«Ahli ilmlar»


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


• To'liq Darsliklar: @AhliilmlarBot
• Nasheed bot: @Nasheed_Robot 🎧
• Qur'on: @AbdurahmonMossad 🎤
• Kutubxona: @Islomiykitoblarim_pdf 📚

• instagram.com/OddiySahifa

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нега дангаса бўлиб қоламиз?

🌟Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.


Oxirgisi bo’lishi mumkin.


Эҳтимол бугунги кунги мусибатларимиз намозни қойиллатиб ўқимаётганимиздандир!

©Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


Репост из: z.
🔖Қуръони Каримни ҳатм қилишда ҳар ким ўз даражаси, вақти каби имконийатларини ҳисобга олиб, қуйидагиларга тақсимлаш мумкин.

🫧) 30 кунда ҳатм қилиш йўли🫧⬇️
Хар куни бир порадан ўқилади.


🟢Бомдоддан кейн (йоки олдин): 4 саҳифа(бет).
🟢Пешиндан кейн: 4 саҳифа.
🟢Асрдан кейн: 4 саҳифа.
🟢Шомдан кейн: 4 саҳифа.
🟢Ҳуфтондан кейн: 4 саҳифа.


🫧) 15 кунда ҳатм қилиш йўли🫧⬇️
Хар куни икки порадан ўқилади.


Бомдоддан кейин (йоки олдин): 8 саҳифа.
Пешиндан кейин: 8 саҳифа.
Асрдан кейин: 8 саҳифа.
Шомдан кейин: 8 саҳифа.
Ҳуфтондан кейин: 8 саҳифа.


🫧) 12 кунда ҳатм қилиш йўли🫧⬇️
Хар куни икки ярим пора (25 вароқ)дан ўқилади.


Бомдоддан кейин (йоки олдин): 10 саҳифа.
Пешиндан кейин: 10 саҳифа.
Асрдан кейин: 10 саҳифа.
Шомдан кейин: 10 саҳифа.
Ҳуфтондан кейин: 10 саҳифа.

🫧) 10 кунда ҳатм қилиш йўли🫧⬇️
Хар куни уч порадан ўқиш.


Бомдоддан кейин (йоки олдин): 12 саҳифа.
Пешиндан кейин: 12 саҳифа.
Асрдан кейин: 12 саҳифа.
Шомдан кейин: 12 саҳифа.
Ҳуфтондан кейин: 12 саҳифа.

🫧) Олий ҳимматлилар режаси - 6 кунда ҳатм қилиш йўли🫧⬇️
Хар куни беш порадан ўқилади.


Бомдоддан кейин (йоки олдин): 20 саҳифа.
Пешиндан кейин: 20 саҳифа.
Асрдан кейин: 20 саҳифа.
Шомдан кейин: 20 саҳифа.
Ҳуфтондан кейин: 20 саҳифа.

🫧) Аксар саҳобалар ҳатм услуби🫧⬇️
Хафтада бир ҳатм қилиш. Сураларга кўра тақсимланади.


🫧кун: Фотиҳадан Нисогача.
🫧кун: Моидадан Тавбагача.
🫧кун: Юнусдан Наҳлгача.
🫧кун: Исродан Фурқонгача.
🫧кун: Шу’ародан Ясингача.
🫧кун: Соффатдан Ҳужуротгача.
🫧кун: Қофдан Насгача.


🔖
Ҳатмга йордамчи ишлар
🫧
⬇️


🟢Қуръон фазилатлари ҳақида китоб ўқиш, маърузалар эшитиш.
🟢Қуръон ўқишдан олдин ўша оятлар тафсири ўқиб қўйиш.
🟢Чиройли тиловатлар эшитиш.
🟢Мусобақа қилиш (дўст/оила билан).
🟢Кўпроқ дуо қилиш.

📎
яҳшиликка далолат қилган киши ўша яҳшиликни бажарган кишидек ажр олади.


#Ikrom_Sharif


Репост из: صحيفةㅤㅤ
▪▪▪

Абдуллоҳ ибн Масъуд : «Бир итни кўрганимда у ит ҳақида гапиришдан қўрқаман, Аллоҳ мени итга айлантириб қўймасин деб»,

©️Marziya Saydam
Fantom ogʻrigʻi
🖋


Репост из: صحيفةㅤㅤ
▪▪▪
Ҳасани Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Бир кишининг бир гуноҳини маломат қилган эдим, у гуноҳ мени 15 йилдан кейин топиб келди», дейди.

