Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
🟦🟦 📍#Хоразм_вилоят_Кенгаши
Депутат Тоҳир Полвонов Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси фаолиятини ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тоҳир Полвонов Хоразмда бўлиб, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ҳолати билан танишди. Тиббий муассасадаги бирламчи тизимда онкологик ёрдамни янада сифатли ташкил этиш, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Хусусан, депутат Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, бирлашма бош шифокори Меҳрибон Ваисова билан муаммо ва камчиликлар тўғрисида суҳбатлашди. Онкогинеколог хоналари фаолиятини ўрганди. Хонанинг замонавий аппаратлар билан таъминлангани ва беморлар электрон базаси мавжудлиги ва бошқа масалалар билан қизиқди.
Шунингдек, депутат етакчилигида туманда фаолият олиб бораётган "XAYITBOY" хусусий корхонасига қарашли 1-сонли дорихона фаолияти билан яқиндан танишилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди. Унда, аҳолига етказиб берилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифати, сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларининг савдосини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва бошқа масалалар билан танишди.
Депутат томонидан воҳада ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube