🧅Пиёзнинг оқ чириш касаллиги (склеротиниоз) анча кўп тарқалган микоз бўлиб, у ёмғиргарчилик кўп бўлган пайтларда алохида хавф туғдиради, вегетация даврида ва пиёзларни сақлашда ҳам учрайди. Экин майдонларида бу касаллик секин ривожланади, лекин пиёзни сақлаш пайтида яна авж олади. Касалланган пиёзлар юмшоқ ва сувли бўлиб қоладилар. Оқ мицелиялар воситасида касаллик бир пиёздан бошқасига ўтиб, тарқалади. Вақт ўтиши билан мицелий қаттиқлашади ва олдин оқиш рангли, кейинчалик эса қораядиган замбуруғли массалар пайдо бўлади. Бундай кўринишда замбуруғлар сувсизликка ҳам, паст хароратларга ҳам бемалол чидам берадилар ва бир неча йил давомида ўз хаётий хусусиятларини сақлаган холда яшашлари мумкин. Дам олиш пайтини ўтказгандан сўнг, замбуруғли массалардан споралар пайдо бўлади ва улар орқали замбуруғлар яна кенг миқёсда тарқалади. Замбуруғлар тупроқда ва ўсимлик қолдиқларида сақланади...
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/piyozning-oq-chirish
⚡️Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!
👉 @AgroOlamUz 👍
Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/piyozning-oq-chirish
⚡️Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!
👉 @AgroOlamUz 👍