©️Marziya Saydam
Fantom ogʻrigʻi
🖋


Репост из: Ф᧐ᥙдᥲ᧘ᥲρ | الفوائد
🔘 Qachonki Qur’on o’qishga dangasalik qilganingizda :

▪️Qur’ondan bir bet o’qish 5000 ta savobligini
▪️Qur’ondan bir juz o’qish 100 mingta savobligini
▪️Qur’onni bir martta hatm qilish 3 million hasanotligini yodga oling .

“ Va Alloh kimga hohlasa ko’paytirib beradi …” ( Baqara 261)


Репост из: Azizbek | عزيز بيك
Imom Abu Dovud rahmatullohi alayh: "Bu hadis islomning madori bo'lgan hadislardandir. Insonning dini uchun to'rtta hadis kifoya. Ular:

- "Albatta, amallar niyatga bog'liqdir",
- "Birortangiz toki o'zi yaxshi ko'rgan narsani borodariga ham yaxshi ko'rmaguncha mo'min bo'la olmaydi"
- "Kishining Islomi go'zal bo'lishi o'zi uchun behuda narsalarni tark qilishidadir"
- "Albatta, halol ochiq oydindir, xarom ochiq oydindir" hadislaridir" deganlar.

Har bir amal niyatga qarab baholanadi. U til bilan bajariladigan amalmi, badan bilan ado etiladiganmi, farzmi, vojibmi, sunnatmi, naflmi, xullas hammasining to'g'ri bo'lishi niyatga bog'liq. Shariat hukmi bo'yicha niyat qilinmay ado etilgan amal qabul bo'lgan hisoblanmaydi.

"Amallar niyatga bog'liqdir"


Репост из: buch 📖
• Қуръони Карии лафз ва маъно жихатидан Аллоҳнинг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга юборган ожиз қолдирувчи ваҳийсидир.


• Суннат - хадис эса маъноси Аллоҳдан, лафзи Пайғамбардан бўлган ваҳийдир. Дин-диёнат, шариат ва бошқа маъноларда Пайхамбаримиз алайҳиссаллм ўзларининг шаҳсий фикрларини жмас, Аллоҳнинг ваҳийсини ўз иборалари билан тақдим этганлар.


• Қуръони Карим Исломнинг биринчи масдари - манбаси, ҳадиси шариф эса иккинчи масдари - манбаси эканида шубҳа йўқ.


• Соф табиатли инсон қанчалик ифлос жамиятда яшаса хам, ўзининг соф табиати ила бу жамиятнинг ифлосликларини ажратиб олиши мумкин.


📖«Амаллар ниятга боғлиқдир».


Репост из: z.
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ

Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.
26:80


Банда сабабини қилар экан, тақдир амалга ошади. Сабабларини қилмас экан, тақдир ҳам амалга ошмайди. Худди тўйиш ва қониш таом ва сув билан бўлганидек, жаннат ва дўзахга кириш ҳам амаллар билан бўлади.

Ибн Қоййим Роҳимаҳуллоҳ


Репост из: Amin
O'qiladigan narsa ko'p, o'qiydigan inson kam

Ilm bepoyon ummon kabi uning tubi ko'rinmas. U keng sahro kabi ohiriga yetib bo'lmas. Ilm daryosiga sho'ng'ib unda qancha ko'p suzar ekansiz shuncha ko'p johilligingizni anglab borasiz. Bir kishi aytgan edi: "Men ilm o'rganishdan oldin hamma narsani bilaman deb o'ylar edim. Ozgina ilm o'rganib bilmaydigan narsalarim borligini angladim. Yana biroz ilm olgandim ko'p narsalarni bilmasligimni tushundim. Ilmda davom etib tushundim-ki men hech nimani bilmas ekanman."

Ya'ni ilm olishda 4 bosqich bor:

1. Hammasini bilaman deb o'ylashlik - Bu ayni johillikdir. Ya'ni inson bilmasligini bilmaslik.

2. Bilmaydigan narsalarim ham bor ekan - Bilmaslikni anglash ilmga qo'yilgan birinchi qadam. Imom Ahmad ibn Hanbal: " Bilmadim deyishlik ilmning yarmi".

