъзоларимиз гувоҳлик берадиган пайтда бизнинг фойдамизга ишлашини марҳамат айлагин!
• Биз осий бандларингмиз. Тутган рўзларимиз ҳурмати онадан қайта туғилгандек пок қилгин!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин... Амин...

Хурмат ила адменка

@Jannat_guli8

T.me/AZAN_UZZ


Репост из: АZAN UZZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Якшанба
30 Март, 2025


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

@AZAN_UZZ


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК!

АЛЛОҲИМ ТАНИНГИЗНИ САЛОМАТ, РИЗҚИНГИЗНИ БАРАКОТЛИ, ИБОДАТЛАРИНГИЗНИ ЎЗ ДАРГОҲИДА БЕНУҚСОН ҚАБУЛ ҚИЛСИН! СОЛИҲ АМАЛЛАРИНГИЗ, ЭЗГУ НИЯТ ВА ИСТАКЛАРИНГИЗНИ ЮКСАК АЖРУ САВОБЛАР БИЛАН МУКОФОТЛАСИН! ХОНАДОНЛАРИНГИЗГА ФАЙЗ, ҚАЛБЛАРИНГИЗГА ХОТИРЖАМЛИК АТО ЭТСИН!

ИККИ ДУНЁДА САОДАТМАНДЛАРДАН БЎЛИНГ!

САБР МЕВАСИ, МЕҲР-ОҚИБАТ, САХОВАТ АЙЁМИ ИЙД АЛ-ФИТР МУБОРАК, АЗИЗЛАР!!!

@fitratuz

Показано 20 последних публикаций.