#Mulohaza
Боқимандаликдан чиқиб, ривожланиш вақти келмадимикин?
Одам бўлиб ҳамма дунёга келар экан-у, инсон бўлиб яшашлик ҳар кимга ҳам насиб қилмас экан.
Ҳаётидан нолиб, дунёга муаммоси билан юзланаётган инсонларга қараб минглаб саволлар туғилади.
Хўш, ўз юртингиз ўз уйингиздан нолиб жар солдингиз, келиб ёрдам беришдими?
Йўқ, албатта. Аксинча сизнинг икки оғиз сўзингизга яна иккита сўз қўшиб муаммони яна ҳам бўрттиришади.
Одамларни ҳаётга нисбатан қизиқишларини сўндириб, қолоқ давлатлар қаторига қўшишга ҳаракат қилишади.
Биз қачонки боқимандаликдан чиқиб, ривожланиш ҳаракатини қилмасак, ҳаётимиз яхшиланмайди. Сизга ишонарли бўлиши учун бир икки мисол келтирай.
Россияга бориб йиллар давомида русларнинг уйларини таъмирлаган йигитлар ўз уйларида ҳатто товуқхонасини ҳам таъмирламаганларини, уйлари девори оҳак кўрмаганларини кўрдим. Сабабини ҳам сўрадим. Уйдагилар пул беришмайди-да, дея ҳазилга буришди.
Туркияга бориб турк фуқароларининг қария ота-оналарига қараб, уларнинг ёш болаларига энагалик қилиб, ўз ота-онасига икки оғиз ширин гапини аяган, фарзандига тарбия беришни унутганлар ҳам бор.
Қайси давлатда қийинчиликсиз ҳаёт бор? Ҳамма жойнинг ҳам ўз тарози палласи бўлади. Меҳнатсиз чиройли ҳаётга эришиб бўлмайди.
Шу ўринда яна бир мисол, қариялар тозалик бўлган жойда барака бўлади, дейишади, ғийбат йўқ жойда файз бўлади. Дилозорлик йўқ жойда эса меҳр-оқибат бўлади.
Хулоса ўзингиздан...
Ⓜ️Manba: @OlmaliqNews
@Almalyk_news
Kanalimizga obuna bo'ling👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEhXv-K_P68VSMZk6A