3. Men ko'p narsani bilmas ekanman - Bunda inson o'zligini anglagan va ilmning, kitobning turlari ko'pligini tushungan bo'ladi. Insonning ilm doirasi kengaygani sari johillik (bilmaslik) doirasi ham kattalashib boradi.

4. Men hech nimani bilmas ekanman - Bu katta daraja. Arastu shunday degan edi: "Men faqat bitta narsani bilaman: men hech narsani bilmasligimni bilaman."

Albert Eynshteyn: "Bizning bilimlarimiz bir tomchi kabi, bilmaydigan narsalarimiz esa okean kabi." Shunday ekan, bilim olishdan to'xtamaylik birodarlar.


Juma kunining sunnatlari:

1. G‘usl qilish
2. Poklanish
3. Hushbo‘ylanish
4. Pok va eng chiroyli kiyimlarni kiyish
5. Misvok ishlatish
6. Kahf surasini o‘qish yoki tafakkur, tadabbur qilib tinglash, ma‘nolarini o‘qish
7. Ixlos bilan ko‘p duo qilish
8. Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga imkon qadar ko’p salovat aytish.


Репост из: faruqiy
нафсинг бирор гунох ишни қиласан, деб қўймаса, унга айт : "эй нафсим, ақлингни ишлат ! агар айтганларингни қиладиган бўлсам, сенга ёмонлик қилган бўламанку. сени абадий лаззатдан, рохатдан махрум қилиб қўяман-ку ахир..."


Репост из: Muhammadaziz Rahim | Blog
Инсоннинг бахтсизлигининг уч белгиси:

1. Илм насиб қилиб, амал насиб этмаслиги;
2. Амал насиб қилиб, ихлос насиб этмаслиги;
3. Солиҳ инсонлар билан бирга бўла туриб, уларда фойда олмаслиги.

Ҳусайн Бухорий ✨


365 кун – 365 имконият.
Ҳар бир кунингизни қадрланг


Репост из: Mahbubiy | محبوبى
Ражаб ойи кирганда Расулуллоҳ ﷺ:

اللهم بارك لنا في رجب وشعبان وبلغنا رمضان

Аллоҳим, Ражаб ва Шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин!
деб дуо қилганлар.

Имом Байҳақий ва Имом Табароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар


Репост из: shakh (كاتب)
тўлиқ:


Репост из: shakh (كاتب)
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ РАЖАБ ОЙИНИ КЎРГАНДА ҚИЛГАН АМАЛЛАРИ


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»

, дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».
«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир.

Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.

islom.uz


Репост из: z.
⭕️Ҳурматли ойлардан бири

Ражаб ойи Қуръонда зикр қилинган тўртта ҳурматли (муқаррам) ойлардан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло айтади:
«Дарҳақиқат, Аллоҳнинг наздида ойлар сони ўн иккидир, улардан тўрттаси ҳурматлидир…»
(
Тавба сураси, 36-оят).

⭕️Ражаб ойидаги ибодатлар
➖Тавба қилиш: Ражаб ойи тавба ва истиғфор ойи ҳисобланади. Мусулмонлар бу ойда гуноҳларидан тавба қилиб, Аллоҳдан мағфират сўрайдилар.
➖Қўшимча рўзалар тутиш: Ражаб ойида нафл рўзалар тутишнинг фазилати катта. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ражаб ва шаъбон ойларида кўп рўза тутганликлари ривоят қилинган.
➖Зикр ва дуолар: Бу ойда кўп истиғфор айтиш, салавотлар ўқиш ва Аллоҳни зикр қилиш тавсия этилади.

⭕️Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ражаб ойи кирганда шундай дуо қилганлар:
اللهم بارك لنا في رجب وشعبان وبلغنا رمضان

Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамаضона»
Маноси: «Аллоҳим, бизга ражаб ва шаъбон ойларини баракатли қилгин ва бизларни Рамазонга етказгин.»)

⭕️Ражаб ойидаги муҳим воқеалар
• Исро ва Меърож ҳодисаси: Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маъжизавий сафарлари ражаб ойида содир бўлган.

🔖Бу ойда бандалар ўз ибодатларини кучайтириб, Аллоҳ таолога яқин бўлишга ҳаракат қилишлари керак.

Показано 20 последних публикаций.